Асос:
- Касалликнинг илк боскичларида нотўғри ташхис ва беморлар холатини умумий баҳолай олмаслик;
Мақсад:
Периферик нервларнинг хавфсиз ўсималари билан оғриган беморларга ташхис қўйиш ва даволаш бўйича меъёрий тавсияларни асослаб бериш;
Ижро этувчи – нейрожарроҳ, нейрофизиолог, анестизиолог-реаниматолог ва ҳамшира.
Клиник меъёрлар беморга аниқ нозологик шакл, касаллик белгилари ёки аниқ клиник холатларда кўрсатилиши зарур бўлган минимал тиббий ёрдам ҳажмининг умумий шаклига келтирилган мажмуасини ўз ичига олади.
Баённома – расмий ҳужжат бўлиб, амалиёт давридаги ҳаракатлар, ижро этувчилар риоя қилувчи умум қабул қилинган қоидалар, анъаналар ва шартлар умумийлигига асосланади.
Ишчи гуруҳ: ЎзР ССВ РНХИМ раҳбари профессор Кариев Г.М., шошилинч нейрожарроҳлик бўлими бошлиғи Бобоев Ж.И ва нейрожарроҳ шифокорлар: Муминов А.К., Асланова М.А., Ким А.А. ва Абдурасулов Ф.Х.
Бемор модели.
- Нозологик шакли: Периферик нервларнинг хавфсиз ўсмалари;
- ХКТ бўйича мос код – 10: (Д36). Бошқа жойларда ва жойлашуви аниқ бўлмаган ўсмалар;
- Фаза: ҳар қандай;
- Босқичи: ҳар қайси;
- Асоратлар: асоратларга қарамасдан.
Периферик нервларнинг хавфсиз ўсмалари - нерв қобиқлари ёки нерв толаларидан шаклланади. Нерв толаларида ўсма мавжудлиги билан тавсифланади, бу ўсма одатда катта ҳажмга етгунча беморни безовта қилмайди.
Касаллик ташхиси учун тиббий текширувлар ва хизматлар рўйхати.
Касаллик тарихи маълумотларини ўрганиш:
- Касаллик муддати;
- Бу касаллик пайдо бўлиши нима билан боғлиқ бўлган;
- Келиб тушгунгача маҳаллий даволаш тавсифи;
- Периферик нерв хавфсиз ўсмалари ташхиси:
- Умумий кўрик (нафас, томир уриши, АБ);
- Неврологик текшириш;
- Қон тахлили (УҚТ, биохимия, коагулограмма, қон гуруҳи, резус фактори, HbsAg, HCV), пешоб таҳлили;
- УТ текшируви;
- Электрофизиологик текшириш: ЭНМГ;
- МРТ, МСКТ, кўрсаткичларга кўра ангиография;
- Гистологик текширувлар билан биопсия;
- Периферик нервларнинг хавфсиз ўсмаларида кўрсаткичлар.
- Нерв толаларида ўсма мавжудлиги билан тавсифланади, бу ўсма одатда катта ҳажмга етгунча беморни безовта қилмайди;
- Ўсимта катталигига кўра сезги бузилиши симптомлар (оғриқ, парестезия, гиперпатия), ёки учокли симптомлар (гипестезия, анестезия) куринишида намоён бўлувчи сезги бузилишларининг мавжудлиги;
- Вегетатив-трофик бузилишлар (тер ажралишининг бузилиши, соч тўкилиши, тери юпқалашуви ва ҳ.к.);
- Ҳаракат бузилиши (ярим фалажлар, фалажлар).
- Периферик нервлар хавфсиз ўсмалари билан оғриган беморларни умумий кузатиш ва даволаш.
Даволашнинг асосий услуби жарроҳлик амалиётидир. Жарроҳлик амалиётида асосий вазифалар - нерв толаларининг анатомик бутунлигини сақлаб қолиш билан ўсмани ажратиш ва олиб ташлаш. Нерв толаларини сақлаб қолиш имкони бўлмаганида нерв пластикасини қайта тиклаш амалиёти бажарилади.
- Периферик нервларнинг хавфсиз ўсмалари билан оғриган беморлар мурожаатларининг илк босқичида ҳаракатлар кетма кетлиги (амбулатор, КВП).
Керакли хужжатларни ва УАШ варакасини тўлдириш билан бирга КВП шифокори бемор холатини тўғри баҳолай билиши даркор:
- Анамнез йиғиш;
- Умумий кўрик (АБ, томир урши, тана ҳарорати);
- Неврологик кўрик.
- Илк ташхис ўрнатилганидан сўнг периферик нервларнинг хавфсиз ўсмалари ташхиси билан бемор ТТБга юборилади.
2. Периферик нервларнинг хавфсиз ўсмалари билан беморлар мурожаат қилганда ТТБ босқичида невропатолог қиладиган ишлар кетма- кетлиги.
- Анамнез йиғиш;
- Умумий кўрик (АБ, пульс, ҳароратни ўлчаш);
- Неврологик текшириш;
- Келгунига қадар маҳаллий даволаш тавсифи .
Клиник -инструментал текширувлар:
- УҚТ, УПТ;
- Коагулограмма;
- Қоннинг биокимёвий таҳлили;
- ЭКГ;
- УЗИ;
- ЭНМГ;
- МРТ, МСКТ, кўрсатмаларига кўра ангиография;
- Гистологик текширувлар ва биопсия;
Кузатиш тактикаси
Бу босқичда бемор аҳволи қўйилаётган ташхисга кўра индивидуал баҳоланади. Агар беморга периферик нервлар хавфсиз ўсмалари ташхиси қўйилган бўлса, бемор жарроҳлик амалиёти учун ихтисослаштирилган марказларга юборилади.
3. Ихтисослаштирилган бўлимларда (марказларда) бажариладиган ишлар кетма-кетлига.
Периферик нервлар хавфсиз ўсмаси ташхиси қўйилса куйидаги текширувлар мажмуаси бажарилиши шарт:
- Умумий текшириш (нафас олиш, томир уриши, АБ);
- Неврологик текшириш;
- Умуртқа поғонасининг бўйин қисми рентгенографияси;
- Қон таҳлили (қон биохимияси, коагулограмма, қон гуруҳи, резус фактори, HbsAg, HCV), пешоб таҳлили ;
- МРТ, МСКТ, кўрсаткичларга кўра ангиография;
- УТ текшируви;
- Электрофизиологик текшириш: ЭНМГ (нерв толаларининг шикастланиш даражаси ва босқичини аниқлаб беради);
- Гистологик текширувлар ва биопсия;
- Кўкрак қафаси рентгеноскопияси.
Жарроҳлик амалиётининг асосий вазифалари - нерв толаларининг анатомик бутунлигини сақлаб қолиш билан ўсмани ажратиш ва олиб ташлаш. Нерв толаларини сақлаб қолиш имкони бўлмаганида нерв пластикасини қайта тиклаш амалиёти бажарилади.
Даволаш самарадорлиги белгилари:
Энг яқин вақтдаги самарадолик белгиси бу нерв толаларининг бутун сақлаб қолиш билан максимал ҳажмда ўсмани олиб ташлаш. Стационардаги ўртача даволаниш 10-14 кун.
Кейинчалик яшаш жойи бўйича невропатолог ва онколог назорати.
Узоқ муддатдаги самарадолик белгилари - ўсманинг ўсишдан тўхташ, нерв фаолиятининг нормаллашуви, оғриқ белгиларининг пасайиши, ҳаёт сифатининг яҳшиланиши.
Фармокалогик препаратлар. |
Седатив воситалар (Валериана экстракти, централ Б, седавит (комбинир)ва ҳ.к.) |
Анальгетик-антипиретиклар (метамизол натрий, кетонал, кетопрофен, диклофенак) |
Нейролептиклар (габапентин) |
Транквилизаторлар (амитриптиллин) |
Наркотик анальгетиклар (трамадол) |
НПВС (кеторолак, диклофенак) |
Антихолинэстераз воситалар (ипидакрин, галантамин) |
Турли гуруҳ диуретик воситалари (ацетазоламид, фуросемид) |
Қон ивишига таъсир этувчи воситалар: антикоагулянтлар, антиагрегантлар (ацетилсалицил кислотаси) |
Антибиотиклар (цефазолин, цефтриаксон) |
Спазмолитиклар (дротаверин, баралгин (комбинир) |
Ташхис ва даволашнинг турли босқичларида модел натижаси ва натижага эришишнинг нисбий кўрсаткичлари.
