Приказ МЗ №38 от 13.02.2013 года
Колопроктология
касалликларини диагностика
ва даволаш стандартларини
тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 2 октябрдаги «Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-700-сонли қарорини ижросини таъминлаш, замонавий тиббиёт технологиялари ва дори воситалари ишлаб чиқаришни ривожланишини инобатга олган ҳолда колопроктология касалликларини диагностика ва даволаш стандартларини такомиллаштириш ҳамда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш мақсадида
БУЮРАМАН
1. Колопроктология касалликларини диагностика ва даволаш стандартлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Вазирликнинг ДПЁТББ бошлиғи Д.Б.Миразимов ва колопроктология касалликлари бўйича консультанти С.Н.Наврузовларга;
мазкур буйруқ билан тасдиқланган стандартларни тегишли тиббий муассасаларига етказилиши таъминлансин ва амалиётда фойдаланишини доимий мониторинги олиб борилсин;
тиббий технологиялар ва дори воситалари ишлаб чиқаришни ривожланишини инобатга олган ҳолда иловада тасдиқланган стандартлар ҳар 2 йилда қайта кўриб чиқилсин ва такомиллаштириш тадбирлари олиб борилсин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиқлари ҳамда тизимдаги тиббиёт олий ўқув юртлари, илмий-текшириш институтлари, республика тасарруфидаги тиббий муассасалари раҳбарларига;
иловада тасдиқланган стандартларни тегишли тиббий муассасаларда тадбиқ этилишини таъминласин.
4. Мазкур буйруқ ижроси назорати вазирнинг биринчи ўринбосари А.А.Худаяров зиммасига юклатилсин.
В а з и р | А.В.Алимов |
Киритилди: | |
ДПЁТББ Бошлиғи | Д.Б.Миразимов |
Келишилди: | |
Вазирнинг биринчи ўринбосари | А.А.Худаяров |
Вазирнинг ўринбосари | А.И.Камилов |
Назорат инспекцияси бошлиғи | Ў.С.Исмаилов |
ФваЎЮБ бошқармаси бошлиғи | Ш.Э.Атаханов |
СЭНББ бошлиғи | К.К.Мухамедов |
ОваБМҚББ бошлиғи | С.И.Исмаилов |
Юридик хизмат бошлиғи | Б.Г.Хажиханов |
Ҳужжат рақами: № 38
Қабул қилиниш санаси: 13.02.2013