ru uz
Қандли диабет касаллигида инсулин билан даволаш.

Ким инсулин билан даволаниши керак?

Қандли диабет касали борлиги аникқланган беморларнинг тахминан 1/5 қисми углеводлар алмашинувини тартибга солиш учун инсулин билан даволанишга ўтишга мажбурдир. Биринчи навбатда бунга болалар, ўсмирлар, шунингдек таблеткалар етарли даражада таъсир кўрсатмай қолган касаллар киради. Беморда қўшимча ўткир касалликлар бўлганда ва узоқ муддатли операциялар қилинганда, бироз вақт операциядан кейинги даврда ҳам инсулиндан фойдаланиш керак.

Соғлом кишиларда ошқозон ости бези овқатлагандан сўнг зудлик билан қонга инсулин чиқара бошлайди. Қон таркибида шакар миқдори ортиб кетганда ошқозон ости бези бу хақида сигнал олади ва тегишли тарзда ишлай бошлайди. Бироз бунда инсулинни келиб тушиши қон таркибидаги шакар миқдорини қанчалиги кўп ёки камлигига боглиқ эмас. Шунинг учун хам қандли диабет билан хасталанган бемор ўз танасига қанча инсулин киритиш кераклигини билиши ва шунга мос равишда овқат ейишини тартибга солиб туриши керак. Инсулинни у танага юборилган жойдан қон таркибига кириб бориши унинг сурилиши дейилади. Одатда инсулин тери ости туқималаридан қонга аста-секин сўрилиши билан у қон таркибидаги шакар даражасини тушира бошлайди.

Инсулин нима?

Инсулин гормон булиб, у моддалар алмашинуви жараёнларини амалга оширишга ёрдам беради. Биринчи марта табиий инсулин қорамол ҳамда чўчқалар ошқозон ости безларидан олинган, шунга мос равишда улар қорамол ва чучқа инсулини деб аталади. Чўчқа инсулинининг молекуласи одам инсулини молекуласидан фақат биргина аминокислотаси билан фарқ қилади ва глюкозага худди одам инсулини каби таъсир кўрсатади. «Одам инсулини» инсулиннинг тузилиши фақат одам томонидан ишлаб чиқариладиган инсулин тузилишига мос келади. У ДНК - рекомбинант технология йўли билан олинади.

Инсулин дориларининг бир нечта асосий турлари мавжуд, улардан бири тиниқ инсулин эритмасидир. Унинг таъсири тез билинади. Ушбу инсулинлар турига кисқа вақт таъсир этиш кучига эга булган инсулинлар киради: Актрапид, Берлин-инсулин, Н-нормаль ва бошқалар. Улар танага юборилгач, 20-30 дақиқадан кейин таъсир қила бошлайди. Иккинчи гурух инсулинларга ўртача муддат давомида таъсир этадиган инсулинлар киради. Самараси узоқроқ давом этиши учун бундай инсулинга унинг сурилишини секинлаштирувчи моддалар қўшилади. Инсулин ва секинлаштирувчи модданинг қўшилиши одатда кристаллар хосил бўлишига олиб келади. Улар борлиги туфайли суюқлик хира тус олади. Уларга Берлин-инсулин Н-базаль, Б - инсулин SC, Протафан, Монотард ва бошқалар киради. Танага ҳар сафар юборилишидан олдин инсулин кристаллари бир текисда аралаштирилиши керак. Бунда суюқлик сут рангига киради. Тери остида кристаллардан аста-секин ажралади ва у қонга сурилади. Инсулин танага юборилгандан сунг 4 соатдан то 12 соатгача булган вакт оралигида унинг таъсир кучининг энг чуккиси кечади, тахминан 24 соат утганидан сунг инсулиннинг бутун миқдори сўрилиб бўлади. Шунингдек, тез таъсир кўрсатувчи билан ўртача таъсир кўрсатувчи инсулинни аралашмаси хам мавжуд. Узоқ муддат таъсир этувчи инсулин хам бор (Ультралонг, Ультраленте). Унинг таъсир этиш вақти 24 соатдан ортиқ бўлиб то 36-38 соатгача давом этади. Инсулин танага қанча кўп миқдорда юборилса, унинг таъсир кўрсатиш даври хам шунчалик узоқ бўлади

Исулин юборишнинг схемаси:

А. 1. Эрталаб (нонушта олдидан) - қисқа муддат таъсир этувчи оддий инсулин + узайтирилган инсулин.

2. Кундузи (тушлик олдидан) - қисқа муддат таъсир этувчи инсулин.

3. Кечаси узайтирилган инсулин уколи.