Ташхис ва даволашнинг турли босқичларида тиббий хизматларни олиб боришда қуйидаги натижалар келиб чиқиши мумкин:
- Ўсманинг ўсишдан тўхташ;
- Нерв фаолиятининг нормаллашуви;
- Оғриқ белгиларининг пасайиши;
- Ҳаёт сифатининг яҳшиланиши.
Клиник баённома маълумотларига кўра даволаш қуйидаги холларда амалга оширилади: Периферик нервлар хавфсиз ўсмасида даволаш ТТБ шароитида ва ихтисослаштирилган тиббиёт марказларида олиб борилади.
“Спастик бўйин қийшиқлиги” касаллиги мавжуд булган беморларга ташхис қўйиш ва даволаш бўйича клиник баённома.
Асос:
- Касалликнинг илк боскичида нотўғри ташхис ва бемор умумий холатини тўғри баҳолай олмаслик;
Мақсад:
“Спастик бўйин қийшиқлиги”касаллиги мавжуд бўлган беморларга ташхис қўйиш ва даволаш бўйича меъёрий тавсияларни асослаб бериш;
Ижро этувчи – нейрожарроҳ, нейрофизиолог, анестизиолог-реаниматолог ва ҳамшира.
Клиник меъёрлар беморга аниқ нозологик шакл, касаллик белгилари ёки аниқ клиник холатларда кўрсатилиши зарур бўлган тиббий ёрдам бажарилиш ҳажмининг зарур бўлган минимал тиббий ёрдам ҳажмининг умумий шаклга келтирилган мажмуасини ўз ичига олади.
Баённома– расмий ҳужжат бўлиб, амалиёт давридаги ҳаракатлар, ижро этувчилар риоя қилувчи умум қабул қилинган қоидалар, анъаналар ва шартлар умумийлигига асосланади.
Ишчи гуруҳ: ЎзР ССВ РНХИМ раҳбари профессор Кариев Г.М., шошилинч нейрожарроҳлик бўлими бошлиғи Бобоев Ж.И., ва нейрожарроҳ шифокорлари: Муминов А.К., Асланова М.А., Ким А.А. ва Абдурасулов Ф.Х.
Бемор модели.
- Нозологик шакли: Спастик бўйин қийшиқлиги
- ХКТ бўйича мос код – 10: (G24.3) Спастик бўйин қийшиқлиги
- Фаза: ҳар қандай;
- Босқичи: ҳар қайси.
Асоратлар: асоратларга катий назар.
Спастик бўйин қийшиқлиги- фокал дистония тури бўлиб, икки белгиси мавжуд: бошнинг патологик жойлашуви ва бўйин мушакларининг патологик ҳаракатланиши.
Жойлашишига кўра спастик бўйин қийшиқлигининг шакллари:
-тортикоколис-бош ротацияси;
-латероколис-бошнинг елкагача эгилиши;
- антероколис – бошнинг олдинга эгилганлиги;
- ретроколис – бошнинг орқага эгилганлиги;
- аралаш шакли.
Касаллик ташхиси учун тиббий ишлар ва хизматлар рўйхати.
Анамнез маълумотларини ўрганиш:
- Касаллик муддати;
- Бу касаллик пайдо бўлиши нима билан боғлиқ бўлган;
- Келиб тушгунгача маҳаллий даволаш тавсифи.
Спастик қийшиқ бўйинда ташхис;
- Умумий кўрик (нафас, томир уриши, АБ);
- Неврологик текшириш;
- Қон таҳлили (УҚТ, биохимия, коагулограмма, қон гуруҳи, резус фактори, HbsAg, HCV), пешоб таҳлили;
- Электрофизиологик текширувлар: ЭНМГ;
- МРТ, МСКТ, кўрсаткичларга кўра ангиография;
- Қон, балғам ва ликворни вирусларга текшириш.
- Спастик бўйин қийшиқлиги симптомлари. Касалликнинг асосий кўриниши бўйин мушаклари ҳаракатини қийилаштирувчи бошнинг мажбурий холати. Бош тўғриланганида шикастланган ҳудуд мушакларининг яққол гипертонуси ва гипертрофияси аниқланади. Спастик қийшиқ бўйинли беморлар учун қуйидагилар характерлидир: эмоционал лабиллик, хавотирлик, тушкунлик.
- Спастик қийшиқ бўйинли беморларни кузатиш ва даволаш.
Медикаментоз даволаш:
- Атипик нейролептиклар;
- Холинолитиклар;
- ГАМК-эргик воситалар;
- Антиконвульсантлар;
- Мушак остига ботулотоксин юбориш.
Медикаментоз даволаш фойда бермаганида, бундай даволаш натижасида салбий кўринишлар пайдо бўлганида жарроҳлик амалиёти бажарилади.
Жарроҳлик амалиёти турлари.
1. Периферик деиннервация: радикотомия С1-С3 ҳаракатланувчи ва таъсирланган мия қаттиқ пардасининг икки томондан қўшимча нерв чиқиш жойида интрадурал кесилиши, бўйин сохасида қўшимча нерв невротомияси, бошни ҳаракатга келтирувчи мушакларнинг миотомияси билан биргаликда амалга оширилади.
- Аралаш жарроҳлик амалиёти самара бермаганида: периферик деиннервация ва стереотоксик таламотомия қўлланилади.
- Спастик қийшиқ бўйинда беморлар мурожаатлари илк босқичида ҳаракатлар кетма кетлиги (амбулатор, КВП).
Керакли хужжатларни ва УАШ варақасини тўлдириш билан бирга КВП шифокори бемор холатини тўғри баҳолай билиши даркор:
- Анамнез йиғиш;
- Умумий кўрик (АБ, томир урши, тана ҳарорати);
- Неврологик кўрик.
- Илк ташхис ўрнатилганидан сўнг Спастик қийшиқ бўйин ташхиси билан бемор ТТБга юборилади
2. Спастик қийшиқ бўйин билан касалланган беморлар мурожаат қилганда ТТБ босқичида невропатолог шифокори ҳаракатлари кетма кетлиги.
- Анамнез йиғиш;
- Умумий кўрик (АБ, пульс, ҳароратни ўлчаш);
- Неврологик текшириш;
- Келгунига қадар маҳаллий даволаш тавсифи.
Клиник -инструментал текширувлар:
- УҚТ, УПТ;
- Коагулограмма;
- Қоннинг биокимёвий таҳлили;
- ЭКГ;
- УЗИ;
- ЭНМГ;
- МРТ, МСКТ, кўрсатмаларига кўра ангиография;
- Қон, балғам, ликвор вирусологик текширувлар.
Кузатиш тактикаси
Бу босқичда бемор аҳволи қўйилаётган ташхисга кўра индивидуал баҳоланади. Агар беморга қуйидаги: Спастик бўйин қийшиқлиги ташхиси қўйилганда, консерватив даволаш амалга оширилади, натижа бўлмаса бемор ихтисослаштирилган марказларга жарроҳлик амалиёти учун юборилади.
4. Ихтисослаштирилган бўлимларда (марказларда) ҳаракатлар кетма-кетлига.
Спастик бўйин қийшиқлиги ташхиси қўйилса, қуйидаги текширувлар бажарилиши керак:
- Умумий текшириш (нафас олиш, томир уриши, АБ);
- Қон таҳлили (қон биохимияси, коагулограмма, қон гуруҳи, резус фактори, HbsAg, HCV), пешоб таҳлили ;
- МРТ, МСКТ, кўрсаткичларга кўра ангиография;
- Электрофизиологик текшириш: ЭНМГ;
- Кўкрак қафаси рентгенскопияси;
- Қон, балғам, ликворни вирусларга текшириш.
