07.03.2014

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ БЎЙРУҒИ

2014 йил ”7” март № 80
Тошкент ш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 5 мартдаги 50-сонли “Қишлоқ врачлик пунктларини янада мақбуллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 5 мартдаги 50-сонли “Қишлоқ врачлик пунктларини янада мақбуллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида соғлиқни сақлаш соҳасида ислоҳотларини янада чуқурлаштириш, қишлоқ жойларда бирламчи тиббий-санитария ёрдамини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш, қишлоқ аҳолисига тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини тубдан ошириш, қишлоқ врачлари ва ўрта тиббиёт ходимларининг масъулиятини ва касб фаолияти натижадорлигини ошириш мақсадида:

БУЮРАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 5 мартдаги 50-сонли “Қишлоқ врачлик пунктларини янада мақбуллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин;

2. Ҳукуматнинг мазкур қарори ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш ҳамда мониторингини олиб бориш бўйича вазирликнинг ишчи гурухи таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий мухофаза қилиш ва Молия вазирликлари билан биргаликда қишлоқ врачлик пунктлари учун ишлаб чиқилган янги штат нормативлари 2014 йил 1 мартдан бошлаб амалга киритилсин.

4. Вазирликнинг Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш Бош бошқармаси (Д.Б.Миразимов), Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш Бош бошқармаси (С.И.Исмаилов), Иқтисодиёт, молиялаштириш ва истиқболни аниқлаш Бош бошқармаси (Б.А.Хашимов), “Саломатлик-3” ЛАОМБ (Ж.А.Джабриев) бошлиқларига:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда 2014 йил 1 апрелдан бошлаб республиканинг Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани, Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани, Қашқадарё вилояти Шахрисабз тумани, Хоразм вилояти Хива тумани ва Самарқанд вилояти Жомбой туманларида эксперимент тартибида қишлоқ врачлик пунктларининг патронаж тиббиёт хамширалари иши самарадорлигини рейтинг бахолаш тизими жорий этилсин;

6. Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят хокимликлари билан биргаликда қурилиш нормалари ва қоидаларига мувофиқ бўлмаган мослаштирилган биноларда жойлаштирилган ҳамда фойдаланиш хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган 243 та кам қувватли ва самарасиз ишлаётганлиги сабабли тугатиладиган қишлоқ врачлик пунктлари томонидан илгари хизмат кўрсатиб келинган аҳолини соғлиқни сақлаш бирламчи бўғинининг яқин жойлашган муассасасига бириктириш чора-тадбирлари комплексини 15 кун муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун вазирликка киритсин, бунда қуйидагиларга эътибор қаратилсин:

қишлоқ врачлик пунктлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида аҳолини кенг хабардор қилиш;

янгидан бириктириладиган аҳоли контингенти учун врачлар томонидан малакали тиббий ёрдам кўрсатилишини ташкил этиш;

тугатилаётган қишлоқ врачлик пунктларининг тиббий асбоб-ускуналари ва бошқа мол-мулки сақланишини, берилишини ва улардан самарали фойдаланилишини таъминлаш;

мақбуллаштириш натижасида бўшаб қоладиган қишлоқ врачлик пунктлари ходимларини ишга жойлаштириш;

қўшимча равишда бириктириладиган аҳоли контингентини ҳисобга олган ҳолда соғлиқни сақлаш бирламчи бўғини муассасаларини ўз вақтида молиялаштириш.

7. Мазкур буйруқ ижросининг назоратини ўз зиммамда қолдираман.

Вазир : А.В.Алимов

Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирининг
2014 йил “7” мартдаги
80 - сонли буйруғига илова

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 5 мартдаги 50-сонли “Қишлоқ врачлик пунктларини янада мақбуллаштириш ва фаолияти самарадорлигини шириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори ижросини таъминлаш бўйича вазирликнинг ишчи

ГУРУҲИ

Ф.И.Ш. Лавозими
А.В.Алимов Вазир, ишчи гуруҳ раҳбари
А.А.Худаяров Вазирнинг биринчи ўринбосари, гуруҳ раҳбари ўринбосари
С.С.Сайдалиев Вазир ўринбосари
Л.Н.Туйчиев Вазир ўринбосари
Ш.Х.Тиллаев Вазир ўринбосари
Д.Б.Миразимов Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш Бош бошқармаси бошлиғи
Б.А.Хашимов Иқтисодиёт, молиялаштириш ва истиқболни аниқлаш Бош бошқармаси бошлиғи
К.К.Мухамедов Санитария-эпидемиология назорати Бош бошқармаси бошлиғи
Ф.Р.Шарипов Моддий-техника базасини ривожлантириш Бош бошқармаси бошлиғи
А.А.Агзамов Хусусийлаштириш ва пуллик хизматни ташкил этиш маркази директори
Ж.А.Джабриев “Саломатлик-3” лойихасини амалга ошириш марказий бюроси ижрочи директори
Ў.С.Исмаилов Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармаси бошлиғи.
С.И.Исмаилов Оналик ва болаликни мухофаза қилиш Бош бошқармаси бошлиғи.

*Изоҳ: ишчи гуруҳ таркибига зарур ҳолатда ўзгартириш киритилиши мумкин.


Ҳужжат рақами:  № 80
Қабул қилиниш санаси:  07.03.2014