Б. Интенсив терапия:

1.1. Ўрта таъсир қилувчи инсулин + тез таъсир этувчи инсулин – эрталаб.

1.2. Кундузи (тушлик олдидан) қисқа муддат таъсир этувчи инсулин.

1.3. Кечкурун - ўрта таъсир килувчи инсулин+тез таъсир этувчи инсулин.

 

2.1. Эрталаб, кундузи ва кечқурун (овқатланишдан олдин) – тез таъсир этувчи инсулин.

2.2. Кечасига - ўрта узоқ таъсир этувчи инсулин

3.1. Эрталаб, кундузи, кечқурун: ўрта таъсир этувчи инсулин + қисқа муддат таъсир этувчи инсулин.

3.2. Кечасига - ўрта узоқ таъсир этувчи инсулин.

4.1 Эрталаб, кундузи, кечкурун: ўрта таъсир этувчи И+ қисқа муддат таъсир этувчи инсулин.

4.2 Кечасига- ўрта узоқ таъсир этувчи инсулин.

В. Анъанавий терапия:

1.1. Ўрта таъсир этувчи инсулин + қисқа муддат таъсир этувчи инсулин - эрталаб ва кечқурун.

2.1 Узоқ муддат таъсир этувчи инсулин - эрталаб

3.1 Ўрта таъсир қилувчи инсулин – эрталаб ва кечқурун.

 

вариант

Нонушта даврига

Тушлик даврига

Кечки овкатга

Тунги даврга

1.

2. (интенсив)

3.

4.

5.(анъанавий)

6.

7.

Уз.ТЭИ+КТЭИ

Ур.ТЭИ+КТЭИ

КТЭИ

Ур.ТЭИ+КТЭИ

Ур.ТЭИ+КТЭИ

Уз.ТЭИ

Ур.ТЭИ

КТЭИ

КТЭИ

КТЭИ

Ур.ТЭИ+КТЭИ

 

Ур.ТЭИ+КТЭИ

Ур.ТЭИ+КТЭИ

КТЭИ

Ур.ТЭИ+КТЭИ

Ур.ТЭИ+КТЭИ

 

КТЭИ

 

 

Ур.ТЭИ

 

 

Илова:

Уз.ТЭИ – узоқ таъсир этувчи инсулин

Ур.ТЭИ – ўртача таъсир этувчи инсулин

КТЭИ – қисқа таъсир этувчи инсулин.

 

Инсулиннинг суткалик миқдорини қуйидагича белгилаш мумкин: бир суткада эхтиёжнинг тахминан ярми узайтирилган инсулин ҳисобидан қопланади. Бунда инсулининг эрталабки миқдори овқатланишлардан олдин танага юбориладиган узайтирилган ва қисқа муддат таъсир кўрсатувчи инсулинга бўлган эҳтиёжларидан келиб чикиб белгиланади. Инсулинга бўлган эҳтиёж ўсмирларда, кетоацидоз пайтида, диабет касаллигида бошқа касалликлар қўшилган пайтда ортиб кетиши мумкин.

Инсулин билан даволашдаги асоратлар:

Қандли диабеи касаллигини хасталикнинг қай даражада оғирлигига қараб Инсулин қабул қилиш фонида пархезга қатъий амал қилиш зарур, бу беморга муайян миқдордаги углеводларни олишни таъминлайди. Қон таркибидаги глюкоза миқдорини меъердан камайиб кетиш холати- гипогликемия дейилади, у инсулинни сурункали равишда кўп қабул қилиниши (меъердан ортиқ) билан боғлиқ. Агар Инсулин қилиниш техникаси бузилса, доим бир жойга қилиниши натижасида липодистрофиялар кузатилиши мумкин.

 

ИНСУЛИНЛАР ХАРАКТЕРИСТИКАСИ

Препаратлар тури

Таъсир вакти

Максимал эффекти

Таъсир давомийлиги

Актропид

Монотард

Микстард 10

Микстард 30

Хумулин Регуляр

Хумулин НПХ

Хумулин Л

Хумулин М2 (20/80)

Хумулин М3 (30/70)

Актрофан

Протофан

30 мин

2,5 соат

30 мин

30 мин

30 мин

1 соат

2-2,5 соат

30-60 мин

30-60 мин

20-30 мин

1-3 соат

1-3 соат

7-15 соат

2-8 соат

2-8 соат

1-3 соат

2-8 соат

4-16 соат

1,5-9 соат

1-8,5 соат

2-9 соат

5-9 соат

6-8 соат

24 соат

24 соат

24 соат

5-7 соат

18-20 соат

24 соат

14-16 соат

14-15 соат

12-16 соат

12-16 соат

Аналоги инсулина

Хумалог (Лизпро)

Ново Рапид (Аспарт)

Детемир

Лантус (инсулин Гларгин)

10-20 мин

10-20 мин

1,5-2 соат

1,5-2 соат

1-2 соат

1-2 соат

чуккига эга эмас

чуккига эга эмас

4 соат

4 соат

24 соат

24 соат

 

 

Қанд миқдорини пасайтиручи перорал дорилар билан даволаш.