Жарроҳлик амалиёти -периферик деиннервация ёки стереотаксик таломотомия. Стационарда даволаниш муддати ўртача 10-14 кун.
Фармакологик даволаш:
Фарм.гуруҳлар номи |
Седатив воситалари (Валериана экстракти, централ Б, седавит (комбинир)ва ҳ.к) |
Нейролептиклар (габапентин) |
Транквилизаторлар (амитриптиллин) |
Наркотик анальгетиклар (трамадол) |
НПВС (кеторолак, диклофенак) |
Антихолинэстераз воситалар (ипидакрин, галантамин) |
Пешоб ҳайдовчи воситалар (ацетазоламид, фуросемид) |
Ноотроп воситалар (пирацетам, тиоцетам) |
Е витамини гуруҳлари (аевит) |
Қон ивишига таъсир этувчи антикоагулянтлар, антиагрегантлар (ацетилсалицил кислотаси) |
Антибиотиклар (цефазолин, цефтриаксон) |
Спазмолитиклар (дротаверин, баралгин (комбинир) |
Ташхис ва даволашнинг турли босқичларида модел натижаси, натижага эришишнинг нисбий кўрсаткичлари.
Ташхис ва даволашнинг турли босқичлари, тиббий хизматларни олиб боришда қуйидаги натижалар келиб чиқиши мумкин:
- Ҳаракат гиперкинезини камайиши;
- Гиперкинетик синдром фаолияти тўхташи билан бош холатининг нормаллашуви;
- Оғриқ белгиларининг пасайиши;
- Кундалик-ижтимоий кўникмаларнинг яҳшиланиши.
Клиник баённома маълумотларига кўра даволаш қуйидаги холларда амалга оширилади: спастик бўйин қийшиқлиги мавжуд беморларни даволаш ТТБ шароитида ва ихтисослаштирилган тиббиёт марказларида олиб борилади.
Периферик нервлар хавфли ўсмалари
билан оғриган беморларга ташхис қўйиш ва даволаш бўйича клиник баённома.
Асос:
- Касалликнинг илк боскичларида нотўғри ташхис ва беморлар холатини тўғри баҳолай олмаслик;
Мақсад:Периферик нервлар хавфли ўсмалари билан оғриган беморларга ташхис қўйиш ва даволаш бўйича меъёрий тавсияларни асослаб бериш;
Ижро этувчи – нейрожарроҳ, нейрофизиолог, анестизиолог-реаниматолог, ҳамшира.
Клиник меъёрлар беморга аниқ нозологик шакл, касаллик белгилари ёки аниқ клиник холатларда кўрсатилиши зарур бўлган минимал тиббий ёрдам ҳажмининг умумий шаклга келтирилган мажмуасини ўз ичига олади.
Баённома – расмий ҳужжат бўлиб, амалиёт давридаги ҳаракатлар, ижро этувчилар риоя қилувчи умум қабул қилинган қоидалар, анъаналар ва шартлар умумийлигига асосланади.
Ишчи гуруҳ: ЎзР ССВ РНХИМ раҳбари профессор Кариев Г.М., шошилинч нейрожарроҳлик бўлими бошлиғи Бобоев Ж.И., ва нейрожарроҳ шифокорлари: Муминов А.К., Асланова М.А., Ким А.А., Абдурасулов Ф.Х.
Бемор модели.
- Нозологик шакли: Периферик нервлар хавфли ўсмалари ХКТ бўйича мос код – 10: (С47) Периферик нервлар хавфли ўсмалари
- Фаза: ҳар қандай;
- Босқичи: ҳар қайси;
- Асоратлар: асоратларга қарамасдан.
- Периферик нерв хавфли ўсмалари ташхиси:
- Периферик нервлар хавфли ўсмаларида ташхис.
- Периферик нервларнинг хавфсиз ўсмалари билан оғриган беморлар мурожаатлари илк босқичида текшириш ҳаракатларни кетма кетлиги(амбулатор, КВП).
- Илк ташхис ўрнатилганидан сўнг периферик нервларнинг хавфли ўсмалари ташхиси билан бемор ТТБга юборилади
Периферик нервлар хавфли ўсмалари - нерв толасига метастазланиш ва гематоген йўли билан нерв қобиғи, нерв толаларидан пайдо бўлади. Тез суръатда ўсиш ва регионар лимфа тугунларининг ортиши билан нерв проектиясидаги ҳажмли ўсимта кўринишида бўлади.
Касаллик ташхиси учун тиббий хизматлар рўйхати.
Анамнез маълумотларини ўрганиш:
- Касаллик муддати;
- Бу касаллик пайдо бўлиши нима билан боғлиқ бўлган;
- Келиб тушгунгача маҳаллий даволаш тавсифи.
- Умумий кўрик (нафас, томир уриши, АБ);
- Неврологик текшириш;
- Қон таҳлили (ҚУА, биохимия, коагулограмма, қон гуруҳи, резус фактори, HbsAg, HCV), пешоб таҳлили;
- УТ текшируви;
- Электрофизиологик текшириш: ЭНМГ;
- МРТ, МСКТ, кўрсаткичларга кўра ангиография;
- Гистологик текширувлар билан биопсия.
- Тез суръатда ўсиш ва регионар лимфа тугунларининг катталашишида нерв проекциясида ҳажмли ҳосила мавжудлиги;
- Таъсирланиш симптомларининг мавжудлиги ўсма ҳажмидан келиб чиқиб, оғриқ симптомлари (парестезия оғриғи, гиперпатия) ёки учокли сиптомлари (гипестезия, анестезия) билан намоён бўлади;
- Вегетатив-трофик бузилишлар (терлашнинг бузилиши, соч тўкилиши, тери юпқалашуви ва ҳ.к.);
- Ҳаракат бузилиши (ярим фалажлар, фалажлар);
- Бирламчи ўчоқларнинг нервларни метастатик шикастлаш клиник кўринишлари .
Периферик нервлар хавфли ўсималари билан оғриган беморларни умумий кузатиш ва даволаш
Даволашнинг асосий услуби жарроҳлик амалиётидир. Бунда регионар лимфа тугунларни радикал ажратиш билан олиб ташлаш амалга оширилиб, кейинги босқичда нур ва кимё терапиябажарилади. Жарроҳлик амалиётининг асосий вазифаси ўсмани бутунлай ажратиш ва олиб ташлашдир. Зарурат бўлса интакт тўқималаридаги шикастланган нерв ҳам олиб ташланади.
Керакли ҳужжатларни ва УАШ варақасини тўлдириш билан бирга КВП шифокори бемор холатини тўғри баҳолай билиши даркор:
- Анамнез йиғиш;
- Умумий кўрик (АБ, томир урши, тана ҳарорати);
- Неврологик кўрик.
2. Периферик нервларнинг хавфли ўсмалари билан беморлар мурожаат қилганда ТТБ босқичида невропатолог ҳаракатлари кетма кетлиги.
- Анамнез йиғиш;
- Умумий кўрик (АБ, пульс, ҳароратни ўлчаш);
- Неврологик текшириш;
- Касаллик турига қараб, маҳаллий даволаш чора-тадбирлари.
Клиник -инструментал текширувлар:
- УҚТ, УПТ;
- Коагулограмма;
- Қон биокимёвий таҳлили;
- ЭКГ;
- УЗИ;
- ЭНМГ;
- МРТ, МСКТ, кўрсатмаларига кўра ангиография;
- Гистологик текширувлар билан биопсия.
Кузатиш тактикаси
Бу босқичда бемор аҳволи қўйилаётган ташхисга кўра индивидуал баҳоланади. Агар беморга периферик нервлар хавли ўсмаси ташхиси қўйилган бўлса, бемор жарроҳлик амалиёти учун ихтисослаштирилган марказларга юборилади.
15.Ихтисослаштирилган бўлимларда (марказларда) ҳаракатлар кетма-кетлиги.
