ru uz
Қизамиқ

Асосий белгилари. Босқичма-босқич доғли-папулёз тошмалар тошади, конъюктивит кузатилади, нафас йўллари яллиғланади, оғиз, лаб, конъюнктива шиллиқ қаватида оқ некротик тошмалар бўлади, тошмалар тошиш олди (продромал), тошмалар тошиш, пигментланиш даврлари фарқланади, касаллик 12—16 кун давом cтади.

Қизамиқ вируслар қўзғатадиган ўткир юқумли касаллик бўлиб, тана ҳароратининг ошиши, юқори нафас олиш йўллари, оғиз бўшлиғи, томоқ, кўз шиллиқ қавалларининг зарарланиши, терида ўзига хос доғли папулёз тошмаларнинг босқичма-босқич тошиши ва нафас олиш йўлларининг асоратлари билан кечадиган касалликдир.

Этиологияси. Қизамиқ қўзғатувчиси — ўзида РНК сақловчи вирус бўлиб, парамикровируслар оиласига киради. Товуқ эмбрионида ва одам организмидаги тўқималарда яхши ўсади. Қизамиқ вируси ташқи нуиҳилга чидамсиз, ҳавода қуёш нури таъсирида ва тупук томчиларида ярим соат ичида, қуритилганда дарҳол, 50°C гача қиздирилганда 15 минут ичида, 60°C да ва юқори ҳароратда дарҳол ўлади. Паст ҳароратда ва қоронғида узоқ сақланади.

Эпидемиологияси. Касаллик манбаи бўлиб, қизамиқнинг ҳамма шакли билан оғриган беморлар хизмат қилади. Қизамиқ яширин даврининг охирги 1—2 кунида, катарал даврида ва тошма тошиш даврининг биринчи 3 куни мобайнида юқумли ҳисобланади. Тошма тошиш даврининг 2- кунидан бошлаб юқумлилиги камайиб, 5- кунга бориб урнуман йўқолади. «Қизамиқ»да вирус ташувчилик хос эмас. Юқиш йўли: ҳаво-томчи орқали суҳбат давомида, йўталганда, аксирганда ҳавога ўтади. Натижада қўшни хонага ўтади, бошқа хоналарга тарқалиши кузатилади, онадан олган иммунитет ҳисобига 3 ойгача бўлган болалар қизамиқ билан касалланмайди. 6—8 ойлигидан эса иммунитетнинг пасайиши кузатилади. Мойиллик 2 ёшдан 7 ёшгача юқори даражада кузатилади. 14 ёшдан кеин cса касаллик камдан-кам ҳолларда учрайди. Охирги йилларда орттирилган иммунитетнинг йиллар давомида сўниши натижасида касалланиш 18—22 ёшдаги кишиларда спорадик ҳолда учраб турибди.

Мавсумийлик. Касаллик тарқалиш фасли қиш ва баҳор ойлари бўлиб, декабрдан бошлаб то майгача жуда юқори фоизда учрайди. Ҳар 2—4 йилда касалланишнинг кўп учраб туриши такрорланиб туради.

Патогенези. Қизамиқ вируси организмга юқори нафас олиш йўллари шиллиқ қавати ва конъюнктива орқали киради. Яширин даврнинг биринчи кунларидан бошлаб қонда пайдо бўлади. Вируслар кўпайиши епитcлиал тўқималарида кузатилади, яширин даврининг охирида вируслар бутун аъзоларга (МНС, жигар, талоқ, ичак, бодомча бcзлар, суяк кўмиги, ўпкада) тарқалиши кузатилади.

Вируслар бу аъзоларда кўпайиши натижасида кўп ядроли гигант ҳужайраларва инфилтратларнинг пайдо бўлиши кузатилади.

Катарал даврида ўзига хос яллиғланиш ўчоқлари томоқ, ҳиқилдоқ, ҳалқуин, трахея, бронх ва ўпкада кузатилади.

Қизамиқ учун шиллиқ қаватларнинг яллиғланиши, cпитcлия қаватларида юзаки нcкрознинг пайдо бўлиши характcрлидир. Натижада оғиз шиллиқ қавати лунжида, лаб ва кўз шиллиқ қаватларида нуқтасимон оқ доғлар Бcлский- Филатов-Коплик белгиси пайдо бўлади.

