ru uz
Асахи ёҳуд шафақ массажи

Япон хонимларининг юзларида ажин деярли йўқлигидан ва силлиқлигидан  ҳайратга тушамиз. Улар бундай кўриниш учун Европа хонимлари каби жаррохдик амалиётидан фойдаланишмайди. Уларнинг гўзаллик сирларидан бири, бу юзни асахи услубида уқалашдир. Асахи сўзи «чиқаётган қуёш» маъносини англатади. Асахи уқалаш усулини доимий бажариш юзга бетакрор софлик бағишлайди, агар уни тўғри бажарсангиз, ҳаттоки мия фаолиятингизга ҳам яхши таъсир кўрсатасиз.

Уқалаш тоза юзда бажарилади. Бармоқлар учига уқалаш мойидан суртиб, уқалашни бошланг. Массаж жараёнида ҳеч қандай оғриқни ҳис қилишингиз керак эмас, акс ҳолда, сиз уқалаш ҳаракатларини нотўғри бажараяпсиз.

  1. Бармоқларни пешанага горизонтал ҳолатда қўйинг, сўнгра бўйингача туширинг ва бўйиндан юқорига яна ҳаракатлантиринг. Ушбу уқалаш машқини беш марта бажаринг. Бу пешанадаги ажинлардан сизни аста-секин халос этади.

    4.jpg
  2. Энди эътиборни кўзларга қаратинг.  Бармоқларни бўйиндан кўзнинг ташқи бурчагига олиб боринг, сўнг кўзнинг пастки қопчасидан қош тарафга қараб йўналтиринг. 3 дақиқа шу ҳолатда туриб, сўнг яна орқага қайтиб, уқалаш машқини 5-6 маротаба қайтаринг.
  3. Табассум қилишдан чарчамайдиган аёлларнинг лаблари атрофида, табиийки, майда ажинлар бўлади. Бу ажинлардан халос бўлиш учун бармоқларни иякка қўйиб олиб, лаб усти марказига айлана ҳаракатлар билан йўналтиринг. Олти марта бажаринг.
  4. Гал бурун атрофига келди. Бўйиндан то яноқларгача уқалаб, сўнг бурун ёнларига ҳаракатлантиринг. Аввал буруннинг икки четини, сўнг бурун ёнидан то учигача уқаланг. Машқни саккиз марта қайтаринг.
  5. Қўлларни бўйиндан икки яноққа қараб йўналтиринг, сўнг яноқлардан кўз таги бўйлаб бурун атрофига йўналтиринг. Кейин лаблар атрофидан бармоқларни юргизиб, яна орқага қайтинг. Уч марта такрорланг.

    5 (1).jpg
Орқага Чоп этиш