ru uz
Ҳомиладорлик ва аёллар касалликлари ҳақида

Соғлиғимизнинг нозиклиги шундаки, кези келса, 5 дақиқа давом этган асаббузарлик ҳам ножўя оқибатларни келтириб чиқаради. Рўзғорни бутлаш, фарзанд тарбияси, ижтимоий ҳаётдаги фаоллик... Буларнинг бари аёлдан, ҳатто, эркакда толилмайдиган куч ва қувватни талаб қилади. Бу кучни эса ҳамма нарсани вақтида бажариш асносида оламиз. Эътибор беринг, вақтида! Ўз вақтида дам олиш, шифокорга бориш... Ушбу тавсияга риоя қилмас эканмиз, мутахассисларга берадиган саволларимиз кўпаяверади.

Гормонал препаратлар асорат бераяпти...

Ҳақиқатдан ҳам баъзи гормонал дорилар (айниқса, ҳомиладорликнинг олдини олувчи препаратлар) ножуя таъсир сифатида қон босимини кўтариши мумкин. Чунки гормонал препаратлар қоннинг ивиш жараёнига таъсир қилади. Шифокорингиз билан маслаҳатлашинг. Одатда, гормонал воситапар қабул қила бошлагач уни, албатта, якунига етказиш керак. Маслаҳатим, муолажа баробарида қон босимини меъёрлаштирувчи дори-дармон қабул қилинг. Кейинги ой эса бундай гормонларни тўхгатишга тўғри келади. Негаки қон босимининг кўтарилиши билан ҳазиллашиб бўлмайди. Қўшимча даво сифатида зирк мевасини чой сингари дамлаб, кун давомида ичиб юрсангиз, қон босимини меъёрда ушлаб туриш мумкин.

Оғриқ зўрайиб бораяпти нима қилай?»

Кўп ҳолларда тухумдондаги яллиғланиш икки томонлама бўлади. Маслаҳатим, шифохонага ётиб, такроран тўлақонли кенг тиббий текширувдан ўтишингиз керак. Даволашда қўлланиладиган антибиотикларга таъсирчанликни аниқлаш учун баксуртма таҳлилини ҳам топширинг. Яна ичакпар фаолиятини ҳам текширтириш, шунингдек, сийдик йўлларида инфекция бор-йўқлигини аниқлаш ҳам фойдадан ҳоли эмас. Доимий шифокор назоратида бўлишингиз керак. Оғриқ қолдирувчи, яллиғланишга қарши даводан кейин уй шароитида чой дарахти, тирноқгул ёки седа­на мойига ботирилган тампонли муолажани қинга қўллаш яхши самара беради.

 «Бачадон ортида сув «йиғилибди...»

Бачадон ортидаги суюқлик фолликула етилишида ёки ҳайздан кейин йиғилиши мумкин. Бу ҳолат ҳеч қандай даволанишни талаб қилмайди. Лекин бачадон ортидаги суюқлик бачадон, бачадон найлари, сийдик пуфаги, тухумдон яллиғланганда ҳам йиғилишини инобатга олиш лозим. Бундай пайтда бачадон ўз-ўзидан сурилиб кетмайди. Шунинг учун биринчи галда УТТдан ўтиб, антибактериал даволанишни бошланг. Бачадон ортида суюқлик йиғилиши бачадондан ташқари ҳомиладорлик учун ҳам хос. Лекин буни бачадон ортига суюқлик йиғилишидан анча олдин оғриқ ва бошкқа белгилар орқали сезасиз.

«Ҳомиланинг ҳиқичоқ тутиши нимадан?»

Аслида бундай бўлиши мумкин эмас. Чунки бола қоғоноқ сувлари ичида бўлиб, маҳсус шилимшиқ қават билан ўралган бўлади. Ҳиқичоқ тутиш, 10 дақиқагача давом этса, ҳар эҳтимолга қарши боланинг юрак уришини кардиотокография муолажаси орқали текширтирган дуруст. Чунки ҳомила нафас олишининг тезлашуви унга етарли даражада кислород етишмаслигини билдиради.


 

 

 

Манба:  "Суғдиёна " газетаси

Орқага Чоп этиш