Статионарда даволаниш муддати 12-18 кун
Периферик нервлар хавфли ўсмаси ташхиси қўйилса, қуйидаги текширишлар бажарилиши шарт:
- Умумий текшириш (нафас олиш, томир уриши, АБ);
- Неврологик текшириш;
- Қон таҳлили (қон биохимияси, коагулограмма, қон гуруҳи, резус фактори, HbsAg, HCV), пешоб таҳлили ;
- МРТ, МСКТ, кўрсаткичларга кўра ангиография;
- УТ текшируви;
- Электрофизиологик текшириш: ЭНМГ(нерв толаларининг шикастланиш даражаси ва босқичини аниқлаб беради);
- Гистологик текширувлар билан биопсия;
- Кўкрак қафаси рентгеноскопияси.
Даволашнинг асосий услуби жарроҳлик амалиётидир. Бунда регионар лимфа тугунларини радикал ажратиш билан олиб ташлаш амалга оширилиб, кейинги босқичда нур ва химиотерапия бажарилади. Жарроҳлик амалиётининг асосий вазифаси ўсмани бутунлай ажратиш ва олиб ташлашдир. Зарурат бўлса интакт тўқималаридаги шикастланган нерв ҳам олиб ташланади. Кейинчалик нервни қайта тиклаш(пластикаси) ўтказилади.
Фармакологик даволаш
фармакологик гуруҳлар номи |
Секдатив воситалари (Валериана экстракти, централ Б, седавит (комбинир)ва ҳ.к) |
Нейролептиклар (габапентин) |
Транквилизаторлар (амитриптиллин) |
Наркотик анальгетиклар (трамадол) |
НПВС (кеторолак, диклофенак) |
Антихолинэстераз воситалар (ипидакрин, галантамин) |
Пешоб ҳайдовчи воситалар (ацетазоламид, фуросемид) |
Қон ивишига таъсир этувчи антикоагулянтлар, антиагрегантлар (ацетилсалицил кислотаси) |
Антибиотиклар (цефазолин, цефтриаксон) |
Спазмолитиклар (дротаверин, баралгин (комбинир) |
Ташхис ва даволашнинг турли босқичларида модел натижаси, натижага эришишнинг нисбий кўрсаткичлари.
Ташхис ва даволашнинг турли босқичларида тиббий хизматларни олиб боришда қуйидаги натижалар келиб чиқиши мумкин:
- Ўсманинг ўсишдан тўхташи;
- Нерв фаолиятининг нормаллашуви;
- Оғриқ белгиларининг пасайиши;
- Ҳаёт сифатининг яҳшиланиши.
Клиник баённома маълумотларига кўра даволаш қуйидаги холларда амалга оширилади: Периферик нервлар хавфсизўсмасида даволаш РМО шароитида ва ихтисослаштирилган тиббиёт марказларида олиб борилади
Нортавматик мононевропатия билан оғриган беморларга ташхис қўйиш ва даволаш бўйича клиник баённомаси.
Асос:
- Касалликнинг илк боскичларида нотўғри ташхислаш ва беморлар умумий холатини тўғри баҳолай олмаслик;
Мақсад:
Нотравматик мононевропатия билан оғриган беморларга ташхис қўйиш ва даволаш бўйича меъёрий тавсияларни асослаб бериш;
Ижро этувчи – нейрожарроҳ, нейрофизиолог, анестизиолог-реаниматолог, ҳамшира.
Клиник меъёрлар беморга аниқ нозологик шакл, касаллик белгилари ёки аниқ клиник холатларда кўрсатилиши зарур бўлган тиббий ёрдам бажарилиш ҳажмининг зарур бўлган минимал тиббий ёрдам ҳажмининг умумий шаклга келтирилганмажмуасини ўз ичига олади.
Баённома – расмий ҳужжат бўлиб, амалиёт давридаги ҳаракатлар, ижро этувчилар риоя қилувчи умум қабул қилинган қоидалар, анъаналар ва шартлар умумийлигига асосланади.
Ишчи гуруҳ: ЎзР ССВ РНХИМ раҳбарлари, профессор Кариев Г.М., шошилинч нейрожарроҳлик бўлим бошлиғи Бобоев Ж.И., ва нейрожарроҳлик шифокорлари: Муминов А.К., Асланова М.А., Ким А.А., Абдурасулов Ф.Х.
Бемор модели.
- Нозологик шакли: Периферик нервларнинг хавфсиз ўсмалари
- ХКТ бўйича мос код – 10:(G55,G59)
- Фаза: ҳар қандай;
- Босқичи: ҳар қайси;
- Асоратлар:
G55 бошқа саҳифаларда изоҳланган нерв миелин пардаларининг ва толаларининг касалликда эзилиши
G59 бошқа саҳифаларда изоҳланган касалликлардаги мононевропатия.
Нортавматик мононевропатиялар (туннель, копрессион-ишемик). Анатомик шаклланган тунел ва каналларда бўғим ва нервларнинг чиқиб турган суяк, мушак, пай ва ҳ.к томондан эзилиши билан ифодаланади.
Касаллик ташхиси учун тиббий текширувлар ва хизматлар рўйхати.
Анамнез маълумотларини ўрганиш:
- Касаллик муддати;
- Бу касаллик пайдо бўлиши нима билан боғлиқ бўлган;
- Келиб тушгунгача маҳаллий даволаш тавсифи.
Нортавматик мононевропатиялар ташхиси
- Умумий кўрик (нафас, томир уриши, АБ);
- Неврологик текшириш;
- Қон таҳлили (ҚУА, биохимия, коагулограмма, қон гуруҳи, резус фактори, HbsAg, HCV), пешоб таҳлили;
- УТ текшируви;
- Электрофизиологик текшириш: ЭНМГ;
- МРТ, МСКТ, кўрсаткичларга кўра ангиография;
- Оёқ қўл бўғимлари доплерографияси.
Нортавматик мононевропатиялар белгилари
- Сенсор ва мотор бузилишларнинг пайдо бўлиши;
- Оғриқ синдроми (оғриқ пальпатор орқали анқланади, нерв устунини босганда жойида оғриқнинг кучайиши) ;
- Вегетатив бузилишлар (терлашнинг бузилиши, соч тўкилиши, тери юпқалашуви ва ҳ.к.);
- Анча кеч даврида мушаклар томонидан атрофик ўзгаришлар рўй беради.
Нортавматик мононевропатия билан оғриган беморларни умумий кузатиш ва даволаш.
Сурункали компрессион-ишемик шикастланишларда ва тунель синдромларида консерватив даволаш самара бермагани холатида жарроҳлик амалиёти - нерв устунининг декопрессияси ва невролизи тавсия қилинади. Жарроҳлик амалиёти фақатгина махсус шароит ва имкониятлар бўлганида амалга оширилади.
Белгиларсиз мононевропатия билан оғриган беморлар мурожаатлари илк босқичида ҳаракатлар кетма кетлиги(амбулатор, КВП).
Керакли хужжатларни ва УАШ варақасини тўлдириш билан бирга КВП шифокори бемор холатини тўғри баҳолай билиши даркор:
- Анамнез йиғиш;
- Умумий кўрик (АБ, томир урши, тана ҳарорати);
- Неврологик кўрик.
- Илк ташхис ўрнатилганидан сўнг нортавматик мононевропатия ташхиси билан бемор ТТБга юборилади
2. Нортавматик мононевропатияга эга беморлари мурожаат қилганлиги холатида ТТБ босқичида невропатолог шифокори ҳаракатлари кетма- кетлиги.
- Анамнез йиғиш;
- Умумий кўрик (АБ, пульс, ҳароратни ўлчаш);
- Неврологик текшириш;
- Келгунига қадар маҳаллий даволаш тавсифи .
Клиник -инструментал текширувлар:
- УҚТ, УПТ;
- Коагулограмма;
- Қоннинг биокимёвий таҳлили;
- ЭКГ;
- УЗИ;
- ЭНМГ;
- МРТ, МСКТ, кўрсатмаларига кўра ;
- Оёқ ва қўл доплепрграфияси.
