22.09.2014

ССВнинг 2014 йил 25 сентябрдаги 349-сонли буйруғи

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сон “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида”ги 269-сонли қарорининг ижросини таъминлаш ҳамда васийлик ва ҳомийлик органлари фаолиятини такомиллаштириш мақсадида

БУЮРАМАН:

  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сонли “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори ҳамда қарор ижросини таъминлаш бўйича назорат режаси раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
  2. Муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқаролар тўғрисидаги маълумотлар базасининг жадвал шакли иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3. Даволаш профилактика ёрдамини ташкиллаштириш Бош бошқармаси бошлиғи Д.Миразимовга:
  4. бир ой муддатда мазкур қарор билан тасдиқланган Низомлар талаблари билан васийлик ва ҳомийлик органлари (туман/шаҳар тиббиёт бирлашмалари) мутахассисларини таништириш мақсадида ҳудудларда амалий семинарлар ташкил этиш;

    муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқаролар ҳақидаги маълумотлар базаси юритилишини назоратга олиш;

    бир ой муддатда мазкур қарордан келиб чиққан ҳолда тегишли бошқармалар билан ҳамкорликда вазирликнинг таалуқли буйруқлари ушбу қарорга мувофиқлаштириш вазифалари топширилсин.

  5. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси бошлиқларига:
  6. икки ҳафта муддатда туман/шаҳар тиббиёт бирлашмаларининг масъул ходимларини ушбу Қарор ижроси юзасидан белгиланган вазифалари билан тўлиқ таништириш;

    муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқароларга ўз ваколат доираларида тиббий-санитария ёрдами кўрсатилишини назоратга олиш;

    иловада тасдиқланган жадвал бўйича муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқаролар ҳақидаги маълумотларнинг ахборот базасини юритиш ва маълумотларни белгиланган тартибда вазирликнинг Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш Бош бошқармасига ўз вақтида тақдим этиш вазифалари топширилсин.

  7. Ушбу буйруқ ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари А.Худаяров зиммасига юклатилсин.

Вазир

А. Алимов

Киритилди:

ОваБМҚББ бошлиғи

С.И.Исмаилов

ДПЁТББ бошлиғи

Д.Б.Миразимов

Келишилди:

Вазир ўринбосари

Л.Н.Туйчиев

Назорат инспекцияси бошлиғи

А.А.Содиқов

ССВнинг юридик хизмати бошлиғи

Р.И.Мухаммадиев

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирининг

2014 йил “____ ” ____________

_______- сонли буйруғига илова

Муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқаролар тўғрисидаги маълумот

Васий (ҳомий) ликка олинган шахснинг Ф.И.Ш. Туғилган йили Яшаш манзили Васий (ҳомий) ликка олиниш учун асос ва сана Ташхис (ХКТ-10) Соғломлаштириш санаси ва жойи Васий (ҳомий)нинг Ф.И.Ш. Туғилган йили Яшаш манзили Иш жойи, касби, тел. Изоҳ
асосий ёндош
1.
2.

Раҳбар

имзо


Ҳужжат рақами:  269-сон
Қабул қилиниш санаси:  22.09.2014