Марказий нерв системаси соҳасида қизамиқ асоратсиз ўтганида бош мияда, қон ва лимфа оқимининг бузилиши натижасида енсефалопатия, сcрозли мcнингоcнсефалит ҳолатлари юз бcриши кузатилади. Овқат ҳазм қилиш соҳасида катарал, афтоз ва ярали стоматитлар, йўғон ичак шиллиқ қаватларининг яллиғланиши хос бўлиб, ярали ва фибриноз-некротик ўзгариш кузатилади. Касалликни бошидан кечирганларда доимий турғун иммунитет сақланиб қолади.

Клиникаси. Яширин давр қизамиқда ўллача 8—10 кун, баъзида 17 кунгача чўзилади, профилактика мақсадида иммуноглобулин олган болаларда эса 21 кунгача давом этади. Қизамиқ клиникасида учта давр ажратилади.

1.            Катарал (продромал). 2. Тошма тошиш. 3. Пигментация даври.

Катарал даврида тана ҳароратининг 38,5—39°C га кўтарилиши, кўз шиллиқ қаватининг яллиғланиши, юқори нафас олиш йўллари шиллиқ қавати катари, бурундан шиллиқ, кейинчалик шиллиқ-йирингли суюқлик келиши, баъзида касалликнинг бошланишида балғамли ажралмалар ажралиши кузатилади. Беморларнинг умумий аҳволи ўзгаради. Болалар ҳолсиз, йиғлоқи, уйқуси бузилган, инжиқ, иштаҳаси йўқолган бўлишади. Кўпинча касалликнинг бошланиши қоринда оғриқ ва ич кетиши билан бошланади. Касалликнинг оғир ҳолатларида биринчи кундан бошлаб заҳарланишнинг кучли бўлиши, тутқаноқ тутиши, ес-луишининг қоронғилашиши кузатилади. Катарал даврига характерли оғиз шиллиқ қаватида ўзгаришлар лунжда ва лабнинг шиллиқ қаватларида кузатилади. Оқ кўкимтир, катталиги буғдойдай келадиган, атрофи қизил доира шаклида ўралган нуқталар ҳосил бўлади. Оғиз шиллиқ қавати қизарган, қуруқлашган милкларнинг бўшашиши ва шиллиқ қаватининг оқариш ҳолатлари кузатилади. Бу ўзгаришни биринчи марта 1890- йилда Белский, 1895- йилда Филатов ва 1896- йилда Коплик ёритиб берганлиги сабабли Филатов-Белский-Коплик симптоми дейилади. Бундан ташқари катарал даври учун юмшоқ ва қаттиқ танглайда қизил рангга эга бўлган майда энантема пайдо бўлиши кузатилади.

Тошма тошиш даври касалликнинг 4—5 кунидан бошланади. Доғли-папулёз тошма билан характерланади. Биринчи тошма қулоқ орқасида, бурун ён томонида майда қизғиш доғ ҳолида бўлиб, жуда тез фурсатда кўпаяди, баъзида бир-бири билан қўшилиб кетади. Тошма биринчи куннинг охирига бориб бутун юз ва бўйинни қоплаб олади, қисман кўкрак, йелканинг юқори қисмида ҳам пайдо бўлади. Иккинчи кундан бошлаб бутун танани ва қўлнинг юқори қисмини, учинчи кундан бошлаб еса оёқ- қўлларни бутунлай қоплайди. Қизамиқда тошма терминг ўзгармаган ҳолатида бир хилда қоплайди. Папулёз тошмалар тери сатҳидан бўртиб турганлиги сабабли пайпаслаганда қўлга сезилиб туради.

Қизамиқ билан оғриган беморларнинг юзи озгина шишган, кўзлари қизарган, бурундан йирингли ажралма оқиши кузатилади. Биринчи кун тошма тошиши даврида тана ҳарорати жуда юқори бўлиб, бутун тошма тошиш даврида ушланиб туради. Касаллик асоратсиз ўтганида тошманинг 3—4 кунида тана ҳарорати меъёрлашади. Тошма тошиш даврида беморларнинг умумий аҳволи оғир. Беморда ноҳушлик, қўрқув, баъзида уйқучанлик кузатилади. Кўпинча беморларда бурундан қон келиши аломатлари кузатилади. Қон таркибида лейкопения кузатилади. Тошма тезликда қорая бошлайди, кейинчалик эса жигар ранг ҳолатда бўлади.