Кузатиш тактикаси
Бу босқичда бемор аҳволи қўйилаётган ташхисга кўра индивидуал баҳоланади. Агар беморга қуйидаги: нортавматик мононевропатия ташхиси қўйилган бўлса, бемор жарроҳлик амалиёти учун ихтисослаштирилган марказларга юборилади.
6. Ихтисослаштирилган бўлимларда (марказларда) ҳаракатлар кетма-кетлиги.
Нортавматик мононевропатия ташхиси қўйилса қуйидаги текширишлар бажарилиши шарт:
- Умумий текшириш (нафас олиш, томир уриши, АБ);
- Неврологик текшириш;
- Кўрсаткичлар бўйича рентгенографияси;
- Қон таҳлили (қон биохимияси, коагулограмма, қон гуруҳи, резус фактори, HbsAg, HCV), пешоб таҳлили;
- МРТ, МСКТ, кўрсаткичларга кўра ангиография;
- УТ текшируви;
- Электрофизиологик текшириш: ЭНМГ(нерв толаларининг шикастланиш даражаси ва босқичини аниқлаб беради);
- Қўл ва оёқлар доплерографияси;
- Кўкрак қафаси рентгеноскопияси.
Жарроҳлик амалиётида асосий вазифалар - нерв толаларининг ва бўғимларининг декомпрессияси.
Фармакотерапия
Фармакологик гуруҳлар номи |
Седатив воситалари (Валериана экстракти, централ Б, седавит (комбинир)ва ҳ.к) |
Анальгетиклар-антипиретиклар (метамизол натрий, кетонал, кетопрофен, диклофенак) |
Нейролептиклар (габапентин) |
Транквилизаторлар (амитриптиллин) |
Наркотик анальгетиклар (трамадол) |
НПВС (кеторолак, диклофенак) |
Антихолинэстераз воситалар (ипидакрин, галантамин) |
Пешоб ҳайдовчи воситалар (ацетазоламид, фуросемид) |
Ноотроп воситалар (пирацетам, теоцетам,.) |
Е витамини гуруҳлари (аевит) |
Қон ивишига таъсир этувчи антикоагулянтлар, антиагрегантлар (ацетилсалицил кислотаси) |
Антибиотиклар (цефазолин, цефтриаксон) |
Спазмолитиклар (дротаверин, баралгин (комбинир) |
Глюкокортиокстероилар(дексаметазон) |
Ташхис ва даволашнинг турли босқичларида модел натижаси, натижага эришишнинг нисбий кўрсаткичлари.
Станионардаги ўртача даволаниш 7 кунгача (1-2 кунгача қисқартирилиши мумкин).
Ташхис ва даволашнинг турли босқичларида тиббий хизматларни олиб боришда қуйидаги натижалар келиб чиқиши мумкин:
- Оғриқ белгиларининг пасайиши ва тўхташи;
- Вегетатив-трофик бузилишларнинг камайиши;
- Неврологик етишмовчиликнинг тўхташи.
Клиник баённома маълумотларига кўра нортавматик мононевропатия мавжуд беморларни даволаш ТТБ шароитида ва ихтисослаштирилган тиббиёт марказларида олиб борилади.
Периферик нервларнинг шикастланиши мавжуд бўлган беморларга ташхис қўйиш ва даволаш бўйича клиник баённома.
Асос:
- Периферик нервларнинг шикастланиши билан оғриган беморлар сонининг ортиши;
- Касалликнинг илк боскичларида нотўғри ташхис ва беморлар холатини умумий баҳолай олмаслик.
Мақсад:
Периферик нервларнинг шикастланиши билан оғриган беморларга ташхис қўйиш ва даволаш бўйича меъёрий тавсияларни асослаб бериш.
Ижро этувчи – нейрожарроҳ, нейрофизиолог, анестизиолог-реаниматолог, ҳамшира.
Клиник меъёрлар беморга аниқ нозологик шакл, касаллик белгилари ёки аниқ клиник холатларда кўрсатилиши зарур бўлган минимал тиббий ёрдам ҳажмининг умумий шаклга келтирилган мажмуасини ўз ичига олади.
Баённома – расмий ҳужжат бўлиб, амалиёт давридаги ҳаракатлар, ижро этувчилар риоя қилувчи умум қабул қилинган қоидалар, анъаналар ва шартлар умумийлигига асосланади.
Ишчи гуруҳ: ЎзР ССВ РНХИМ раҳбарлари, профессор Кариев Г.М., шошилинч нейрожарроҳлик бўлим бошлиғи Бобоева Ж.И., ва нейрожарроҳлик шифокорлари: Муминов А.К., Асланова М.А., Ким А.А., Абдурасулов Ф.Х.
Бемор модели.
- Нозологик шакли: Периферик нервларнингшикастланиши
- ХКТ бўйича мос код – 10:(S54 64,74,84,94)
S54 -елка олди сохасидагижароҳат;
S64 -кафт ва панжасохасидаги шикастланиш;
S74- чаноқ сон ва сон сохасидаги шикастланиш;
S84- болдир сохасида нервлар шикастланиши;
S94- болдир товон ва товон бўғимлари сохасида нервлар шикастланиши.
Фаза: ҳар қандай;
Босқичи: ҳар қайси;
Асоратлар: асоратларга қарамасдан.
Периферик нервларнинг шикастланиши -нерв толаларининг бутунлай ёки қисман анатомик бузилишлари билан очиқ ва ёпиқ шикастланишлар, ёки нерв-мушак аппарати фаолиятининг шикастланишлари.
Касаллик ташхиси учун тиббий ишлар ва хизматлар рўйхати.
Анамнез маълумотларини ўрганиш:
- Касаллик ортирилган вақт;
- Касаллик ортирилиш тавсифи;
- Келиб тушгунгача маҳаллий даволаш тавсифи.
Периферик нервлар шикастланиши ташхиси
- Умумий кўрик (нафас, томир уриши, АБ);
- Неврологик текшириш;
- Суяк синиши ёки чиқиб кетганлиги шубҳаси мавжудлигида 2 томонлама рентгенография;
- Қон таҳлили (ҚУА, биохимия, коагулограмма, қон гуруҳи, резус фактори, HbsAg, HCV), пешоб таҳлили;
- УТ текшируви;
- Электрофизиологик текшириш: ЭНМГ;
- МРТ, МСКТ, кўрсаткичларга кўра ангиография.
Периферик нервлар шикастланганидаги белгилари:
- Ҳаракат фаолиятининг бузилиши (периферик қисман ёки бутунлай фалажланиш);
- Сезги бузилиши (гипо- ва анестезия, гиперестезия, парестезия, гиперпатия);
- Оғриқ синдроми (кўп холларда ўрта, ўтирғич ва катта болдир нервларининг шикастланиши; Тинел симптоми – уриб кўриш ёки пальпацияда шикастланиш жойида электр токи типидаги оғриқ, шикастланган нерв иннервацияси жойига қайта тарқалиши билан);
- Трофик-вегетатив фолиятининг бузилиши.
Периферик нервлар шикастланиши билан оғриган беморларни умумий кузатиш ва даволаш.
Шикастланиш мавжудлигида:
- Микрохирургик техника сохасида, топографик анатомия сохасида билим ва тажрибага эга мутахассис;
- Микроскопик жарроҳлик қурилмалари;
- Микрохирургик асбоб анжомлар, тикиш материаллари, интраоперацион ташхислаш асбоб-ускуналари;
- Тўғри анестезиологик таъминлаш.
Шикастланган нерв бутунлигини тиклашнинг оптимал варианти - жароҳатнинг бирламчи жарроҳлик ишлови:
- Жарроҳлик аралашувида шикастланган нерв бурчакларини яққол кўринишини таъминлаш керак, зарур бўлганида жароҳат кенгайтирилиди;
- Нерв ажратилишини соғ тўқималардан бошланади;
- Нерв узилган бўлакларининг ажратилишидан кейин уларнинг қайта жойлаштирилиши ва тикилиши амалга оширилади;
- Жарроҳлик амлиётини ўтказиш муддати - нервнинг фаолиятининг энг яхши тикланиши, шикастланишдан кейинги илк соатларда жарроҳлик амалиётини ўтказилганда кузатилади. Махсус шароитарнинг йўқлигида жарроҳлик амалиётини бир ой ичида ўтказиш афзал;
- Махсус ёрдам кўрсатиш имконияти йўқлигида шикастланишдан кейин биринчи соатда жароҳат бирламчи жарроҳлик ишловини ўтказиш тавсия қилинади. Аҳволини меъёрлашганида ихтисослаштирилган муассасада кейинчалик даволаш амалга оширилади.
