22.11.2014

Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирининг
2014 йил “_____”___________
_____ - сонли буйруғига илова

ДЕРМАТОВЕНЕРОЛОГИЯ ВА ТИББИЙ КОСМЕТОЛОГИЯ БЎЙИЧА

 ДИАГНОСТИКА ВА ДАВОЛАШ СТАНДАРТЛАРИ

Тошкент - 2014

Муаллифлар жамоаси

Т.ф.д. У.Ю. Сабиров (ЎзР ССВ РИДваВИАТМ директори) ва т.ф.д. проф. С.С. Арифовнинг (ЎзР ССВ ТошВМОИ дерматовенерология ва косметология кафедраси мудири) умумий таҳрири остида

Дерматологик касалликлар бўлимини тузишда қатнашганлар:

Раис - т.ф.д. Мавлянова Ш.З. – грант раҳбари – гуруҳ раҳбари

Гуруҳ аъзолари-

т.ф.д. проф. Рахматов А.Б. – илмий-маслаҳт бўлими раҳбари,

т.ф.н. Гулямова Г.Ш. – дерматология бўлими илмий ходими,

т.ф.н. Саатов Б.Т. – катта илмий ходим

т.ф.н. Курбанова Н.К. – катта илмий ходим

Терининг замбуруғли касалликлари бўлимини тузишда қатнашганлар:

Раис - т.ф.н. Рахимов И.Р. – директорнинг илмий ишлари бўйича ўринбосари – гуруҳ раҳбари

Гуруҳ аъзолари-

т.ф.д. Абидова З.М. – катта илмий ходим, грант раҳбари

Жинсий йўл орқали юқувчи инфекциялар бўлимини тузишда қатнашганлар:

Раис - т.ф.н. Исамухамедова Н.Р. – катта илмий ходим – гуруҳ раҳбари

Гуруҳ аъзолари-

т.ф.н. Абидов А.М. – клиника бош шифокори

т.ф.д. проф. Юлдашев К.А. – грант раҳбари

т.ф.д. Порсохонова Д.Ф. – етакчи илмий ходим

т.ф.д. Набиев Т.А. – етакчи илмий ходим

Фаттахов Б.Ш.- кичик илмий ходим

Джалилова Ш.А. – шаҳар тери-таносил касалликлари диспансери бош шифокори

Косметологик касалликлар бўлимини тузишда қатнашганлар:

Раис - т.ф.н. Азимова Ф.В. – катта илмий ходим, грант раҳбари, – гуруҳ раҳбари

Гуруҳ аъзолари -

Тоиров Б.А.- пуллик эстетик дерматология бўлими мудири

Гуруҳлар котиблари:

Росстальная М.Л. – кичик илмий ходим

Муминова С.Р. – кичик илмий ходим

Иноятов Д.А. – кичик илмий ходим

Байназаров Н. – кичик илмий ходим

Шакурова А.И. – кичик илмий ходим

С Ў З Б О Ш И

Ҳозирги даврда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳнинг мақсади кадрларни тайёрлаш сифатини кўтариш, юқори технологияли илмий марказларни ташкил қилиш, у ерда сифатли ихтисослаштирилган тиббий хизматларни кўрсатиш, соғлиқни сақлиш тизимининг бирламчи звеносини ва аҳолига халқаро стандартларга мос келадиган амбулатория ёрдамини яхшилаш ҳисобланади. Ҳозирги замон тиббиётида ҳар қандай соҳадаги шифокорларнинг амалий фаолиятида даволаш-диагностика стандартларини қўллаш клиник самара, хавфсизлик ва даволаш ва диагностика муолажаларини қиймати орасидаги энг яхши ўзаро боғланишни таъминлайди. 2011 йилда нашр этилган “Дерматовенерология бўйича текшириш ва даволаш стандартлари” дерматовенерология ёрдами кўрсатишда талабга мос ҳолда (туман, вилоят ёки республика) асосланиб ҳар бир аниқ касалликларни диагностикаси ва даволашга ёндашишни бир хил қилишга имкон яратди, бу шубҳасиз, диагностика, даволаш самарасини кўтарди ва касалликни қайталанишини камайтирди.

Аммо тиббий илм-фан ва амалиёт, шу жумладан, дерматовенерология соҳаси, жадал суръатларда ривожланмоқда, ва бу доимо “Текшириш ва даволаш стандартлари”ни такомиллаштиришни талаб қилади. Тиббий косметология соҳаси дерматология билан чамбарчас боғланган ва шу муносабат билан дерматовенеролог мутахассислар орасидан тиббий косметология бўйича шифокорлар тайёрлаш бўйича ЎзР ССВнинг 20-сонли буйруғи (17 январ 2011 йил) чиқарилган. Ушбу меъёрий ҳужжатга тиббий косметология бўйича текшириш ва даволаш стандартлари киритилган. Тақдим этилаётган стандартларнинг янги вариантида ватанимизнинг ва чет эллик етакчи дерматовенерологлар ва косметологларнинг илмий ва амалий изланишларидан фойдаланилган, бу шубҳасиз, ушбу тайёрланган стандартларни аҳамиятини кўтаради. Дермато-косметологик касалликлар ва жинсий йўл орқали юқувчи инфекцияларни диагностикаси ва даволашга босқичма-босқич ёндашиш, туман ва вилоят миқъёсидаги умумий амалиёт шифокорлари, дерматокосметолог ва дерматовенеролог шифокорларга диагностика ва даволаш тадбирлари ҳажмини кўрсатган ҳолда шифокорлар томонидан қўйиладиган хатоларни камайтириш учун стандарларни қўллаш даражасини аниқлашга имкон яратади. Дерматовенерология ва тиббий косметология бўйича текшириш ва даволаш стандартларида энг зарур бўлган лаборатория текширувлари, асбоб-ускуналар билан текшириш ва касалликларни даволаш учун дори воситалари гуруҳлари тавсия этилган. Бундан ташқари, даволовчи шифокор кўрсатмалар бўйича якка тартибда касалликнинг оғирлик даражаси ва кечишига қараб бир қатор даволаш-диагностика муолажаларини, ёндош мутахассислар маслаҳатини белгилаши мумкин. Ушбу стандарт лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг республика, вилоят, шаҳар ТТКДнинг барча раҳбарлари билан келишилган. ЎзР ССВ қошидаги РИДваВИАТМ муаллифлар гуруҳи, тақдим этилаётган “Дерматовенерология ва тиббий косметология бўйича диагностика ва даволаш стандартлари”нинг янги варианти турли мутахассисликдаги шифокорларнинг фаолиятини анча енгиллаштиради ва биринчи навбатда, дерматовенерологлар ва дерматокосметологларни ва беморларга хизмат кўрсатиш сифати ва самарасини кўтаради деб ишонади.

Муаллифлар жамоаси


Ҳужжат:  Download