ru uz
Қанли диабет касаллигининг турлари

Қандли диабет касаллигининг 2 та асосий тури мавжуд, булар:

1 - тур инсулинга боглик қандли диабет ;

2 - тур инсулинга боглик булмаган қандли диабетдир.

Қандли диабет 1 тури - асосан ёш болалар ва ўсмирлик ёшида пайдо бўлади. Касаллик одатда, юқумли касалликларни бошдан кечиргандан сўнг кескин бошланади. Тепки, қизамиқ, коккли вируслар ирсий мойил бўлганларда   панкреатик хужайраларга таъсир этиб, хужайраларни ишдан чиқаради- аутоиммун  бузилишларга олиб келади. Локус 6 хромосома йули билан  аниқланишича инсулинга боглиқ бўлган диабетда антиген билан бир қаторда Д- локус D3, DR2, D4, DR4 бўлиб шу пайтнинг ўзида уларга қарши химоя генлари пайдо бўлади.

    Касалликнинг энг муҳим аломатлари- чанқаш, оғизнинг қуриб қолиши, кўп миқдорда сийдик  ажралиши, озиб кетиш, холсизлик кабилардир. Беморлар бир кеча-кундуз давомида 3-5 литрдан 7-8 литргача суюқлик ичишлари мумкин ва тахминан шунча миқдорда сийдик ажралиб чикади. Ташхис қўйилгунига қадар бемор 5-15 кг.гача вазн йўқотиши мумкин. Ушбу беморларни қони таркибидаги  глюкоза (шакар)  миқдори энг юқори даражадан энг кам даражагача тез-тез ўзгариб туради. Беморларда қон таркибидаги ацетоннинг ошишига мойиллик ва унинг сийдик таркибида пайдо бўлиши кузатилади. Қандли диабет касаллигининг бу турида инсулин моддасини ишлаб чиқарувчи ошқозон ости безининг оролча хужайралри уларни вируслар еки аутоимун жараё шикастланиши оқибатида чуқур ўзгаришларга дучор бўлади. Шунинг учун хам қандли диабетнинг 1 турида беморларнинг қони таркибида инсулин бўлмайди ёки унинг миқдори кескин камайган бўлади. Қандли диабетнинг 1-тури билан оғриган беморлар уларнинг танасига инсулин юборилмаса тура олмайдилар.

   Қандли диабет касаллигининг 2 турида ошкозон ости безининг оролча хужайралари инсулин моддаси ишлаб чиқариш қобилиятини сақлаб қолади ва қон таркибидаги инсулин миқдори нормада ёки нормадан сал юқорироқ бўлади. Бироқ тана тўқималарини инсулинга нисбатан сезгирлиги кескин пасайиши оқибатида бу инсулин тўла даражада ўз самарасини бермайди. Шу сабабли тўқималар томонидан глюкозани ўзлаштирилиши ҳамда фойдаланиши камаяди ва у қон таркибида тўпланиб қолади. Тўқималарнинг инсулинга нисбатан сезгирлиги йўқолиб боришининг асосий сабаби семиришдир. Шунинг учун қандли диабетнинг 2-тури билан оғриган беморларнинг аксарият кўпчилиги жуда тўладан келган булади. Диабетнинг бу тури билан асосан етуклик ва кексалик ёшдаги шахслар хасталанади (40-60 ёшлар). Касаллик аста-секин, яширин ривожланади. Касалликнинг бошланишида диабетнинг оғиз қуриш, чанқаш,озиш каби белгилари унчалик яккол кўринмайди, беморларнинг бир қисмида озиш хам кузатилмайди. Бу беморларни кўпрок холсизланиш, толиқиш, чанқаш безовта қилади. Қон таркибидаги глюкоза миқдори юқори даражада бўлганига қарамай, диабетнинг 2-турида қон таркибида ацетон моддасини ортиши ва уни сийдикда пайдо бўлиши жуда кам кузатилади. 2-турдаги диабет билан оғриган беморлар инсулин дорисини қабул қилмасдан яшашлари мумкин. Уларга пархезга риоя этиш, жисмоний машқлар билан шуғулланиш, қанд миқдорини камайтирувчи дориларни қабул қилиш яхши ёрдам беради.