1. Периферик нервлар шикастланишида беморлар мурожаатлари илк босқичида ҳаракатлар кетма-кетлиги(амбулатор, КВП):
Керакли хужжатларни ва УАШ варақасини тўлдириш билан бирга КВП шифокори бемор холатини тўғри баҳолай билиши даркор:
- Анамнез йиғиш;
- Умумий кўрик (АБ, томир урши, тана ҳарорати);
- Неврологик кўрик.
Илк ташхис қўйилганидан сўнг- периферик нервлар шикастланиши ташхиси билан бемор ТТБга юборилади
2. Периферик нервларнинг шикастланиши билан беморлар мурожаат қилганда ТТБ жарроҳининг харакатлар кетма кетлиги.
- Анамнез йиғиш;
- Умумий кўрик (АБ, пульс, ҳароратни ўлчаш);
- Неврологик текшириш;
- Келгунига қадар маҳаллий даволаш тавсифи .
Клиник -инструментал текширувлар:
- УҚТ, УПТ;
- Коагулограмма;
- Қоннинг биокимёвий таҳлили;
- ЭКГ;
- УЗИ;
- Ректоскопия .
Кузатиш тактикаси
Бу босқичда бемор аҳволи қўйилаётган ташхисга кўра индивидуал баҳоланади. Агар беморга қуйидаги: периферик нервлар шикастланиши ташхиси қўйилган бўлса, жарроҳ нерв учларини тикиш билан яранинг бирламчи жарроҳлик ишлови амалиётини ўтказади. Зарур шароитлар йўқлигида жарроҳ қонни тўхтатади ва асептик эритмали боғич билан ярани боғлаб, жарроҳлик амалиёти учун ихтисослаштирилган марказларга юборади. Даволашнинг ўртача вақти 5-12 кун.
Фармакотерапия
Фармакологик гуруҳлар номи |
Седатив воситалари (Валериана экстракти, централ Б, седавит (комбинир) ва ҳ.к) |
Анальгетиклар-антипиретиклар (метамизол натрий, кетонал, кетопрофен, диклофенак) |
Нейролептиклар (габапентин) |
Транквилизаторлар (амитриптиллин) |
Наркотик анальгетиклар (трамадол) |
НПВС (кеторолак, диклофенак) |
Антихолинэстераз воситалар (ипидакрин, галантамин) |
Пешоб ҳайдовчи воситалар (ацетазоламид, фуросемид) |
Ноотроп воситалар (пирацетам, теоцетам,.) |
Е витамини гуруҳлари (аевит) |
Қон ивишига таъсир этувчи антикоагулянтлар, антиагрегантлар (ацетилсалицил кислотаси) |
Антибиотиклар (цефазолин, цефтриаксон) |
Спазмолитиклар (дротаверин, баралгин (комбинир) |
Глюкокортиокстероилар(дексаметазон) |
7. Ихтисослаштирилган бўлимларда (марказларда) ҳаракатлар кетма-кетлиги.
Периферик нервлар шикастланганлиги ташхиси қўйилганида қуйидаги текширишлар бажарилиши шарт:
- Умумий текшириш (нафас олиш, томир уриши, АБ);
- Неврологик текшириш;
- Суяк синиши ёки чиқиб кетганлиги шубҳаси мавжудлигида 2 томонлама рентгенография;
- Қон таҳлили (ҚУА, биохимия, коагулограмма, қон гуруҳи, резус фактори, HbsAg, HCV), пешоб таҳлили;
- УТ текшируви;
- Электрофизиологик текшириш: (ЭНМГ, ССВП);
- МРТ, МСКТ, кўрсатмаларга кўра ангиография;
- ЭКГ, терапевт;
- Кўкрак қафаси рентгенографияси.
Малакали анестизиологик ёрдамдан кейин жароҳатда бирламчи жарроҳлик ишлови ўтказилади. Нерв устуни яхлитлигини бузилгани аниқланганида микроскопдан ва микрохирургик асбоблардан фойдаланиб нерв устунини охирини охирига қилиб тикиш бажарилади. Бунда нервнинг минимал тортилиши билан якун ясаш мақсадга мувофиқ бўлади.
Ташхис ва даволашнинг турли босқичларида модел натижаси, натижага эришишнинг нисбий кўрсаткичлари.
Ташхис ва даволашнинг турли босқичларида тиббий хизматларни олиб боришда қуйидаги натижалар келиб чиқиши мумкин:
- Сезишнинг тикланиши;
- Ҳаракат тикланиши;
- Трофик-вегетатив фаолиятини яҳшиланиши;
- Оғриқ синдроми тўхташи;
- Ижобий ЭНМГ ўзгариши.
Клиник баённома маълумотларига кўра даволаш қуйидаги холларда амалга оширилади: Периферик нервлар шикастланишида даволаш ихтисослаштирилган тиббиёт марказларида олиб борилади.
Периферик нервларнинг шикастланиши асоратлари билан оғриган беморларга ташхис қўйиш ва даволаш бўйича клиник баённомаси.
Асос:
- Периферик нервларнинг шикастланиши асоратлари билан оғриган беморлар сонининг ортиши;
- Касалликнинг илк боскичларида нотўғри ташхис ва беморлар холатини умумий баҳолай олмаслик;
Мақсад:
Периферик нервлар шикастланиши асоратлари билан оғриган беморларга ташхис қўйиш ва даволаш бўйича меъёрий тавсияларни асослаб бериш;
Ижро этувчи – нейрожарроҳ, нейрофизиолог, анестизиолог-реаниматолог, ҳамшира.
Клиник меъёрлар беморга аниқ нозологик шакл, касаллик белгилари ёки аниқ клиник холатларда кўрсатилиши зарур бўлган минимал тиббий ёрдам ҳажмининг умумий шаклга келтирилган мажмуасини ўз ичига олади.
Баённома – расмий ҳужжат бўлиб, амалиёт давридаги ҳаракатлар, ижро этувчилар риоя қилувчи умум қабул қилинган қоидалар, анъаналар ва шартлар умумийлигига асосланади.
Ишчи гуруҳ: ЎзР ССВ РНХИМ раҳбари, профессор Кариев Г.М., шошилинч нейрожарроҳлик бўлим бошлиғи Бобоев Ж.И., ва нейрожарроҳлик шифокорлари: Муминов А.К., Асланова М.А., Ким А.А., Абдурасулов Ф.Х.
Бемор модели.
- Нозологик шакли: Периферик нервларнинг шикастланиши асоратлари;
- ХКТ бўйича мос код – 10:(Т92.4, Т 93.4)
- Фаза: ҳар қандай;
- Босқичи: ҳар қайси;
- Асоратларга: асоратларга қарамасдан.
Т92.4 - қўллардаги нерв шикастланиши асорати
T93.4 - оёқлардаги нерв шикастланиши асорати
Периферик нервларнинг шикастланиши - нерв толаларининг бутунлай ёки қисман анатомик бузилишлари билан очиқ ва ёпиқ шикастланишлар ёки нерв-мушак аппарати фаолиятининг бузилиши даврининг жароҳат олинганидан кейин 3 ойдан узоқ муддатга чўзилиши, ҳамда бунга елка чигаллигининг туғриқ даврида шикастланиши ва периферик нервларнинг консерватив даволашдаги самарасизлиги оқибатлари киритилади.
Касаллик ташхиси учун тиббий ишлар ва хизматлар рўйхати.
Анамнез маълумотларини ўрганиш:
- Касаллик ортирилган вақт;
- Касаллик ортирилиш тавсифи;
- Келиб тушгунгача маҳаллий даволаш тавсифи.
