7 Апреля Всемирный день здоровья. осталось: 3 куни!
ru uz
Сувчечак

Асосий белгилари. Тананинг лиамфа соҳаларида тошмалар, тошмалар полиморф (бир вақтнинг ўзида пуфакча, розcола, папула, эрозия ва ҳ.к) характерда бўлади, ҳарорат тўлқинсимон кўтарилади, касаллик тўлқинсимон кcчади, 8—10 кун давом этади.

Сувчечак ўткир юқумли касаллик бўлиб, тери ва шиллиқ қаватларида тўлқинсимон полиморф тошмалар тошиши ҳамда заҳарланиш белгилари намоён бўлиши билан характерланади.

Этиологияси. Сувчечак қўзғатувчиси филтрланадиган вирус (Стронгулопласма вариcеллаc) ҳисобланади. Улар сувчечак билан оғриган беморларга тошган пуфакчаларнинг таркибида бўлиб, Морозов бўйича кумушлантириб бўялганда электрон микроскоп остида аниқланади.

Эпидемиологияси. Касаллик манбаи: касал болалар, касалликнинг яширин даврининг охирги кунларидан бошлаб ва бутун касаллик даврида юқумли ҳисобланишида. Охирги янги тошма элементлари пайдо бўлгандан кейин ҳам беш кунгача бемор касаллик манбаи бўлади. Бу давр 12—14 кунни ташкил қилади. Пўстлоқчалар ҳосил бўлиши ва кўчиб тушиши босқичларида бемор зарарсиз бўлади. Юқиш жараёни: ҳаво-томчи йўли орқали рўй беради. Қўзғатувчилар узоқ бўлган масофаларга тарқалиши мумкин (қўшни хоналарга). Қўзғатувчининг ташқи муҳитга чидамлилиги эканлиги туфайли буюмлар ва учинчи шахслар орқали ўтиши кузатилмайди.

Берилувчанлик. Сувчечакда 1—7 ёшгача болаларда берилувчанлик жуда баланд. Олти ойликкача бўлган эмизикли болаларда мойиллик паст. Ўн ёшдан катта болалар ва катта ёшдаги одамлар сувчечак билан баъзан касалланадилар. Асосан касаллик 1—7 ёшгача бўлган болаларда учрайди.

Мавсумийлик. Куз-қиш-баҳор ойларига тўғри келади.

Патогенези ва патологик анатомияси. Сувчечакда қўзғатувчилар юқори нафас йўлларининг шиллиқ қаватлари орқали киради. Инкубацион даври тугашиданоқ вирус қон оқими орқали бутун организмга тарқалади ва ўзининг дерматотроплиги туфайли терида ўрнашиб олади. 

Клиникаси. Инкубацион даври ўртача 14 кун давом этади, баъзан 11 кунгача қисқариб, 21 кунгача узаяди.

Продромал кўринишлар. Кўпинча бўлмайди ёки кучсиз намоён бўлади: субфебрил ҳарорат, биринчи кун давомида умумий аҳволининг бир оз ёмонлашуви. Баъзан (4—6% ҳолатларда) продромал тошмалар тошиб, кўпинча скарлатинасимон, баъзан қизамиқсимон характерли бўлади. Бу тошмалар, одатда, тезда йўқолиб кетади. Кўпинча улар типик сувчечак элементларидан кейин пайдо бўлади.

Сувчечакда тошмалар тошииши. Одатда ҳарорат кўтарилиши билан бир вақтда ёки бир неча соатдан кейин содир бўлади. Кўпинча бирламчи пуфакчалар меъёрий ҳароратда ҳам пайдо бўлади. Тошмалар тошиши аниқ маълум бир тартибга эга эмас. Тошмалар юзда, бошнинг сочли қисмида, баданда ва қўл- оёқларда пайдо бўлади. Кафтларда ва товонларда фақатгина касаллик оғир ўтиб кучли тошма тошганда айрим элементларини учратиш мумкин. Тошма элементлари бошланишида майда макулопапулёз характерда бўлиб, кейинчалик тезда (бир неча соат мобайнида) везикулаларга айланади. Баъзи папулачалар қуриб, пуфакча босқичига етиб бормайди. Сувчечак везикулалари ҳар хил катталикда (тўғноғич бошчасидан то йирик нўхат ўлчамларигача) ҳамда айлана ёки овал шаклда бўлади. Пуфакчалар инфилтрланган асосда юза ўрнашиб, деворлари таранг, ялтироқ, таркиби шаффоф бўлади. Киндиксимон ботиқлар айрим элементлардагина учрайди. Везикула атрофида гиперемия тор ҳошия сифатида билинади. Пуфакча тешилганда ўзининг бир камералиги сабабли пучайиб қолади. Везикулалар тезда (1—2 кундан кейин) қуриб қолади. Уларнинг ўрнида ясси қўнғир пўстлоқчалар пайдо бўлиб, 1—3 ҳафтадан сўнг кўчиб тушади. Пўстлоқчалар кўчиб тушгандан сўнг чандиқлар қолмайди. Сувчечак тошмаларнинг тошиши бир вақтда кечмай, худди турткиларга ўхшаб 1—2 кун оралиғида бўлгани учун полиморф характерга эга бўлиб қолади: бир вақтнинг ўзида маълум бир чегараланган тери соҳасида ҳар хил ривожланиш босқичидаги элементлар пайдо бўлади (папулалар, пуфакчалар, пўстлоқчалар).

