ru uz
Варикозга қарши уй шароитида курашамиз

Айниқса, ёзда, аёллар чиройли кўйлак ва баланд пошнали пойабзал кийишни бошлаганда ушбу нохушлик яққол кўзга ташланади. Ундан халос бўлиш умидида хонимлар турли кремлар харид қиладилар, баланд пошнадан воз кечадилар. Биз эса қуйида варикозга таслим бўлмасликнинг халҳона усуллари билан бўлишдик.

  1. Пишмаган яшил помидорни олинг-да, қоқ ўртасидан иккига бўлинг. Бўлакларни кенгайган томирлар устига суртиб, 2-3 дақиқага қолдиринг. Помидор яшил бўлиши шарт. Чунки айнан хом помидорда соланин моддаси мавжуд, пишган помидорларда бу модда қолмайди.
  2. Соланин моддаси табиий заҳар. Шунинг учун ҳам пишмаган сабзавот ва меваларни ейиш ман этилади. Бироқ варикоздан халос бўлишда бу модда жуда қўл келади.Муолажани 10 кун давомида, кунига икки мартадан бажарсангиз, натижага эришасиз. Помидорли компрессдан сўнг терига крем суртиб қўйинг, чунки помидордаги кислоталар терини қуритиб юборади.
  3. Олма сиркаси ҳам варикоздан халос бўлишда безарар воситадир. Пахтани сиркага ботириб олинг-да, варикоз устига қўйинг. Тўрт ҳафта давомида кунига уч мартадан  шу усулни қўлласангиз, нохушликдан халос бўласиз.
  4.  0лма сиркаси помидордан ҳам кўра кўпроқ терини қуритади, шунинг учун, сиркани фақат қўл ва оёқдаги кенгайган томирлар учун ишлатинг.
  5.  Варикознинг дастлабки босқичларида компрессион (оёқни сиқиб турувчи) колготка, чулки ёки пайпоқларни кийиш ҳам фойдадан холи бўлмайди. Бундай кийимлар юрганда оёқ томирларини қисиш ҳисобига қон айланишини яхшилайди. Агар варикоздан бутунлай қутулишни истасангиз жисмоний машқларни канда қилманг.
Орқага Чоп этиш