     Қандли диабетнинг 2-турини ривожланиши учун хавфли омиллар қуйидагилар: семизлик, ирсий мойиллик, атеросклероз, гипертония, ЮИК, гиподинамия, стресс, ёмон одатлар (чекиш, алкоголь), ҳомиладорлар учун яна қўшимча: 4,5кгдан ортиқ вазнли бола туғилиши, ўлик ва нуқсон болалар туғилиши, 4-5 тадан кўп бола туғилганлиги.

     Қандли диабетнинг кечиши 3 босқичга бўлинади: предиабет (диабетдан олдинги босқич), яширин ва яққол диабет. Предиабет гурухини диабетга ирсий мойиллиги бор беморлар, 4,5кг ва ундан юқори ҳомила туғган (ўлик ва тирик) аёллар ва семизлар ташкил қилади. Яширин қандли диабет глюкозага мойиллик синамасини ўтказиш  йўли билан аниқланади, яъни пациент 75гр глюкозани (200гр сувда эритилган) қабул қилганидан сўнг қонда қанд миқдори: 1 соатдан сўнг- 9,99 ммоль/л (180мг%)дан юқори, 2соатдан кейин 7,8 ммоль/л (130мг%) дан юқори бўлади. Аниқ (яққол) Қандли диабет клиник-лаборатор кўрсаткичларининг биргаликда кечиши симптомларини намоён бўлиши, беморларни даволашга реакциялари асосида қандли диабет енгил, ўрта оғирликда ва оғир кечиши мумкин.

Қандли диабет билан оғриган беморларда қуйдаги симптомлар кузатилади: кўп чанқаш (полидипсия), иштаханинг ошиши (полифагия), кўп пешоб ажралиши (полиурия), пешобда қанд миқдорини пайдо бўлиши (глюкозурия) ва қонда қанд миқдорини ошиши (гипергликемия). Ундан ташқари беморларни қувватсизлик, меҳнат қобилиятининг сусайиши, озиш, терининг қичиши (айниқса остининг) безовта қилади. Агар асоратлар эрта бошланадиган бўлса, қуйдаги шикоятлар қўшилади: қуришни ёмонлашиши, қон-томир ва нервларнинг шикастланиши натижасида оёқ ва қўлларда оғриқ, сезувчанликнинг бузилиши, хотиранинг сусайиши кузатилади.  

 

Қандли диабет турларининг фарқи:

Белги

Диабетнинг 1-тури

Диабетнинг 2-тури

Хасталик бошлангандаги ёши

Ёши 35 гача

35 ёшдан сўнг

Хасталик бошланиши

Ўткир

Аста-секин

Тана оғирлиги

Камайган

Кўпинча семирган

Клиник белгиларни аниқ пайдо бўлиши

Кескин

Ўрта xол

Кетоацидоз

Кетоацидозга мойиллик

Кетоацидоз ривожланмайди

Зардобдаги инсулин

Инсулинопения

Гиперинсулинемия ёки норма (инсулинопения жуда кам xолларда)

Меъда ости безининг xолати

xужайраларнинг миқдорини камайиши уларнинг дегрануляцияси, таркибидаги инсулиннинг камайиши

Xужайраларнинг миқдори камаймаган, инсулиннинг миқдори ўзгармаган

Меъда ости безига нисбатан антителолар

ҳамма ҳолларда учрайди

Умуман бўлмайди

қариндошлараро учрайдиган диабетлар

НL А-В8, В-15 билан аралаш

Н LА соғлом одамлардан фарқ қилмайди

Даволаш

 Инсулин билан

20% кyпроқ xолларда парxез (редукцион), оғиз орқали юбориладиган қанднинг миқдорини камайтирадиган дорилар (кам xолларда инсулин)

 

 

Орқага Чоп этиш