ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ
2014 ийл «10» 09 | № 324 |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2014 ийл
29 августдаги СК-441-11-сон “Тошкент шахар Ҳамза
туманининг номини ўзгартириш туғрисида”ги
қарори ижросини таъминлаш хақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2014 йил 29 августдаги СК-441-11-сон “Тошкент шаҳар Хамза туманининг номини ўзгартириш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида,
БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2014 йил 29 августдаги СК-441-11-сон “Тошкент шаҳар Ҳамза туманининг номини ўзгартириш тўғрисида”ги қарори рахбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Вазирликнинг Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш Бош бошқармаси (Д.Миразимов) ва Иқтисодиёт,молиялаштириш ижросини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин.
3. Тизимдаги барча ходимларни ушбу буйруқ билан таништириш мақсадида “Узмединфо” давлат корхонаси директори М.Боймухамедовга мазкур буйруқ матнини Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий веб-сайтига жойлаштириш топширилсин.
4. Мазкур буйруқ ижросининг назорати вазир ўринбосари С.Сайдалиев зиммасига юклатилсин.
Вазир в.в.б. | Л.Туйчиев |
Ҳужжат рақами: № 324 CK-441-II-сон
Қабул қилиниш санаси: 10.09.2014