Периферик нервлар шикастланиши асоратларининг ташхиси:
- Умумий кўрик (нафас, томир уриши, АБ);
- Неврологик текшириш;
- Суяк синиши ёки чиқиб кетганлиги шубҳаси мавжудлигида 2 томонлама рентгенография;
- Қон таҳлили (ҚУА, биохимия, коагулограмма, қон гуруҳи, резус фактори, HbsAg, HCV), пешоб таҳлили;
- Электрофизиологик текшириш: ЭНМГ;
- МРТ, МСКТ, кўрсаткичларга кўра ангиография.
Периферик нервлар шикастланши асоратлари белгилари:
- Ҳаракат фаолиятининг бузилиши (периферик қисман ёки бутунлай фалажланиш);
- Сезги бузилиши (гипо- ва анестезия, гиперестезия, парестезия, гиперпатия);
- Оғриқ синдроми (кўп холларда ўрта, ўтирғич ва катта болдир нервларининг шикастланиши; Тунел синдромига хос симптомлар - перкуссия ёки пальпацияда шикастланиш жойида электр токи типидаги отувчи оғриқ, шикастланган нерв иннервацияси жойига қайта тарқалиш билан) ;
- Трофик-вегетатив фолиятининг бузилиши.
Периферик нервлар шикастланиши асоратлари билан оғриган беморларни умумий кузатиш ва даволаш.
Қуйидагилар мавжуд бўлган ҳолатларда:
- Микрохирургик техника сохасида, топографик анатомия сохасида билим ва тажрибага эга мутахассис;
- Микроскопик жарроҳлик қурилмалари;
- Микрохирургик асбоб анжомлар, тикиш материаллари, интраоперацион ташхиси аппаратлари;
- Тўғри анестезиологик таъминлаш.
Жарроҳлик аралашувининг оптимал варианти нерв яхлитлигини тиклаш, невромлар аниқлангани холатида уларни олиб ташлаш, диастаздаги 4 см юқориликда нервни тикиш билан аутотрансплантация унча муҳим бўлмаган нервда амалга оширилади. Ҳамда мақсад яра битиш жараёни компрессиясини бартараф этиш билан нерв невролизини ўтказиш.
Узоқ вақт мобайнидаги жароҳат борлиги сабаб нервларнинг қўпол шикастланиши, шикастланишнинг худуд катталиги, содир бўлиши аниқ бўлган дегенератив қайта пайдо бўлишда жарроҳлик амалиётига кўрсатма берилади. Мақсад қўл оёқларнинг фаолиятини қисман бўлсада тиклаш.
1. Периферик нервлар шикастланиши асоратларида беморлар мурожаатлари илк босқичида ҳаракатлар кетма кетлиги(амбулатор, КВП).
Керакли хужжатларни ва УАШ варақасини тўлдириш билан бирга КВП шифокори бемор холатини тўғри баҳолай билиши даркор:
- Анамнез йиғиш;
- Умумий кўрик (АБ, томир урши, тана ҳарорати);
- Неврологик кўрик.
Илк ташхис ўрнатилганидан сўнг- периферик нервлар шикастланиши асоратлари ташхиси билан бемор ТТБга юборилади.
2. Периферик нервлар шикастланиши асоратлари билан беморлар мурожаат қилганда ТТБ жарроҳи харакатлари кетма кетлиги.
- Анамнез йиғиш;
- Умумий кўрик (АБ, пульс, ҳароратни ўлчаш);
- Неврологик текшириш;
- Келгунига қадар маҳаллий даволаш тавсифи .
Клиник -инструментал текширувлар:
- УҚТ, УПТ;
- Коагулограмма;
- Қоннинг биокимёвий таҳлили;
- ЭКГ;
- УЗИ;
- Умуртқа поғонасининг бўйин қисми рентгенографияси;
- ЭНМГ;
- МРТ, МСКТ умуртқа поғонасининг бўйин қисми .
Кузатиш тактикаси
Бу босқичда бемор аҳволи қўйилаётган ташхисга кўра индивидуал баҳоланади. Агар беморга периферик нервлар шикастланиш асоратлари ташхиси қўйилган бўлса, зарур шароитлар йўқлигида ихтисослаштирилган марказларга юборилади.
8. Ихтисослаштирилган бўлимларда (марказларда) ҳаракатлар кетма-кетлиги.
Периферик нервлар шикастланганлиги ташхиси қўйилгани холатида қуйидаги текширишлар бажарилиши шарт:
- Умумий текшириш (нафас олиш, томир уриши, АБ);
- Неврологик текшириш;
- Суяк синиши ёки чиқиб кетганлиги шубҳаси мавжудлигида 2 томонлама рентгенография;
- Қон таҳлили (ҚУА, биохимия, коагулограмма, қон гуруҳи, резус фактори, HbsAg, HCV), пешоб таҳлили;
- УТ текшируви;
- Электрофизиологик текшириш: (ЭНМГ, ССВП);
- МРТ, МСКТ, кўрсаткичларга кўра ангиография;
- ЭКГ, терапевт;
- Кўкрак қафаси рентгенографияси.
Жарроҳлик аралашувининг оптимал варианти нерв яхлитлигини тиклаш, невромлар аниқлангани холатида уларни олиб ташлаш, диастаздаги 4 см юқориликда нервни тикиш билан аутотрансплантация унча муҳим бўлмаган нервда амалга оширилади. Якунига нервнинг минимал чўзилганлик холати берилиши керак.
Фармакотерапия
Фармакологик гуруҳлар номи |
Седатив воситалари (Валериана экстракти, централ Б, седавит (комбинир) ва ҳ.к) |
Анальгетиклар-антипиретиклар (метамизол натрий, кетонал, кетопрофен, диклофенак) |
Нейролептиклар (габапентин) |
Транквилизаторлар (амитриптиллин) |
Наркотик анальгетиклар (трамадол) |
НПВС (кеторолак, диклофенак) |
Антихолинэстераз воситалар (ипидакрин, галантамин) |
Пешоб ҳайдовчи воситалар (ацетазоламид, фуросемид) |
Ноотроп воситалар (пирацетам, теоцетам,.) |
Е витамини гуруҳлари (аевит) |
Қон ивишига таъсир этувчи антикоагулянтлар, антиагрегантлар (ацетилсалицил кислотаси) |
Антибиотиклар (цефазолин, цефтриаксон) |
Спазмолитиклар (дротаверин, баралгин (комбинир) |
Глюкокортиокстероилар(дексаметазон) |
Ташхис ва даволашнинг турли босқичларида модел натижаси, натижага эришишнинг нисбий кўрсаткичлари.
Ташхис ва даволашнинг турли босқичларида тиббий хизматларни олиб боришда қуйидаги натижалар келиб чиқиши мумкин:
1)Сезишнинг тикланиши;
2)Ҳаракат тикланиши;
3)Трофик-вегетатив фаолиятини яҳшиланиши;
4)Оғриқ синдроми тўхташи;
5)Ижобий ЭНМГ ўзгариши ;
Клиник баённома маълумотларига кўра даволаш қуйидаги холларда амалга оширилади: Периферик нервлар шикастланиш асоратларида даволаш ихтисослаштирилган тиббиёт марказларида олиб борилади. Даволашнинг ўртача даври 5-12 кун.
Кўкрак юқори апертураси синдроми билан оғриган беморларга ташхис қўйиш ва даволаш бўйича клиник баённомаси
Асос:
- Касалликнинг илк бўғинида нотўғри ташхис ва беморлар холатини умумий баҳолай олмаслик;
Мақсад:
Кўкрак юқори апертураси синдроми билан оғриган беморларга ташхис қўйиш ва даволаш бўйича меъёрий тавсияларни асослаб бериш;
Ижро этувчи – нейрожарроҳ, нейрофизиолог, анестизиолог-реаниматолог, ҳамшира.
