07.03.2013

Андижон шаҳрида “Тиббиёт, биология, биофизика
ва биохимиянинг долзарб муаммолари”мавзусида
иқтидорли талабалар ва ёш олимларнинг инглиз
тилидаги илмий-амалий видеоконференциясини
ўтказиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Андижон давлат тиббиёт институтининг 2013 йил 9 февралдаги 06/152-сонли хатини инобатга олган ҳолда, “Обод турмуш йили”га бағишланган иқтидорли талабалар ва ёш олимларни илмий ишлари натижалари бўйича тажриба алмашишини таъминлаш мақсадида

1. 2013 йил 19 апрель куни Андижон Давлат тиббиёт институтида “Тиббиёт, биология, биофизика ва биохимиянинг долзарб муаммолари” мавзусида иқтидорли талабалар ва ёш олимларнинг инглиз тилидаги илмий-амалий видеоконференцияси ўтказилсин.

2. Конференцияга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масъулияти вазирликнинг Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармаси (Ш.Э.Атаханов) ва Андижон давлат тиббиёт институти (А.К.Шадманов) юклатилсин.

3. Олий таълим муассасалари раҳбарларига:
- Илмий маърузалар тақдимот кўринишида Андижон давлат тиббиёт институтининг электрон манзилига (E mail: agmi-361@rambler.ru) юборилиши таъминлансин;
- видеоконференция ўтказилиши режалаштирилган жойлар жорий йилнинг 18 апрель куни иш жараёнига тайёрлансин;
- 2013 йил 19 апрель соат 10.00 да ҳар бир муассаса видеоконференция залида ёш олимлар кенгаши аъзолари, катта илмий ходимлар изланувчи институти ходимлари, мустақил изланувчи ёш олимлар, магистрлар ва иқтидорли талабалар иштироки таъминлансин.

4. Мазкур фармойиш ижросини назорати вазирилик Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармаси бошлиғи Ш.Э.Атаханов зиммасига юклатилсин.

Вазирнинг биринчи ўринбосариА.А.Худаяров

Ҳужжат рақами:  285
Қабул қилиниш санаси:  27.02.2013