ru uz
Жуда толиққан оналарга маслаҳатлар

Албатта, ҳар бир ёш болали она гоҳида қаттиқ чарчайди, зерикади ва умидсизликка тушади. Биз бундай ҳолатларда уларга ёрдам бера оладиган энг яхши фойдали маслаҳатларни тўпладик.

Ўзингизга машғулот топинг

Онлайн-курсларга ёзилинг ёки уйда ўтириб бажариладиган бирон-бир иш топинг. Ҳатто агар сиз бунга бир кунда бир соат вақт ажратсангиз ҳам, ўзингизни одамдек ҳис қиласиз.

Ижтимоий тармоқларда кўп ўтирманг

Бунинг ўрнига китоб ўқинг, яхши фильмлар ва сериаллар томоша қилинг. Буни болани эмизиш вақтларида қилиш мумкин, сайрга чиққанда эса – аудио китоблар эшитинг.

Ўзингизни яхши кўринг

Вақти-вақти билан гўзаллик салонига бориб туринг, шопингга чиқинг. Шоколад сотиб олинг ва уни ўзингиз енг.

Мукаммал бека бўлишга уринманг

Агар уй ишларида ўзингизга ёрдамчи ёлласангиз, бўш вақтларингизни болалар билан ўтказишингиз ёки дам олишингиз мумкин.

Овқатни икки-уч кун учун тайёрланг

Кечаги овқат тўйиб ухламаслик ва асабларнинг толиқишидан фарқли улароқ соғлиққа зарар етказмайди.

Турмуш ўртоғингиз, онангиз ва қайнонангиздан ёрдам сўрашга уялманг

Ҳатто яқин одамларингиз ҳам баъзан қандай ёрдам беришини билмай қолади. Ҳеч бўлмаса икки ҳафтада бир марта бир-икки соат вақтингизни ўзингиз ёлғиз, лекин болаларсиз ёки дўстларингиз билан ўтказинг.

Болалар билан турли жойларга сайрга чиқинг

Ўрганиб қолган болалар майдончасига бориш ўрнига ҳайвонот боғи, ботаника боғига ва бошқа жойларга боришга ҳаракат қилинг

Низолардан қочинг

Сотувчи сизга қўпол муомалада бўлди ёки кўчада бирон-бир қария сизга ноҳақ танбеҳ берди деб ҳисоблайсизми? Ўзингизнинг ҳақлигингизни хушмуомалалик билан, лекин қатъий билдиринг. Ҳолат сизга қаттиқ тегдими? Бу ҳақда бутунлай унутинг ва кечиришга ҳаракат қилинг! Ичингизда бир неча марта такрорланг: «Менга асабийлашиш мумкин эмас».

 

Манба:  daryo.uz

 

Орқага Чоп этиш