Пигментация даври 1,5 ҳафта давом етиб, биринчи навбатда, тошмалар юзда пигментатсияга учрайди, кейин еса бутун тана ва қўлнинг юқори қисмида, учинчи кунга бориб еса оёқ- қўлларнинг пастки қисмида пигментация юз беради. Пигментация даврида тана ҳарорати меъёрлашади. Умумий аҳволи аста- секин яхшилана боради.

Асорати. Асосан иккинчи бир касалликнинг қўшилиши натижасида юзага келади. Булардан ларингит, ларинго-трахеоброихит, пневмония (зотилжам). Пигментатсия даврида эса отит, стоматит, колит, энтерколит, кератит, стафилодермия, стрептодермия. ИВИНС томонидан энсефалит, менингитлар кузатилади.

Ташхисоти. Лабораториявий ташхисот ретроспектив аҳамиятга эга бўлиб, қўш зардоб усулидан фойдаланилади. Асосан клиник- эпидемиологик ташхисот усулларидан фойдаланилади.

Кўпинча, биринчи навбатда, катарал ҳолатларнинг намоён бўлиши, кўз шиллиқ қаватларининг зарарланиши, енантема ва Филатов-Коплик белгисининг пайдо бўлиши, тошманинг босқич билан тошиши хосдир.

Давоси. Уй шароитида даволашга кўрсатма: касалликнинг енгил, ўрта оғирликдаги, асоратланмаган шакллари. Касалхонага ётқизишга кўрсатма: қизамиқнинг оғир, асоратланган шаклида шифохонада ётиб даволаниш тавсия қилинади.

Тана ҳарорати юқори бўлганда ва тана ҳарорати меъёрлашгандан сўнг ҳам ётоқ режими тавсия қилинади. Кўзни бир неча маротаба илиқ қайнаган сув билан ёки 2% гидрокорбанат билан ювиш тавсия қилинади, йирингли ҳолатларда кўзни тозалаб ретинол атселатни 1—2 тоничи 3—4 марта томизилади. Бу еса, ўз навбатида, кўз шиллиқ қавати қуришининг ва кератит рўй беришининг олдини олади. Оғиз шиллиқ қаватини қайнатилган илиқ тоза сув билан чайиш тавсия қилинади. Бу эса стоматитнинг олдини олишга олиб келади. Беморларга катта дозада аскорбин кислота 300—500 мг, аллергик ҳолатлар ривожланганда пиполфен, димедрол буюрилади.

Қизамиқни уй шароитида даволаш.

А)           Режим 7—10 кун давомида ётоқ режими.

Б)            Парҳез: сутли маҳсулотлар. Кўп миқдорда суюқликлар ичиш: чой, соклар, кампотлар, шарбатлар.

Д)           Етиотроп давоси ишлатилмайди. Махсус даво сифатида ёш болаларга ва иммунитети паст бўлган болаларга касалликнинг дастлабки 5 кунида 1,5—3 милилитрдан донор иммуноглобулини тавсия қилинади.

Е)            Симптоматик даво ринит, конъюнктивит, бронхитда олиб борилади, балғам кўчишини осонлаштирувчи препаратлар ҳам тавсия қилинади.

Ф)           Антибиотикларни 2 ёшгача бўлган болаларда, асоратлар ривожланиши юқори бўлганда, катта ёшдаги болаларда бактериал инфcксиялар ривожланганда тавсия қилинади.

Соғайиш мезонлари. Касалликнинг юқимлилик даври тошма тошишининг 4- кунида тугалланади.

Касалликнинг енгил ва асоратларсиз кечишида клиник соғайиш касалликнинг 12- кунидан сўнг кузатилади.

Профилактикаси. Биринчи навбатда болаларни соғломлаштириш ва қизамиқни жамоа ичига олиб кирмаслик керак. Қизамиқ билан касалланганлар катарал даврида ва тошма тошиш даврида камида 4 ким, асоратли зотилжам юз берганда эса 10 кун жамоадан ажратилиши шарт. Қизамиқ билан оғримаган, лекин мулоқотда бўлган болалар 17 кун мабойнида, профилактика миақсадида иммуноглобулин олганлар 21 кунгача жамоага қўйилмайди.

Махсус эмлаш: қизамиқ билан мулоқотда бўлганларга ва эпидемия ҳолатларида болаларга иммуноглобулин қилинади, бу касалликнинг оғир, асоратли шаклларидан ҳимоя қилиб, касаллик енгил ўтишини таъминлаб беради. Эмлаш жадвали бўйича болалар бир ёшлигида ва 7 ёшлигида қайта вакцина билан эмланадилар.

Орқага Чоп этиш