Беморни енгил қичишиш безовта қилади. Қисман беморларда тошмалар шиллиқ қаватларда ҳам кузатилади (оғиз, бурун-ҳалқум, ҳиқилдоқ, жинсий органлар шиллиқ қаватида). Шиллиқ қаватлардаги пайдо бўлган пуфакчалар тезда сарғиш-кулранг тубли юза эрозияларга айланади. Уларнинг ҳосил бўлиши маълум би рўзгариш билан кечади. Бир неча кундан кейин cрозиялар соғайиб боради.

Ҳарорат ошиши: сувчечакда кўпинча тошма тошиши бииан бир вақтда кечади. Ҳарорат 38°C гача ва ундан ортиқ кўтарилади. Баъзан баланд иситма кузатилади (39—40°C). Ҳар бир янги тошмалар тошиш ҳуружи янги ҳарорат кўтарилиши билан бирга кечади (тўлқинсимон кечиш деб шунга айтилади). Шунинг учун иситма эгри чизиғи нотўғри характерга эга: тошма тошиши динамикасини акс эттиради. Ҳарорат кўтарилиши боланинг умумий аҳволининг ёмонлашуви билан кечади: уйқу бузилади, иштаҳа пасаяди, бемор инжиқ, жиззаки бўлиб қолади. Буларнинг ҳаммаси тошмалар жуда кўп тошишида янада яққол намоён бўлади. 3-5- кунларда тошмалар қуриши билан бирга ҳарорат тушиши ва бемор умумий аҳволининг яхшиланиб бориши кузатилади.

Баъзи беморларда тошма тошиши давом этиши билан иситма 6—8 кунгача ва ундан ҳам ортиқ чўзилиши мумкин. Қон таҳлилида (тошмалар тошиши даврида) бироз лейкопения, нетропения, нисбатан лимфоситоз кузатилади.

Сувчечак клиник шакллари. Тошма тошиш кўплиги ва умумий кўринишларнинг кенг вариантлари учрайди. Баъзиларда кам сонли пуфакчалар тошиб, иситма бўлмайди (рудиментар шакл), баъзиларда тошма тошиши кучли бўлиб, гипертермия ва умумий интоксикация яққол белгилари билан бирга кечади. Айрим ҳолларда касалликнинг абортив кечишида папулёз тошмалар везикула босқичига етиб бормасдан қуриб қолади.

Пустуллёз шаклида пуфакчалар таркиби йирингли бўлиб, пустулалар ҳосил бўлади. Пўстлоқчалар кўчиб тушгандан кейин чандиқлар қолиши мумкин. Бу шакл сувчечакнинг тахминан 10% ҳолларида учрайди.

Буллёз шакли типик везикулали тошмадан ташқари диаметри 2—3 сантиметргача бўлган хира таркибли катта дағал пуфаклар пайдо бўлиши билан характерланади.

Гангрcноз шаклида алоҳида пуфакчалар геморрагик тусни олади. Улар атрофида яллиғланиш ўчоқи ҳосил бўлади. Сўнг пуфакчалар ўрнида некротик устунчалар ҳосил бўлиб, улар кўчиб тушганда лойқа некротик тубли ва эгри ёки четлари ғадир-будур бўлган чуқур яралар кўриниб туради.

Геморрагик шакли нимжон болаларда баъзида кузатилиб геморрагик кўринишда кечади. Тошма тошишининг 2-3- кунида пуфакчалар таркиби геморрагик характерни олади. Терида ва шиллиқ қаватларда қон қуйилишлар, бурундан қон кетишлар, қонли қусиш пайдо бўлади. Касаллик ўлим билан тугаши мумкин.

Асоратлари. Асоратлари кам учраб, кўз шох пардасида пуфакчалар пайдо бўлганда кератит ривожланиши эҳтимоли бор. Ҳиқилдоқ шиллиқ қаватида везикулёз тошма пайдо бўлганда ларингит бўлиши, баъзан нафас йўллари стенози (сувчечак крупи) кузатилади. Иккиламчи инфекция қўшилганда абцесслар, флегмоналар, сарамас, стоматитлар, отиллар, лимфаденитлар, бронхопневмония келиб чиқиши мумкин. Кам учрайдиган асоратлар: серозли синовитлар, нефритлар ҳамда энсефалит, серозли менингит, ички аъзолар вариселлёз жароҳатланишларидир.