Ушбу гуруҳ дорилар билан даволаш қандли диабетнинг 2-турида қўлланилади. Қандли диабетнинг бу турида қон таркибидаги глюкоза миқдорининг юқори бўлиши тана хужайраларининг уз инсулинига нисбатан сезгирлигининг йўқолиши ёки турғунлиги (резистентлик) ривожланиб кетиш билан боғлиқдир. Инсулинга нисбатан сезги йўқолишининг асосий сабаби – ортиқча вазндир. Агар бундай беморлар уз вазнларини нормаллаштирсалар, инсулиннинг хужайраларига таъсири яхшиланади ва қон таркибидаги глюкоза миқдори ҳеч қандай дори воситаларисиз меъёрга келади. Шунинг учун хам қанд миқдорини камайтирувчи перорал дорилар қандли диабет касаллигининг 2-тури билан оғриган беморларга, яъни етарли даражада жисмоний ҳаракатдан ва пархез овқатларини тўғри истеъмол қилишдан кейин ҳам қон таркибидаги глюкоза миқдори юқорилигача қоладиган кишиларга тайинланади. Ушбу препаратлар 3 гурҳга бўлинади:

  1. Сульфонилмочевина препаратлари
  2. Бигуанидлар
  3. Посталиментар гликемияни пасайтируччи препаратлар (акарбоза дориси).

Сульфонилмочевина дорилари (манинил, глюренорм, диабетон, минидиаб, амарил) ошқозон ости безиниг инсулин секрециясини стимуллайди ва қон таркибидаги глюкоза миқдорини ошқозон ости безидаги инсулин. заҳираси сақланиб тургунича қадар камайтиради. Лекин вақти келиб ошқозон ости безининг заҳираси тугайди, ва шунда ҳатто қандли диабетнинг 2-турида хам инсулин билан даволаш зарурати туғилади. Ушбу гуруҳ ичида манинил препарати ( манинил 1, 75, 3,5 ва 5) энг фаол ва кенг қўлланилади. Диабетон (80, 160мг) қанд миқдорини пасайтириши билан бир қаторда ангиопротектор хусусияти кучли ривожланган. Сульфонилмочевина препаратларининг метаболитлари танадан асосан буйрак орқали чиқарилади, Факат глюренорм танадан ошкозон-ичак тракти орқали чиқарилади ва шунинг учун ҳам буйрак патологияси бор беморларда қўлланилиши мумкин.

Бигуанидлар (сиофор, глюкофаж, адебит, буформин-ретард) жигарда глюкоза хосил булишини сусайтиради, ёғ алмашинувини яхшилаш, тана тўқималарининг инсулинга турғунлигини - резистентлигини камайтириш, иштахани пасайтириш орқали қон таркибидаги глюкоза миқдорини камайтиради. Бигуанидлар семиз беморларга тайинланади. Бигуанидлар қўлланилганда кўпроқ учрайдиган асорат - бу лактацидоздир. Улар ичида кенг қўлланиладиган ва лактацидозга олиб келмайдтган препарат - сиофордир (метформин). Агар пархез килиш ва дорилар билан даволаш мобайнида қон таркибидаги қанд миқдорини меъёрга келтиришга эришилмаса, унда сульфаниламидлар ва бигуанидларни қўшиб тавсия қилинади. Масалан, манинилга қўшимча равишда кунига1-2 марта сиофор қўшилади. Баъзан инсулинни сиофор билан қўшиш ҳам маъқулдир.

Акарбоза (глюкобай) 50 еки 100 мг ичакда овқат таркибидаги углеводларнинг парчаланишига тўсқинлик қилади ва уларнинг ўзлаштирилиш даражасини пасайтиради. У ҳар сафарги овқатланишдан олдин ичилади. Уни қандли диабетнинг 1- турида хам, 2-турида хам инсулин ва қанд миқдорини пасайтирувчи перорал дорилар билан қўшиб тавсия қилинади.

Қанд микдорини пасайтирувчи дорилар вазни кам, жигар ва буйраги хаста бўлган холсиз беморларга, ҳомиладорликда ва эмизикликда, оғир асоратлар мавжуд бўлганда тавсия қилинмайди. Бундай холларда беморларга инсулин тайинланади.

Орқага Чоп этиш