ru uz
Ўткир ичак касалликлари

Касаллик қўзғатувчи микроорганизмлар пайдо қиладиган касалликлар юқумли касалликлар деб аталади. Улар одамдан-одамга юқиши, кўп кишиларни зарарлаши билан бошқа касалликлардан фарқ қилади.

Ҳар бир юқумли касалликнинг ўз қўзғатувчиси бўлади. Масалан, қорин тифини шу касаллик бактерияси, тоунни тоун қўзғатувчиси, дизентерияни дизентерия таёқчаси қўзғатади ва ҳоказо. Юқумли касалликларга қарши курашиш медицина ходимлари олдида турган энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

 Барча юқумли касалликлар орасида ўткир ичак касалликлари кўпроқ учрайди, айниқса дизентерия муҳим ўрин тутади.

 Уткир ичак касалликлари дунёда йилига деярли 5 миллион боланииг ўлимига сабаб бўлади. Ўткир ичак касалликларига қарши курашда маълум ютуқларга эришилган бўлса ҳам, улар ҳамон кўп учрамоқда, оқибатда мамлакатимизга анчагина иқтисодий зарар келтирмоқда.

Ўткир ичак касалликлари группасига бактериал дизентерия, сальмонеллёз, овқатдан бактериал заҳарланиш (стафилококк қўзғатган заҳарланиш, ботулизм ва бошқалар), амёбиаз ва бошқа протозой ичак касалликлари, бошқа қўзғатувчилар (касаллик қўзғатувчи ичак таёқ- чалари, аризон, цитробактерия, протейлар, энтеровируслар) келтириб чиқарган энтеритлар киради. Бундан ташқари, кейинги йилларда ўткир ичак касалликларини кампилобактериялар ҳам қўзғатиши аниқланди. Турли биологик турларга мансуб қўзғатувчилар келтириб чиқарадиган бундай жуда кўп юқумли касалликлар нималар асосида бир группага бирлаштирилади? Бунда аввало қўзғатувчиларнинг ичакда жойлашишига, сўнгра касаллик юқиш механизмининг бир хиллигига эътибор берилади.

 Бемор ёки микроб ташувчи организмидан чиқадиган касаллик қўзғатувчилари табиийки, унинг атрофидаги ташқи муҳитга (тупроққа, тувакка ва бошқаларга) тушади ва овқат ёки ичимлик сув билан соғлом одам организмига ўтади. Қўзғатувчиларнинг бир организмдан бошқасига ўтишига имкон берадиган ташқи муҳит элементлари медицинада инфекцияни ўтказувчи омиллар, тегишли касалдикни тарқатадиган бу омиллар мажмуи эса инфекцияни ўтказувчи йўллар деб аталади.

Эпидемиологик процесснинг ривожланишида қайси омил етакчи роль ўйнашига қараб, ичак инфекцияси асосан учта йўл орқали: сув, озиқ-овқат маҳсулотлари ва турмушда ифлос қўл, уй- рўзғор буюмлари (идиш-товоқлар ва бошқалар) орқали ўтади. Бундан ташқари, ёз-куз ойларида ичак инфекциялари тарқатишда пашша, суварак ва арилар ҳам катта роль ўйнайди.

Қўзғатувчилар соғлом одам организмига тушгач, паразитлик қилиш учун меъда-ичак йўлининг турли бўлимларидан қулай шароит топади. Шунинг учун ичак касалликларида овқат ҳазм қилиш системаси фаолияти бузилади, бу касалликнинг асосий белгиси ҳисобланади.

Шундай қилиб, бактериялар меъда-ичак йўлига тушганида киши ўткир ичак инфекциялари билан зарарланади. Қасалликнинг дастлабки аломатлари у юққандан кейин бирмунча вақт ўтгач намоён бўлади. Бу яширин давр бир неча соатдан бир неча кунгача (2—3 соатдан 7—9 кунгача) давом этади.

Касалликнинг клиник манзараси уни келтириб чиқарган қўзғатувчига боғлиқ. Ўткир дизентерияда касаллик циклик равишда кечади, бир неча кундан 3 ойгача давом этади. Уткир дизентериянинг кечишида бир неча давр: яширин давр, бошланғич, авж олган, касаллик аломатларининг йўқолиб бориши ва соғайиш даврлари тафовут қилинади.

Яширин давр 12 соатдан 7 кунгача (ўрта ҳисобда 2—3 кун) давом этади. Бошланғич даврда киндик соҳаси бураб оғрийди, қорин дам бўлиб, қулдирайди, беморнинг ичи сувдек кетади, бадбўй бўлади. Ҳарорат бирдан кўтарилиб кетиши, эт увишиши, бош оғриши мумкин, бу аломатлар грипп ёки терлама касаллигини ҳам эслатади.

 Касаллик авж олганда нерв, юрак-томир системалари ва меъда-ичак йўли зарарланади. Бош оғриб, уйқу ва иштаҳа бузилади, қорин соҳаси оғрийди, беморнинг дармони қурийди, кўнгли айнайди, кучанади. Тана ҳарорати субфебрилдан 40—41С гача кўтарилиши, қорин тутиб-тутиб, қаттиқ оғриши мумкин. Кекса кишиларда коллапс ҳодисаси кузатилиши, баъзан у ўлимга олиб бориши мумкин. Беморнинг иштаҳаси пасаяди ёки йўқолади, кўнгли ҳеч нарсани тусамайди. Аввалига шилимшиқ аралаш тез-тез ич келиб, қорин оғрийди. Ҳар сафар ич келганида шилимшиқ кўпая боради, ахлат массаси камаяди ва шилимшиқнинг ўзи кетади, баъзан ахлатда ипир-ипир қон кўринади. Ич бўшагандан кейин бемор енгиллик сезмайди ёки бир пас-гина яхши бўлиб туради. Тез орада қорин яна тутиб-тутиб оғриб, бемор ҳожатга боришга мажбур бўлади ва ичи сувдек кетади. Кўпинча бемор тез-тез сияди ва бунда ачишиш сезади. Баъзан сийдик тутилиб қолади. Аёллар дизентерия бўлганида ҳайз цикли бузилиши, агар бемор ҳрмиладор бўлса, оғир ҳолларда боласи тушиши ёки ҳомила чала туғилиши мумкин. Касалликнинг авж олиш даври унинг оғир-енгиллигига, беморнинг ёшига, даволаш бошланган муддатга ва бошқа омилларга қараб 1—2 кунгача давом этади.

Бемор соғая бошлаганида тана ҳарорати нормага тушади, бош оғриғи босилади, уйқу ва иштаҳа яхшиланади, қориндаги оғриқ камаяди ёки йўқолади. Ич кетиши қабзият билан алмашинади.

Орқага Чоп этиш