6 Июля Ещё тестовое событие). осталось: 3 куни!
ru uz
Қорин мушакларини таранглаштирамиз
  1. Кулинг, ҳам умрингиз узаяди, қорнингиз кичраяди

Гап шундаки, чинакам соғлом кулгу қорин мушакларини ҳаракатга келтиради. Ҳазиллашмаяпмиз, чиндан ҳам шундай! Демак, кунига биттадан комедик фильм ёки қизиқчиларнинг концертини томоша қиламиз.

  1. Чамбарак айлантиринг

Авваллари қизалоқлар ким кўп айлантиришга мусобақалашишарди, ёдингиздами? Аслида, чамбарак аёлларнинг қорин муаммосини ҳал этиш учун ўйлаб топилган, кейин қизалоқларни қизиқтириб қўйган. Машғулот чоғида нафақат қорин, балки бел ва умуртқа мушаклари ҳам чиниқади. Бироқ чамбаракнинг енгил турини танланг. Акс ҳолда ички органларигизга оғирлик тушиб, зиён етиши мумкин. Машқни кунига 15-20 дақиқа бажарсангиз кифоя. Соатлаб ўзингизни қийнаманг. Аста-секинлик билан машғулот давомийлигини ошириб боринг.

  1. Ширинликларни 12:00 гача енг

Қоринни кичрайтириш учун бу энг мақбул ечим. Бутун дунёдаги диетологлар агар инсон ширинлик истеъмолини чегаралай олмаса, ҳеч бўлмаганда уларни кун ярмига қадар ейиши лозим деган хулосага келишган. Чунки ширинликни кечқурунга қадар ҳазм қилиш ва ҳосил бўлган калорияни сарфашга улгурасиз. Энг асосийси, кунингиз хуш кайфият билан бошланади.

  1. Стулингизни фитболга алмаштиринг.

Кўзингиз тушган бўлса керак, дўконларда каттакон коптоклар сотилади. Нархи ҳам у қадар қиммат эмас. Ўшалардан бирини харид қилинг-да ҳар куни телевизор қаршисида сериал томоша қилиб ўтказадиган вақтингиздан самарали фойдаланинг. Бундай коптокнинг устида ўтирганингизда танангиз мувозанатни сақлаш учун қорин мушакларини ҳаракатга келтиради. Яъни, ўзингиз сезмаган ҳолда жисмоний фаолият билан банд бўласиз.

  1. Қорин билан нафас олинг

Аслида, қоринни кичрайтиришда тўғри нафас олиш спорт машқларидан кам аҳамиятга эга эмас. Кўпчилигимиз юзаки, яъни кўкрак қафаси билан нафас оламиз. Қориндан нафас олганда эса пресс мушаклари ҳаракатга келади. Натижада, биринчидан, мушаклар мустаҳкамланади, иккинчидан, ички органлар атрофида тўпланган ёғлар эрий бошлайди.

  1. Кўк чой ичинг

Унинг таркибида бел ва қориндаги ёғлар парчаланишида иштирок этувчи антиоксидантлар мавжуд бўлиб, бошқа усуллар билан биргаликда қўлласангиз, тез орада самарасини сезасиз.

  1. Асабийлашманг

Қаттиқ ҳаяжонланганда, асабийлашиш ёки стресс пайтида инсон организмида кортизол гормони жадал ишлаб чиқарила бошлайди. Бу эса қон таркибидаги углеводни ёғга айлантириб, уни айнан бел ва қорин атрофига тўпловчи гормон ҳисобланади. Шунинг учун вақти-вақти билан вазиятни назорат қилиш одатингизни бир муддатга «ўчириб», ҳаммасини ўз холича қабул қилишни ўрганинг.

Бел ихчамлиги учун йога машқи

  1. Тиззани шундай букинг-ки, қоринга тегсин, қўллар билан тиззаларни ушлаб олинг. Пешанангиз тиззангизга текунча бошингизни кўтаринг. 30 сония чуқур нафас олиб, шу ҳолатда туринг.
    Depositphotos_14068551_original_1437645040-630x472.jpg
  2. Қўлларни тираб, туриб олинг. Қориннинг юқори қисмини белга куч берган ҳолда кўтаринг, бошни тик тутинг, шу ҳолатда 40 сония туринг.
    Depositphotos_5704363_l-2015_1437643353.jpg
  3. Оёқларни тўғри ва эркин қўйинг. Қўларни бош узра юқорига кўтаринг. Шу ҳолатда оёққа эгилинг, қўлларни оёқ ортига ўтказиб, 2 дақиқа шу ҳолатда қолинг.
    25e6e0d5bcfc0fd0787ec246c56964f0.jpg
  4. Елкага ётиб олинг. Ўнг тиззани букиб, чап томонга  ўтиринг. Чуқур нафас олган ҳолда шу оёқни чап қўл ёрдамида ерга букинг. Сўнг бошни чап томонга қаратинг. Шу ҳолатда 10 сония туриб, машқни бир неча марта бажаринг.
    _MG_2090.jpg

 

   Манба:  "Суғдиёна " газетаси

Орқага Чоп этиш