ru uz
Қандли диабедни даволаш

     Қандли диабет касаллигини даволаш касаллик билан боғлиқ метаболик бузилишларни имкон борича кўпроқ меъёрлаштиришга қаратилгандир. Даволаш жараёнида беморнинг холатини баҳолаш учун қандли диабетни ўрнини тўлдириш (компенсация килиш) ҳақидаги тушунча киритилган. Беморда инсулин етишмовчилиги билан боғлиқ холда метаболик бузилишлар ва диабетик клиник аломатлари борлиги қандли диабетни ўрни  тўлдирилмаган холати сифатида тавсифланади. Қандли диабетни ўрин тўлдирилмаган холатида касалликнинг барча клиник аломатлари намоён бўлади. Бундай холатда беморларнинг қони таркибидаги глюкоза миқдори юқори бўлади, уларни оғиз қуриши, чанқаш, холсизлик, кўп ва тез-тез сийиш безовта қилади.

     Даволош жараенида қандли диабет ўрин тўлдирилган холатда келтирилганда қандли диабетнинг клиник аломатлари йўқолади. Бемор ўзини яхши хис этади, уни чанқаш, оғиз қуриши, холсизлик безовта қилмайди, иштахаси меъёрида бўлади, гипогликемик холат ( қон таркибида глюкоза миқдорининг меъёридан пасайиб кетиши билан боғлиқ бўлган холат) кузатилмайди. Қандли диабетнинг ўрнини тўлдиришниг энг муҳим ўлчови глюкозанинг қондаги миқдори 6,7 ммоль/л даражадан ошмаса ва овқатлангандан кейин 2 соат ўтгач 7,8 ммоль/л даражада бўлиб, суткалик глюкозурия кузатилмайди. Ўрни тўлдирилган даражада  қон таркибида глюкозани узоқ вақт сақланиши моддалар алмашинувининг  бошқа кўрсаткичлари  ҳам бир меъёрга тушишига олиб келади. Гликирланган гемоглобиннинг даражаси (Нв А1с) қандли диабетнинг узоқ вақт ўрин тўлдирилганлиги кўрсаткичи ҳисобланади. Гликирланган Нв микдори кейинги 2-3 ой мобайнида моддалар алмашинувини ўрни тўлдириш қанчалик яхши ёки ёмон бўлганлигини кўрсатади. Гликирлангин гемоглобиннинг миқдори гемоглобинни қанчалик фоизи глюкоза  билан боғлиқлигини кўрсатади. Қон таркибидаги гликирлангин Нв даражаси қанчалик юқори бўлса, қандли диабет шунчалик декомпенсацияланган бўлади. Гликирланган Нв даражаси 8%дан ошмаслиги керак. Қандли диабетнинг етарли даражада ўрнини тўлдирган ҳолатда сақлаш, касаллик ривожланишини олдини олади ва диабетни томирларда қолдирган асорати ўсиб боришини тўхтатади.

 

 

Орқага Чоп этиш