Клиник меъёрлар беморга аниқ нозологик шакл, касаллик белгилари ёки аниқ клиник холатларда кўрсатилиши зарур бўлган тиббий ёрдам бажарилиш ҳажмининг зарур бўлган минимал тиббий ёрдам ҳажмининг умумий шаклга келтирилган мажмуасини ўз ичига олади.
Баённома – расмий ҳужжат бўлиб, амалиёт давридаги ҳаракатлар, ижро этувчилар риоя қилувчи умум қабул қилинган қоидалар, анъаналар ва шартлар умумийлигига асосланади.
Ишчи гуруҳ: ЎзР ССВ НХРИМ раҳбар, профессор Кариев Г.М., шошилинч нейрожарроҳлик бўлим бошлиғи Бобоев Ж.И., ва нейрожарроҳлик шифокорлари: Муминов а.К., Асланова М.А., Ким А.А., Абдурасулов Ф.Х.
Бемор модели.
- Нозологик шакли: Кўкрак юқори апертураси синдроми
- ХКТ бўйича мос код – 10:(G54.0)
- Фаза: ҳар қандай;
- Босқичи: ҳар қайси;
- Асоратларга: асоратларга қарамасдан.
- Кўкрак юқори апертураси синдроми - елка чигалини хосил қиладиган устунларнинг ва ўмров суяги остида жойлашган қисмларнинг эзилиши. Устун ва чигаллар эзилишига олд ва ўрта тишсимон мушакларнинг патологик зўриқиши, умуртқа ва кўкрак қафаси суяклари ривожланиш нуқсонларининг сабаб бўлиши мумкин.
Касаллик ташхиси учун тиббий ишлар ва хизматлар рўйхати.
Анамнез маълумотларини ўрганиш:
- Касаллик юзага чиққан вақт;
- Касаллик юзага келиш тавсифи;
- Келиб тушгунгача маҳаллий даволаш тавсифи.
Кўкрак юқори апертураси синдроми ташхиси:
- Умумий кўрик (нафас, томир уриши, АБ);
- Неврологик текшириш;
- Умуртқанинг бўйин қисми 2 томонлама рентгенографияси;
- Қон таҳлили (ҚУА, биохимия, коагулограмма, қон гуруҳи, резус фактори, HbsAg, HCV), пешоб таҳлили;
- Елка белбоғи ва умуртқа артериясининг ультратовуш допплерографияси
- Электрофизиологик текшириш: ЭНМГ
- МРТ, МСКТ Умуртқанинг бўйин қисмида
Кўкрак юқори апертураси синдроми белгилари:
- Дисталь бўлимларида намоён бўлувчи қўлдаги оғриқ бўлиб у қўлни кўтарганда, ёнга очилганида, бош орқасига букилганида намоён бўлади
- Пўстлоқ тури бўйича 95% беморларда сезишнинг бузилиши
- Мушаклар ярим фалажи (кўпинча - елка олди мушакларида) 25-30% беморларда кузатилади
- Бўғим етишмовчилиги симптоми - панжа акрацинози ва оёқ қўлларнинг музлаб қолиши, трофик бузилишлар
Кўкрак юқори апертураси синдромили беморларни умумий кузатиш ва даволаш.
Консерватив даволаш:
5. Ишишга қарши воситалар (L-лизин эсцинати, НПВС)
6. Вазофаол воситалар (дибазол, трентал, кавентон)
7. Физиотерапия
8.Фақаигина консерватив даволаш самарасизлигида жарроҳлик амлиёти танланади.
Жарроҳлик аралашувининг асосий мақсади - елка бирикиш чигаллигининг устунлари ва ўмров суяги бўғимлари декомпрессияси.
Кўкрак юқори апертураси синдроми билан беморлар мурожаатлари илк босқичида ҳаракатлар кетма кетлиги(амбулатор, КВП).
Керакли хужжатларни ва УАШ варақасини тўлдириш билан бирга КВП шифокори бемор холатини тўғри баҳолай билиши даркор:
- Анамнез йиғиш;
- Умумий кўрик (АБ, томир урши, тана ҳарорати);
- Неврологик кўрик.
Илк ташхис ўрнатилганидан сўнг-Кўкрак юқори апертураси синдроми
ташхиси билан бемор йўлланма орқали РМОга юборилади
2. Кўкрак юқори апертураси синдроми
беморлари мурожаат қилганлиги холатида ТТБ даражасида невропатолог шифокори харакатлари кетма кетлиги.
- Анамнез йиғиш;
- Умумий кўрик (АБ, пульс, ҳароратни ўлчаш);
- Неврологик текшириш;
- Келгунига қадар маҳаллий даволаш тавсифи .
Клиник -инструментал текширувлар:
- УҚТ, УПТ;
- Коагулограмма;
- Қоннинг биокимёвий таҳлили;
- ЭКГ;
- УЗИ;
- Умуртқанинг бўйин қисми рентгенографияси;
- ЭНМГ;
- МРТ, МСКТ Умуртқанинг бўйин қисмида;
- Елка нерв чигали ва умуртқа артериясининг ультратовуш допплерографияси.
Кузатиш тактикаси
Бу босқичда бемор аҳволи қўйилаётган ташхисга кўра индивидуал баҳоланади. Агар беморга қуйидаги: Кўкрак юқори апертураси синдроми ташхиси қўйилган бўлса, консерватив даволаниш амалга оширилади, бу даволаш самара бермаган холатида ихтисослаштирилган марказларга жарроҳлик амалиёти учун юборилади.
9. Ихтисослаштирилган бўлимларда (марказларда) ҳаракатлар кетма-кетлиги.
Кўкрак юқори апертураси синдроми ташхиси қўйилганда қуйидаги текширишлар бажарилиши шарт:
- Умумий текшириш (нафас олиш, томир уриши, АБ);
- Неврологик текшириш;
- Умуртқанинг бўйин қисмини рентгенографияси;
- Қон таҳлили (ҚУА, биохимия, коагулограмма, қон гуруҳи, резус фактори, HbsAg, HCV), пешоб таҳлили;
- МРТ, МСКТ умирқанинг бўйин қисмида;
- УТ текшируви;
- Электрофизиологик текшириш: (ЭНМГ);
- Елка нерв чигали ва умуртқа артериялари доплерографияси;
- Кўкрак қафаси рентгеноскопияси.
Жарроҳликнинг асосий вазифаси - елка бўғими ва ўмров ости бўғимларининг декомпрессияси
Фармакотерапия
Фармакологик гуруҳлар номи |
Седатив воситалари (Валериана экстракти, централ Б, седавит (комбинир)ва ҳ.к) |
Анальгетиклар-антипиретиклар (метамизол натрий, кетонал, кетопрофен, диклофенак) |
Нейролептиклар (габапентин) |
Транквилизаторлар (амитриптиллин) |
Наркотик анальгетиклар (трамадол) |
НПВС (кеторолак, диклофенак) |
Антихолинэстераз воситалар (ипидакрин, галантамин) |
Пешоб ҳайдовчи воситалар (ацетазоламид, фуросемид) |
Ноотроп воситалар (пирацетам, теоцетам,.) |
Е витамини гуруҳлари (аевит) |
Қон ивишига таъсир этувчи антикоагулянтлар, антиагрегантлар (ацетилсалицил кислотаси) |
Антибиотиклар (цефазолин, цефтриаксон) |
Спазмолитиклар (дротаверин, баралгин (комбинир) |
Глюкокортиокстероилар(дексаметазон) |
Ташхис ва даволашнинг турли босқичларида модел натижаси, натижага эришишнинг нисбий кўрсаткичлари.
Ташхис ва даволашнинг турли босқичларида тиббий хизматларни олиб боришда қуйидаги натижалар келиб чиқиши мумкин:
- Оғриқ синдромининг тўхташи ва камайиши;
- Неврологик ва бўғим етишмовчиликларининг ортга силжиши.
Клиник баённома маълумотларига кўра даволаш қуйидаги холларда амалга оширилади: кўкрак юқори апертураси синдромини даволаш РМО шароитида ихтисослаштирилган тиббиёт марказларида амалага оширилади. Даволашнинг ўртача даври 10-14 кун.