ru uz
Ўпкадан бошқа аъзодаги силда диагностик материалларни йиғиш хусусиятлари

Ўпкадан бошқа аъзолардаги силда материалнинг патологик хусусияти шундан иборатки, сил микобактерияларининг кам концентрацияси сақланиб қолади. Бунда микробиологик текши-рувнинг сезгир, биринчи навбатда, озиқ муҳитларга экиш усулларидан фойдаланиш талаб қилинади. 

Сийдик ажратиш тизими силида, сийдик текшириш учун энг қулай материал ҳисобланади. Сийдикни махсус ўқитилган ҳамшира йиғиши лозим. Стерил флаконга эрталабки сийдикнинг ўрта порцияси: эркакларда табиий йўл билан, аёлларда — катетер ёрдамида олинади.Аёлларда ҳайз қонини Кафки қалпоқчаси ёки сўрғич ёрдамида йиғилади. Олинган материални дистилланган сув билан ювиб, эритроцитлардан тозаланиб, центрифугадан ўтказилади ва чўкмаси текширилади.

Суяк ва бўғимлар сили. Стерил шприц ёрдамида олинган пунктат (очиқ абсцесслардан олинган йиринг) стерил идишга солиниб, тезда лабораторияга етказилади ва гомогенлаштирилган аралашма текширилади. Суяк-бўғим силининиг оқма турларида йирингни оқмадан олинади. Суюқлик кўп миқдорда ажралса, уни бевосита пробиркага олинади. Йиринг кам миқдорда ажраладиган ҳолларда, натрий хлориднинг изотоник эритмаси билан оқма йўлини ювилади, пробиркага оқманинг ювиндиларини ёки пахта тампонга шимдирилган йирингни текширишга юборилади.

Лимфа тугунлари сили. Лимфа тугунларини пункция қилиб олинган йирингни очиқ абсцесслардагидек текширилади. Оператив муолажалар, биопсияларда олинган лимфа тугунларининг тўқималарини эса силнинг бошқа турларидагидек текширилади.
Нажасда сил микобактерияларининг мусбат натижаси камдан-кам ҳолларда кузатилганлиги сабабли, жуда кам ҳолларда текширилади.
Сил микобактерияларининг микроскопияси. Балғам микроскопияси силга шубҳа қилинган барча ҳолларда қўлланиши лозим бўлган тезкор, осон ва арзон усулдир. Бундан ташқари, бу текширув усулини кимётерапиянинг самарадорлигини баҳолаш ва културал текширув натижалари бўлмаганда, даволашнинг самарасиз натижаси ёки соғайишни аниқлаш учун ўтказилади.
Микроскопия ўтказилганда, тахминан 50% ҳолларда сил микобактерияларини аниқлаш учун 1 мл балғамда 5000дан ортиқ микроб ҳужайралари бўлиши керак.
Кислотага чидамли микобактерияларни суртмада аниқлашнинг энг кўп тарқалган усули — Цил-Нелсен бўйича тўғри микроскопиядир. 150 Микобактерияларни бўямоқ учун намунадан тайёрланган суртмага карбол фуксин эритмаси томизиб, олов ёрдамида қиздирилиши лозим. Микобактерияларни шу тариқа қийин бўялиши сабаби шуки, уларнинг цитоплазмаси бир талай липидлардан иборат, улар бўёқни маҳкам бириктира олади, ҳужайра қобиқлари эса
бактерияларнинг бўялишини ҳам, кислота таъсир этганда ҳужайрадан бўёқнинг қайтиб чиқиб кетишини ҳам қийинлаштиради. Шунинг учун бўялган микобактерия таёқчалари бошқа бактериялардан фарқ қилиб, нитрат, хлорид, сулфат кислоталар таъсирида рангсизланмайди. Бундай ҳолат, кислоталар таъсирига чидамлилик деб аталади ва сил микобактерияларининг энг муҳим белгиларидан бири ҳисобланади. 

Орқага Чоп этиш