ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ БУЙРУҒИ
2014 йил 05.12
№ 446
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
2 декабрдаги 328-сон “Қонун ҳужжатларининг тадбиркорлик
фаолиятига таъсирини баҳолаш тизимини жорий этиш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги
қарори ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 2 декабрдаги 328-сон “Қонун ҳужжатларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида
Б У Ю Р А М А Н
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 2 декабрдаги 328-сон “Қонун ҳужжатларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
- Вазирликнинг Лицензия бериш ва нодавлат муассасалари томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматларнинг сифатини назорат қилиш бошқармаси (Ф.Рахимкулов), Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси (Х.Жалилов), Санитария-эпидемиология назорати Бош бошқармаси (К.Мухаммедов)га:
- “Ўзмединфо” давлат корхонаси директори М.Боймухамедовга мазкур буйруқ ва қайд этиб ўтилган қарор матнини Соғлиқни сақлаш вазирлигининг веб сайтига жойлаштириш топширилсин.
- Вазирликнинг Юридик хизмати (Р.Мухаммадиев) таркибий тузилмалар томонидан вазирликнинг айрим буйруқларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида лойиҳа тақдим этилган тақдирда уларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказишликни таъминласин.
- Вазирликнинг Назорат инспекцияси (А.Содиқов) бошқармалар томонидан юқорида қайд этиб ўтилган қарор ижроси юзасидан олиб борилаётган ишларни назоратга олсин.
- Мазкур буйруқ ижросининг назорати вазирнинг биринчи ўринбосари А.Худаяров зиммасига юклатилсин.
2015 йил 1 январдан бошлаб, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга таъсир этадиган ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Интерактив давлат хизматлари ягона порталида муҳокама қилиш ва тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш учун жойлаштириш;
муҳокама иштирокчилари томонидан берилган таклифлар кўриб чиқилишини таъминлаш;
қайд этиб ўтилган қарор талабидан келиб чиқиб, вазирликнинг буйруқларини инвентаризациядан ўтказиш, лозим бўлган такдирда, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун вазирлик раҳбариятига киритиш топширилсин.
В а з и р
А. Алимов
Ҳужжат рақами: № 446
Қабул қилиниш санаси: 05.12.2014