ru uz
Юз учун қулупнайли ниқоблар
Юз учун қулупнайли ниқоблар
  1. Қуруқ юзлар учун . 1 чой қошиқ қулупнай шарбатига битта сухум сариғи, 1 чой қошиқдан ўсимлик ёғи ва сметана солиб, қуюқлаштириш учун озгина ун қўшиб ниқоб тайёрланг.тайёр ниқобни юзга 15 дақиқага суриб, сўнг илиқ сув ёки чой билан ювиб ташланг. Бу ниқоб юзни намлантиради, ёшартиради вв оқартиради.
  2. Ҳар қандай юзлар учун. 1 чой қошиқдан қулупнай шарбати, сметана, боғом ёғи ва жўхори крахмалини аралаштириб, ниқоб тайёрланг. Юзга 20 дақиқага суртинг. Юзни аввал  илиқ кейин совуқ сувда ювинг. Юз силлиқлашади, юздаги яллиқланишлардан асар ҳам қолмайди.
  3. Ёғли юзлар учун. Ярим стакан сут ва қулупнай шарбатини аралаштиринг. Докани буклаб, суюқ ниқобга яхшилаб ботиринг, юзга 15 дақиқага ёйиб қўйинг. Юзни илиқ сувда ювгач, юмшатувчи крем суртинг. Бу ниқоб ёғли юз ялтирашини кетказиб, оқартиради.
  4. Ажинларга қарши. 5-7 дона қулупнай, 7-8 дона гилос ва 30 гр творогни аралаштириб,бўтқа ҳолатига келтиринг. Тайёр ниқобни юзга 20 дақиқага суртиб, илиқ сув билан ювинг.юз ранги яхшиланади, ажинлар сезиларли даражада камаяди.
  5. Муаммоли юзлар учун. Гилос, қулупнай, малина шарбатива оқ лойни тенг миқдорда аралаштиринг. Ниқобни 15 дақиқага юз терисига суртиб,  илиқ сув билан ювинг ва юмшатувчи крем суртинг. Бу ниқоб юзни озиқлантиради, қуритади ва ундагимуаммоларни камайтиради.

 

Манба:  "Суғдиёна " газетаси

Орқага Чоп этиш