О'ZBEKISTON RESPUBLIKASI SOG'LIQNI SAQLASH VAZIRLIGI
BUYRUQ
2013 йилдаги 4 январ №3
Тошкент ш.
Республика олий таълим муассасалари
рейтингини баҳолаш тизимини жорий
этиш ҳақидаги Қарорни ижроси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 декабр кунидаги “Республика олий таълим муассасалари рейтингини баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги 371-сонли қарорни ижросини таъминлаш мақсадида
БУЮРАМАН
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 декабр кунидаги “Республика олий таълим муассасалари рейтингини баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги 371-сонли қарор раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин;
2.Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармаси бошлиғи Ш.Э.Атаханов ва вазирлик тассаруфидаги тиббиёт олий таълим муассасалари раҳбарларига:
-бир ҳафта муддат ичида ишлаб чиқилиши кўзда тутилган тиббиёт олий таълим муассасалари рейтингини баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисидаги Низом лойиҳасига таклифлар тақдим этилсин;
-юқорида қайд этиб ўтилган қарор талабидан келиб чиқиб, Олий таълим муассасалари рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низом тегишли вазирлик идоралар билан қўшма қарор асосида тасдиқланиши белгилансин;
-қарор талабидан келиб чиқиб, тегишли вазирлик идоралар билан ҳамкорликни йўлга қўйсин;
-уч кун муддатда бажарилган ишлар ҳақида белгиланган тартибда вазирликнинг Ф ва ЎЮББга маълумот тақдим этилсин;
3. Мазкур буйруқ ижроси назорати вазирнинг биринчи ўринбосари А.А.Худаяров зиммасига юклатилсин.
В а з и р А.В.Алимов
Киритилди: | ||
Фан ва ўқув юртлари бош бошқармаси бошлиғи |
Ш.Э.Атаханов | |
| ||
Келишилди: | ||
Вазирнинг биринчи ўринбосари |
А.А.Худаяров | |
Назорат инспекцияси бошлиғи |
Ў.С.Исмаилов | |
Юридик ҳизмати бошлиғи |
|
Б.Г.Хажиханов |
Ҳужжат рақами: № 3
Қабул қилиниш санаси: 04.01.2013