ru uz
Қандли диабет

Қандли диабет — моддалар алмашинуви касаллиги булиб, келиб чиқиш сабаблари, ривожланиш йўллари ва клиник аломатларига кўра турлича бўлган касалликлар  гуруҳи унинг таркибига бирлашгандир.    Дунёда қандли диабет касаллигига чалинган беморлар сони 100 млн. кишидан ортиб кетди. Касаллар сони ҳар йили 5-7%, ҳар 10-12 йилда эса 2 баравар кўпаймокда. Бундан Марказий Осие минтақаси ҳам истисно эмас.

    Қандли диабет учун хос жихат- қон таркибидаги шакар (глюкоза)нинг сурункали ортишидир. Соғлом кишиларда наҳорда қон таркибидаги глюкоза -5,5 ммоль/л (100 мг%)дан, овқатлангандан кейин 2 соат ўтгач эса- 7,8 ммоль/л (140мг%) дан ортмайди. Агар қон таркибидаги глюкоза 10ммоль/л (180мг%)дан юқорига кўтарилса, буйрак қон таркибидаги шакарни «сақлаб тура» олмайди ва шакар сийдик билан бирга ажралиб чиқа бошлайди. Қандли диабет- бир умрлик касаллик, уни бутун ҳаёт давомида даволаш зарур. Мабодо бемор даволанмаса, организмда чуқур ўзгаришлар юз бериб, бу унинг асоратларини ривожланиб кетишига олиб келади. Глюкозани қон таркибида юқори бўлиши қанчалик  узоқ вақт давом этса, диабетнинг қон томирларига дахлдор асоратлари пайдо бўлиши эҳтимоли хам шунчалик кучаяди. Қандли диабет хасталигига чалинган бемор жуда эрта мехнат қобилиятини йуқотиши ва умри қисқаришининг асосий сабаби касалликнинг томирларда тараккий этадиган асоратидир. Агар ўз вақтида  тўғри даволанилса қандли диабет асоратларини олдини олиш мумкин. Бунинг учун қандли диабетга чалинган бемор ўз касаллигини яхши билиши ва уни даволашда имкони борича кўпроқ иштирок этиши лозим. Қандли диабет чалинган бемор шу касаллик билан яшашни ўрганиши зарур.               

Орқага Чоп этиш