Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
2015 йил 4 майдаги 187-сонли буйруғи
Наркологик беморлар диагностикаси, даволаш ва тиббий-ижтимоий реабилитацияси стандартларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 2 октябрдаги “Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-700-сонли қарорининг ижросини таъминлаш, замонавий тиббиёт технологиялари ва дори воситалари ишлаб чиқариш такомиллашувини инобатга олган ҳолда наркологик беморлар диагностикаси, даволаш ва тиббий-ижтимоий реабилитацияси стандартларини тасдиқлаш ҳамда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш мақсадида
БУЮРАМАН
- Наркологик беморлар диагностикаси, даволаш ва тиббий-ижтимоий реабилитацияси стандартлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
- Вазирликнинг Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш Бош бошқармаси бошлиғи Д.Миразимов, Тошкент врачлар малака ошириш институти наркология ва ўсмирлар психопатологияси кафедраси мудири, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош наркологи Л.Турсунходжаева:
- Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар Соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари ҳамда тизимдаги тиббиёт олий ўқув юртлари, республика тасарруфидаги даволаш-профилактика муассасалари раҳбарлари зиммасига иловада тасдиқланган стандартлар тегишли даволаш-профилактика муассасаларида тадбиқ этилишини таъминлаш вазифаси юклатилсин.
- Вазирликнинг Назорат инспекцияси бошлиғи А.Содиқовга Назорат инспекциясининг режали ва режадан ташқари текширишларда иловада тасдиқланган стандартлар тиббиёт амалиётига тадбиқ қилиниши устидан назорат ўрнатиш топширилсин.
- Мазкур буйруқ чиқарилиши муносабати билан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2011 йил 14 ноябрдаги 310-сонли буйруқ 2 иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
- Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари А.Худаяров зиммасига юклатилсин.
мазкур буйруқ билан тасдиқланган стандартлар тегишли даволаш-профилактика муассасаларига етказилишини таъминлаб, амалиётда фойдаланилиши устидан доимий мониторинг олиб борсинлар;
тиббий технологиялар ва дори воситаларни ишлаб чиқариш такомиллашувини инобатга олган ҳолда иловада тасдиқланган стандартлар ҳар 2 йилда қайта кўриб чиқиб, такомиллаштириш тадбирларини олиб борсинлар.
В а з и р А. Алимов
Киритилди: | |
ДПЁТББ бошлиғи | Д.Миразимов |
Келишилди: | |
Вазирнинг биринчи ўринбосари | А.Худаяров |
Назорат инспекцияси бошлиғи | А.Содиқов |
ФваЎЮБ бошқармаси бошлиғи | Ў.Исмаилов |
ОваБМҚББ бошлиғи | С.Исмаилов |
ДВваТТСНҚББ бошлиғи | Х.Жалилов |
Юридик хизмати бошлиғи | Р.Махаммадиев |
Ҳужжат рақами: №187
Қабул қилиниш санаси: 04.05.2015