Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
БУЙРУҚ
2014 йил ”23” январ | № 18 |
Тошкент ш. |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2014 йил 21 январдаги
“Касб фаолиятнинг айрим турларини ва руҳий саломатлик туфайли юқори
хавф манбаси билан боғлиқ бўлган фаолиятни амалга ошириш учун тиббий
психиатрияда қўлланиши мумкин бўлмаган ҳолатлар рўйхатини тасдиқлаш
тўғрисида”ги 15-сон Қарори ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 январдаги “Касб фаолиятнинг айрим турларини ва руҳий саломатлик туфайли юқори хавф манбаси билан боғлиқ бўлган фаолиятни амалга ошириш учун тиббий психиатрияда қўлланиши мумкин бўлмаган ҳолатлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги 15-сон Қарори ижросини таъминлаш ҳамда аҳолининг руҳий саломатлигини сақлаш мақсадида
БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 январдаги “Касб фаолиятнинг айрим турларини ва руҳий саломатлик туфайли юқори хавф манбаси билан боғлиқ бўлган фаолиятни амалга ошириш учун тиббий психиатрияда қўлланиши мумкин бўлмаган ҳолатлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги 15-сон қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар ССББ ва вилоятлар ССБ бошлиқларига:
бир ой муддатда барча ҳудудий тиббий муассасаларда ушбу Қарорнинг мазмун-моҳиятини ёритиб бериш бўйича семинарлар ташкил этиш;
ҳудудий психиатрия тиббий муассасаларининг шифокор маслаҳат гуруҳлари томонидан фаолиятнинг айрим турларини, шунингдек юқори хавф манбаси билан боғлиқ бўлган шароитда фаолият кўрсатувчи ходимларни мажбурий психиатрик кўрикдан ўтказишда ҳамда уларни касбий лойиқлигини аниқловчи қарорлар қабул қилишда ушбу қарор талабларига оғишмай амал қилган ҳолда амалга оширилишини таъминлаш топширилсин.
3. ДПЁТББ бошлиғи (Д.Б.Миразимов) юқоридаги Ҳукумат қарорининг жойлардаги ижроси устидан доимий мониторинг олиб борсин.
4. Ушбу буйруқ ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари А.А.Худаяро в зиммасига юклатилсин.
Вазир | А.В. Алимов |
Киритилди: | |
ДПЁТББ бошлиғи | Д.Б.Миразимов |
Келишилди: | |
Вазирнинг биринчи ўринбосари | А.А.Худаяров |
Назорат инспекцияси бошлиғи | А.А.Содиков |
ССВнинг юридик хизмати бошлиғи | Р.И.Махаммадиев |
Ҳужжат рақами: № 18
Қабул қилиниш санаси: 23.01.2014