ru uz
БАВОСИЛ (Геморрой)

БАВОСИЛ (Геморрой) – проктологияда кенг тарқалган қон томир касаллиги бўиб, тўғри ичакнинг терминал қисми каверноз таначаларини кенгайиши билан характерланади.

Статистика бўйича ер шаридаги хар 10 тадан 7 та кишида бавосил касаллигининг турли даражадаги белгилари мавжуд. Ўз вақтида ва адекват даволамаслик жиддий асоратларга олиб келиши мумкин. Уларга геморроидал тугунлардан қон кетиш, тугунларни яллиғланиши, тромбози ва некрози, анемия, парапроктит ва анал ёриқлар киради.  

Аёлларда бавосил асосан хомиладорлик ва туғруқ даврида ривожланади. Бавосилга қарши препаратларнинг кўпчилиги хомилага салбий таъсир этгани учун хомиладорлик даврида бавосил даволанмайди.
Эркакларда бавосил кам харакатчан хаёт тарзи ва ўтириб ишлаш (профессионал хайдовчилар), овқат хазм қилишни бузилиши, қабзиятлар, алкогол ичиш ва чекиш таъсирида пайдо бўлади.
Бавосил ривожланишига, шунингдек, кучли жисмоний зўриқиш ва ирсий мойиллик замин яратади.

Бавосилнинг икки: ташқи ва ички турлари фарқланади.

ТАШҚИ БАВОСИЛ.
Бунда геморроидал тугунчалари анал тешик ёнида жойлашиб, ташқарига чиқиб туради. Геморраидал тугунларни катталашуви ва яллиғланиши кичик чаноқдаги ва анал канал каверноз таналаридаги қон димланиши натижасида ривожланади. Геморроидал тугунда тромб пайдо бўлганда, тугун шишиб, зичлашади ва оғриқ пайдо бўлади. Нотўғри овқатланиш, кам харакатчанлик ва оғир мехнат бу холатни кучайтириб, геморроидал тугунлар тромбозига олиб келади. Бу тугунчалар устидаги терини юпқалашуви ва ёрилиши натижасида аввал қуйқа шаклидаги тромбни, кейин қип-қизил қонни ташқарига чиқиши кузатилади.  

Ташқи бавосил белгилари
•    Анус (орқа пешоб) атрофида ғуддасимон шаклдаги шишни пайдо бўлищи;
•    Жойлашуви ва ўлчамлари жихатидан хар хил бўлган геморроидал тугунларни пайпасланиши ва уларни дефекация  пайтида катталашуви;
•    Дефекация (катта хожат) пайтида оғриқ ва қонни пайто бўлиши;
•    Анус атрофида ёқимсиз ачишиш ва қичишиш хисси;
•    Тинч холатда, юрганда, ўтирганда, йўталганда ёки акса урганда кескин оғриқ (геморроидал тромбозда);
•    Геморроидал тугунларни пайпаслаганда оғриши, катталашуви ва кўкариши.

ИЧКИ БАВОСИЛ
Бунда геморроидал тугунлар анал канал ичида тўғри ичакнинг шиллиқ қавати остида пайдо бўлади. Одатда геморроидал  тугунлар оғриқсиз бўлиб, илк белгилари дефекациядан кейин туалет қоғозидаги қонли ажралма билан намоён бўлади. Бавосилнинг бу тури хам геморроидал тромбоз билан асоратланиши мумкин. 

Ички бавосил белгилари
•    Дефекациядан сўнг қонли ажралма;
•    Дефекация пайтида ва кейин оғриқ;
•    Ичакни тўлиқ бўшамаганини хис қилиш;
•    Геморроидал тугунчаларни тушиб қолиши;
•    Анус сохасидаги дискомфорт ва қичишиш хисси.

Геморроидал тромбоз ва геморроидал тугунчаларнинг тушиб қолиши ўтказиб юборилган бавосил белгилари хисобланади. Мустақил даволаниш орқали касалликни асоратланишига олиб келмаслик керак. Касалликнинг илк белгларидаёқ проктологга мурожаат қилиш зарур. Эрта босқичларда бавосилни кам инвазив усуллар ёрдамида 1 кундаёқ даволаш мумкин. 

 

 

Манба:  gepamed.uz 

 

Орқага Чоп этиш