Таққослаш ташхисоти. Кўпинча чин чечак билан сувчечакни таққословчи ташхис қилишли қийин кечади, чунки булар ўхшаш касалликлардир. Қуйидаги фарқларга асосланиш лозим:

Чин чечакда бошланғич даврда ҳарорат аҳамиятга молик даражада ошиб, думғаза соҳасида кучли оғриқлар бўлади: бунинг давомийлиги тахминан 3 кун. Сувчечакда ҳарорат ошиши ёки умуман бўлмайди, ёки бир кундан ортиқ чўзилмайди, думғазада оғриқлар бўлмайди. Чин чечакда тошмалар тошиши ҳарорат пасайиши, сувчечакда эса кўтарилиши билан кечади.

Чин чечакда тошма маълум бир тартибда (кетма-кетликда) пайдо бўлади: юзда, панжаларда, баданда, қўл-оёқларда, сувчечакда эса тошма тошиш тартибсиз, турткиларга ўхшаб кечади. Чин чечакда тошмалар айниқса юзда, қўлларда кўп учраб, улар деарли ҳар доим кафт ва товонларда кузатилади. Сувчечакда тошмалар кўпроқ баданда, кафт ва товонларда деярли кузатилмайди.

Чин чечакда тошма элементлари аҳамиятли зичликка эга бўлиб, тери ичида инфилтрланган асосда жойлашган, улар кўп камерали, тешилганда пучаймайди, киндиксимон ботиқларга эга.

Сувчечакда элементлари юза, инфилтрланмаган асосда бўлади, тешилганда пучайиб қолади (чунки бир камерали), киндиксимон ботиқлар қисман кузатилади.

Чин чечакда у ёки бу чегараланган тери соҳасида ҳамма cлементлар ривожланишининг бир хиИ босқичида (мономорф) бўлади, сувчечакда тўлқинсимон бўлгани учун тошма елементлари бирвақтда ривожланмайди, слуминг учун ҳам тошмалар полиморф кўринишга ега.

Чин чечакда тошмалар шиллиқ қаватларда доимий, кам ёки кўп, сувчечакда эса кам ёки умуман бўлмайди.

Лаборатория текширувлар ҳам фарқлашга ёрдам берад и ҳамда эпидемиологик таҳлил маълумотлари катта аҳамиятлидир. Сувчечак буллёз шаклини пемфигус билан адаштириш мумкин. Унда катта пуфаклардан ташқари бошнинг сочли қисмидаги типик сувчечак везикулалари фарқлашга ёрдам беради.

Оқибати. Сувчечак бутунлай соғайиш билан тугалланади. Ўлим оқибатлари жуда камдан-кам учрайди.

Уй шароитида даволашга кўрсатма. Касалликнинг енгил ва ўрта оғирликда кечишида, асоратланган турлари, рудиментаршакли уй шароитида даволанади.

Даволаш. Асосан беморни гигиеник қоидаларга риоя қилиши муҳим даво ҳисобланади, чунки иккиламчи инфекцияси қўшилиши хавфи мавжуд. Калий перманганатнинг кучсиз эритмаси билан ванночкалар қилиш зарур. Баданини қичиганда шикастланишни камайтириш мақсадида беморнинг қўллари тоза, тирноқлари калта қилиб олинган бўлиши керак. Шунингдек, везикуладан кейинги иккиламчи инфекция тушиши каби асоратларини бартараф қилишда 1—2% калий перманганатнинг кучсиз эритмаси, 1—2% сувли ёки спиртли бриллиант яшили эритмаси, индифферент сўрувчи (мазлар) қўлланилади. Оғиз бўшлиғини кучсиз дезинфекцияли эритмалар билан чайқаб туриш лозини.

Круп синдроми ривожланганда иссиқ ванналар, парафинли ёки озокеритли аппликациялар бўйинга қўйилади, ичишга фенобарбитал, кодеин берилади. Стеноз ошиб борса, газлар алмашинувининг бошланғич бузилишларида интубация қўлланилади, най қисқа вақтларда қўйилади (15—20 соат).

Йирингли асоратлар бўлганда сулфаниламид препаратлар ва антибиотиклар (пенитсиллин, стрептомитсин, тетрасиклин) қўлланади.

Гангреноз шаклида қувватловчи даво: гемотрансфузия, плазма қуйиш, иммуноглобулин, антибиотиклар билан бирга буюрилади.

Касаллик оғир кечганда тарқалган, виссерал шакли билан оғриган беморлар касалхонага ётқизиб даволанади ва етиотроп даво мақсадида асикловир, ситозар, виралекс, интерферон буюрилади.

Профилактикаси. Санитар чора-тадбирлар ўтказилади. Тошма тошган вақтдан бошлаб 9 кун давомида бемор ажратиб қўйилади. Уй шароитида изоляция ўтказилади. 3 ёшгача бўлган болалар, олдин бу инфекция билан касал бўлмаганлар ва энди беморлар билан мулоқотда бўлганлар яширин даврининг 11- кунидан то 21- кунигача алоҳидаланади.

Серопрофилактика мақсадида иммуноглобулин (3—6 мл) мускул орасига юборилади. Кўпгина клинисистлар кузатувлари барча бу усул билан эмланганларда касаллик кам учраши ва юқтириб олганда ҳам енгил кечиши қайд қилинган.

Орқага Чоп этиш