Седатив ва уйқу чақирувчи моддаларга тобеликни даволаш баённомалари
Касалликлар Халқаро таснифи бўйича коди (КХТ -10) – F13.2.
Тошкент – 2014
СЕДАТИВ ВА УЙҚУ ЧАҚИРУВЧИ МОДДАЛАРГА ТОБЕЛИКНИ ДАВОЛАШ БАЁННОМАЛАРИ
1. Таърифи:
Сурункали ривожланувчи касалликлар гуруҳи бўлиб, седатив ва уйқу чақирувчи моддалар истеъмоли миқдори кўпайиб борадиган патологик мойиллик, уларни қабул қилиниши тўхтатилганида - абстинент синдроми, сурункали суиистеъмолдаги соматоневрологик ва ижтимоий оқибатлари билан тавсифланади.
2. Беморларни танлаб олиш:
Баённома дастурига асосан беморларга ташҳис қўйилган вақтдан бошлаб кечиктириб бўлмайдиган ёрдам кўрсатилади. Қўшимча соматик касалликлар аниқланган, ёши қайтган беморларга алоҳида эътибор бериш керак.
3. Седатив ва уйқу чақирувчи моддалар турлари:
- барбитур кислотаси бирикмалари (натрий этаминал, натрий амитал);
- бензодиазепинлар (диазепам, феназепам, нитразепам, хлордиазепоксид, лоразепам, алпразолам, клоназепам ва б.)
- бошқа кимёвий гуруҳлардаги уйқу чақирувчи моддалар (зопиклон, золпидем ва б.)
4. Седатив ва уйқу чақирувчи моддаларга тобелик ҳолатининг таснифи:
Клиник кўринишининг оғирлик даражаси бўйича:
I – биринчи (бошланғич) босқич;
II – иккинчи (ўрта) босқич;
III – учинчи (охирги) босқич.
Токсикоманиянинг ижтимоий оқибатлари:
- енгил;
- ўрта оғир;
- оғир.
Токсикоманиянинг соматоневрологик оқибатлари.
Ремиссия, рецидив.
5. Ташҳислаш мезонлари:
Касалликнинг анамнез маълумотлари (субъектив ва объектив анамнез) ва клиник кўринишини таҳлил қилиш.
6. Дифференциал диагностика:
Бошқа психоактив моддалар суиистеъмолида учрайдиган руҳий ва хулқ-атвор ўзгаришлари билан таққослаш керак.
Ҳужжат: Download