ru uz
Қизилча

Асосий белгилари. Заҳарланиш белгилари бўлмайди, оёқ- қўлларниг ёзувчи қисмига розелёз-доғли тошмалар тошади, тошмалар бир-икки кун сақланади, регионар лимфа тугунлари катталашиб, 2—3 ҳафтагача сақланади.

Қизилча вирусли этиологияга эга бўлган ўткир юқумли касаллик бўлиб, кучсиз заҳарланиш, кўз ва бурун шиллиқ қаватларининг енгил катари, терида ўзига хос морфологик тошма тошиши, лимфа тугунларининг зарарланиши ва катталашиши билан кечадиган юқумли касалликдир.

Этиологияси. Қизилча қўзғатувчиси филтрланувчи вирус, сферик шаклга эга бўлиб, диаметри 60—70 нм, таркибида нуклеокапсид ва РНК сақлайди. Ташқи томондан уч қаватли гипопротеидли парда билан қопланган. Ҳозирги даврда иккита антигени аниқланган. Ташқи муҳилга вирус чидамсиз. Эфирга, совишга сезувчан, музлатилганда —20—70°C ҳароратда ўзининг патогентлик ҳолатини бир неча йил сақлай олади.

Эпидемиологияси. Касалик манбаи: бемор одам, юқумлилик кўпинча яширин даврнинг охири ва касалликнинг иккинчи ҳафтасида кузатилиб, тошма тошиш даврининг 5- кунидан бошлаб юқумлилик учрамайди. Юқиш йўли: ҳаво-томчи йўли орқали. Онадан ҳомилага вертикал йўл орқали ҳам ўтади. Мавсумийлик: касаллик кўпинча март-июн ойларида кўп учрайди. Касалликнинг кўпайиши ва қайталаниши ҳар 5— 10 йилга тўғри келади.

Касалликка мойиллик. Ҳамма ёшда учраб туради, 6 ойгача бўлганлар жуда кам касалланади. Қизилчадан сўнг умрбод мустаҳкам иммунитет қолади. 20 фоиз туғиш ёшида бўлган аёлларда қизилча вирусига қарши антитела учрамайди, бу эса уларнинг ўзлари ва болалари учун хавфли ҳолат ҳисобланади. Қизилча билан туғилган болалар бир неча ойдан бир  ёшгача вирус ташувчи бўлиб атроф-муҳитга хавфли ҳисобланадилар.

Патогенези. Вируснинг кириш йўли юқори нафас олиш йўлининг шиллиқ қаватлари ҳисобланади. Биринчи навбатда лимфа органларида ўзгариш юз бериб, лимфааденитларга олиб келади. Ундан сўнг вирус қонга ўтиб, вирусcмия бошланади. Натижада клиник жиҳатдан катарал белгилар юзага келади. Вируснинг тери эпителий қаватларига ўтиши натижасида терида тошмалар юзага келади. Организмда гуморал антитела (касалликнинг 5—6 кунидан бошлаб) пайдо бўлиши организмдан вирусни чиқаришга ва узоқ муддатга иммунитетнинг пайдо бўлишига олиб келади. Вирусемия даврида ҳомиладор аёлларда вирус пласента орқали эмбрион ичига киради, бу еса, ўз навбатида, ембрион тўқима- сининг шикастланишига олиб келади, ҳужайраларнинг кўпайишини сусайтиради ва тўхтатади. Натижада қизилча билан туғилган болаларни кам вазнликда ва кичик бўй билан туғилиши кузатилади. Қизилча билан туғилган болалар вирус ташувчи бўлиб ҳисобланади. Уларнинг томоқ, ҳалқум суртмаси, қон, пешоби, ахлати, кўз шиллиқ қаватлари суюқлиги, суяк кўмигидан ва бутун аъзоларидан вирус ажратиб олинади. Эмбрион ривожланиши учун энг хавфлиси вирус 1—3 ойлик даврда тўқималарга кириб ривожланиши жуда оғир ўтади.

Орттирилган қизилчанинг клиникаси:

1.            Яширин даври 14—21 кун давом етади, 5 — 7 кун касаллик бошлангунча энса, қулоқ орқаси, орқа бўйин лимфа тугунлари катталашади. Беморнинг умумий аҳволи ўзгармаган бўлади.

2.            Продромал даври учрамайди. Касаллик кўпинча тана ҳарорати ошиши 37,2-37,5°C, енгил ҳолсизлик, юқори нафас олиш йўлларининг шиллиқ қаватларида ва кўзда енгил катарал ўзгариш (конъюнктивит, бурундан сув келиши, йўталиш) ҳолатлари кузатилади. Беморларда кўпинча катарал ангина учрайди. Продромал давр 1—3 кун давом этади. Бунда лимфа тугунларининг катталашиши ва оғриқли ҳолатлар кузатилади.

