ru uz
Қовоқлар учишининг 4 сабаби

Тиббиётда кўз айланма мушаклари қисқаришининг тез-тез такрорланиб туриши қовоқлар миокимияси дейилади. Муҳими шундаки, кўзларнинг пир-пир учиши ҳаддан ташқари безовта қилади ва ҳар доим ҳам уни оддий ирода кучи билан тўхтатиб бўлмайди. Лекин агар сабаблари аниқланса, унинг олдини олиш мумкин.

Сиз ҳаддан ташқари кўп асабийлашасиз

Агар эътибор берган бўлсангиз, муҳим воқеалардан олдин кўзларингиз ўзини ғалати тута бошлайди. Бу организмнинг нормал реакцияси — стресс натижасида кортизол ва адреналин даражаси кўтарилади ва кўз мушаклари одатдагидан кўра таъсирчанроқ бўлиши мумкин.

Сиз ҳаддан ташқари толиққансиз

Кучларингиз тамом бўлаётган вақтда асаб тизими ҳам зўрға ишлайди ва бунинг ножўя таъсири беихтиёр учаётган қовоқлар бўлиши ҳам мумкин. Чарчоқлик қанча кўпроқ бўлса, учиш шунча кучлироқ бўлади. Агар компьютерда ишлаш вақтини қисқартирсангиз ва тўйиб ухласангиз, бу аломат бир неча кундан кейин ўзи ўтиб кетиши мумкин.

Сиз қаҳва ёки шоколадни меъёридан ошириб юборгансиз

Ортиқча кофеин кўз атрофи соҳасидаги асаб ва мушакларда гиперфаолликни келтириб чиқариши мумкин, бу эса қовоқларнинг учишига олиб келади. Бундай реакция ҳамма одамларга ҳам хос бўлавермайди, лекин агар сиз қаҳва ёки шоколаддан кейин кўзларингиз ноқулайликни ҳис қилаётганини сезиб қолсангиз, рационингизни ўзгартиришга уриниб кўринг.

Сизда кўз инфекцияси ёки аллергия

Қовоқлар учишининг сабабчиси блефарит ёки конюнктивит бўлиши мумкин. Бактерияларни яллиғланиш, қизариш ва бунинг натижасидаги — мушаклар қисилиши келтириб чиқаради. Аллергия хуружи пайтидаги кўзларнинг учиши — энг кенг тарқалган, кўз атрофи соҳасида шишиш ва қичишиш билан кечадиган реакциялардан бири ҳисобланади.

 

 

Манба: «Zdorovie.com»

Орқага Чоп этиш