1 Марта Всемирный день иммунитета. осталось: 2 куни!
4 Марта Всемирный день борьбы против туберкулеза. осталось: 5 кунлари!
ru uz
Холестеринни туширувчи маҳсулотлар

Қон таркибида холестерин миқдори юқори бўлган инсонлар доимий равишда қуйидаги маҳсулотларни истеъмол қилсалар, қондаги холестерин миқдори 10 фоизга камаяди.

1. Брок­коли, исмалоқ, сельдерей. Бу маҳсулотлар таркибидаги клетчаткалар организмдан холестеринни ҳайдайди. Карам ва исмалоқдан зайтун ёғи қўшилган мазали салат тайёрласангиз бўлади.

2. Олма. Олма таркибидаги пектин ва таннин моддалари қондаги шаакар миқдорини меъёрлаштиради. Бир кунда бир нечта олма тановул қилиш организмни токсинлардан ҳалос этиб, ҳазм қилиш жараёнини яхшилайди. Асосий витамин ва микроэлементлар олманинг пўстида бўлади, шунинг учун аввал мевани яхшилаб ювиб, пўстини арчмасдан енг.

3. Кўк чой. Асл кўк чой энг яхши антиоксидантлардан биридир. Катехин антиоксиданти холестерин миқдорини камайтириши илмий асосланган. Қаҳвани кўк чойга алмаштириб, қондаги холестериндан халос бўла оласиз.

4. Гречиха. Гречиха таркибида темир, фосфор, калий, рух, йод каби микроэлементлар мавжуд. Шунингдек, унинг таркибидаги Е, РР каби витамин, аминокислота ва фолий кислоталари қон айланишини яхшилайди. Гречиха энг кам калорияли парҳез маҳсулоти ҳисобланади. У артерияларни тозалашдан ташқари ортиқча вазндан ҳам халос этади.

5. Саримсоқпиёз. Саримсоқпиёз магний ва пектинга бой сабзавотдир. Доимий равишда саримсоқпиёз истеъмол қилиш қон айланишини яхшилайди, организмни вирус ва бактериялардан ҳимоя қилади ва энг асосийси, холестерин миқдорини меъёрга келтиради.

6. Малина, қулупнай, маймунжон. Ушбу мевалар таркибида ҳам организмни тиқинлардан тозаловчи ва қон томирлари тўқималарига яхши таъсир кўрсатувчи пектин моддаси мавжуд. Шунингдек, ушбу реза мевалар таркибидаги бетаситостерин моддаси холестеринни меъёрда ушлаб туради.

Орқага Чоп этиш