3.            Касалликнинг авж олиш даври: тана ҳарорати 38—38,5°C кўтарилиши мумкин, тошма кўпинча юздан, бошнинг сочли қисмидан бошланади. Бир неча соат ёки 1—2 кун ичида бутун тана ва оёқ-қўлларни қоплайди, кўпинча елкада, ён томонларда ва бўғимларнинг ёзувчи қисмида кўп миқдорда учрайди, тошма тошганда терминг ҳолати ўзгармайди ва тери сатҳидан тошмалар бўртиб турмайди. Бўйин, лимфа тугунлар, кўпинча, орқа бўйин лимфа тугунлари пайпасланади. Бу эса қизилча учун хос белгилардан биридир.

4.            Реконваленция даври: умумий аҳволи қониқарли бўлиб, лимфа тугунлари катталиги 2—3 ҳафта давом этади. Бу эса қизилча билан касалланганлигидан далолат беради.

Қон таркиби тошма тошиш даврида лекопения, лимфоситоз, моноситоз, плазматик ҳужайралар ва ТЮРК ҳужайраси 10— 25% пайдо бўлиши, cозинофиллар меъёрда ёки озгина ошган, қизил қон таркиби ўзгармаган, ЕЧТ ошган ҳолатда бўлади. Катталарда қизилча тана ҳнроратининг 39°C гача кўтарилиши ва кучли заҳарланиш билан бошланади. Тошмаларнинг бир-бири билан қўшилиши кузатилади.

Кўпинча тошма тошиши 5—6 кунгача давом этади. Беморларда ҳамма лимфа тугунлар катталашади.

Атипик шакллари.

А) Катарал ўзгаришсиз. Б) Меъёрий ҳолатда. Д) Тошмасиз. Е) Билинар-билинмас кечиши кузатилади.

Асорати жуда кам ҳолатда учрайди, кўпинча фолликуляр ангина, отит, зотилжам, энцефалит, менингоенцефалит, артрит учрайди.

Қизларда эса тромбоситопеник пурпура учраб, тромбосито- пойезнинг пасайиши натижасида юзага келади, геморрагик тошма ва бурундан қон келиш ҳоллари кузатилади.

Ташхисоти. Вирусологик: бурун-ҳалқум яллиғланиши, қон, сийдик касалликнинг 5—7 кунларида ижобий натижа беради.

Давоси. Уй шароитида даволашга кўрсатма: касаллик енгил, ўрта оғирликда ва асоратсиз кечиши.

Режим 4—5 кун давомида ётоқ режими.

Парҳез. Витаминларга бой ва сутли маҳсулотлар кўпроқ истеъмол қилиш.

Этиотропдаво ишлатилмайди.

Соғайиш мезонлари. Касалликнинг барча симптомлари йўқолганда, асоратлар кузатилмаганда 5- кундан сўнг бемор соғайган деб ҳисобланади. Лаборатор текширув ўтказилмайди.

Соғайишдан кейинги кузатув: қизилча энсефалити билан асоратланганда диспансер назоратига олинади. Соғайгандан кейин бир ойдан сўнг профилактик эмлашларни ўтказиш мумкин.

Туғма қизилча. Қизилча билан оғриган ҳомиладор аёлларнинг биринчи 8 ҳафта ҳомиласида эмбрионнинг 100 % зарарланиши ҳолати кузатилади. (Она қорнида ўлиши ва аборт кузатилган). Қолган қисмида эса онадан туғилгандан сўнг турли хил нуқсонлар, карлик, ақли заифлик ва бошқалар пайдо бўлиши кузатилади. Клиникаси асосан учлик белгиси билан характерланади.

1. Карлик — қизилча учун энг хос белги бўлиб, енгил ҳолатдан оғир ҳолатгача бўлиши мумкин.

2. Юрак нуқсони биринчи ўринда 78 % Баталов нуқсони пайдо бўлиши, ўпка артерияси, бўлмача, қоринча оралиқ тўсиғи етишмовчилиги пайдо бўлиши натижасида бола аҳволи оғир бўлиши ва 1—6 ой, узоғи билан бир йилда ўлимга олиб келиши кузатилади.

3. Кўзнинг зарарланиши — глаукома, кўришнинг сустлашиши, кўрликкача олиб келади. Уйқучанлик ёки инжиқлик, тутқаноқ тутиши, интелект сусайиши ёки катта лиқилдоқнинг битмаслиги, микросефалия кузатилади. Туғма қизилча билан туғилган болаларда тана оғирлиги камлиги, кичик бўй ёки руҳий, физиологик ўсишнинг тўхтаб қолиши аниқланган.

Профилактикаси. Мулоқотда бўлган ҳомиладор аёлларга биринчи кундаёқ эмланади. Тирик вакцина ҳомила учун хавфли ҳисобланади ва ҳомиланинг зарарланишига ҳамда касалликни сурункали ўтишини пайдо бўлишига олиб келади, шунинг учун ўлдирилган вакцинадан фойдаланилади.

Орқага Чоп этиш