Ҳа, бир неча соат тўхтамасдан смартфон экранига қараш зарарли эканлигидан хабаримиз бор. Кўриш қобилияти бузилади, концентрация пасаяди, шунингдек кўк чироқ уйқу даврлари ва сергакликнинг бузилишига олиб келади. Лекин маълум бўлишича, бу ҳали ҳаммаси эмас экан.
Смартфон рақамли қаришга сабаб бўлади
Янги аниқланган маълумотларга кўра, экранлардан тарқаладиган кўк чироқ қуёш нурлари каби терининг бевақт қаришини келтириб чиқариш хусусиятига эга экан. Яъни смартфон экранлари ажинлар ва пигментациянинг пайдо бўлишида, ҳимоя функциясининг бузилишида айбдор бўлиши мумкин. Тадқиқотлар ҳозирча якунланмаган, лекин бу ерда SPF’ли кремлар ёрдам беролмаслиги аниқ.
Шунинг учун косметик компаниялар HEV белгиси остида ҳимояловчи воситалар ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқда.
Анчадан бери Ғарб косметологларида Tech Neck термини пайдо бўлди. Буни ўзбек тилига «технобўйин» деб таржима қилиш мумкин. Гаджет экранига қараётган ҳолатингизни кўз олдингизга келтиринг. Гавда букилган, бўйин эгилган, бош ҳаддан ташқари энгаштирилган, ияк ўмров суягигача тушган. Гавданинг бундай ҳолати оқибатида тезда қуйидаги муаммолар пайдо бўлади:
Ҳеч бўлмаса дам олиш кунлари почтани ўқиш ва ижтимоий тармоқлар тасмасини кўришдан воз кечиш.
Агар кўп вақтингизни қўлда смартфон билан ўтказишга тўғри келса, бир нечта қоидаларга риоя қилинг.
Агар ёшингиз 25 дан ошган бўлса, юз ва бўйин шакллари учун мустаҳкамловчи кремлардан фойдаланишни бошланг.
Манба: daryo.uz