ru uz
Асалари заҳри кимларга ва қачон фойда?!

Азал-азалдан асалари заҳри табобатда самарали даво чораларидан бирии ҳисобланган. Қадимги Юнонистон, Арабистон ва Миср ҳамда Осиё халкдарида асаларини чақтириш пайтида одам нохушлик, оғриқ сезса ҳам, аъзолардаги қон айланиш тезлашиши сезилган. Шу-шу табиблар бу усулдан юзлаб касалликларни даволашда фойдаланишган. Асалари захри қайси хасталикларда асқатиши, кимларга эса умуман тавсия этилмаслиги ҳақида маълумот берамиз.

Тана мослашиши учун

Биринчи чақтириш бел соҳасида амалга оширилиб, атиги 5 сония асалари танага қўйилади. Ҳар куни чақтириш муддати 5 сониядан узайтирилиб борилади.

Бунда биринчи куни битта асаларини қўйиб, ҳар куни уларнинг сони биттага кўпайтирилади. Агар бемор чақтиришни кўтаролмаса, муолажа кунора амалга оширилади.

Қайси касалликларда қўлланилади?

Даволаш малакали шифокор-физиотерапевт ёки ушбу амалиёт учун рухсатномаси бўлган табиб назоратида амалга оширилади. Айнан у касалликнинг тури, беморнинг ҳолати, ёшига қараб, даволаш усули, миқдорини белгилайди.

Масалан,қон томири хасталиклари, айниқса, хафақон (қон босимининг ошиши)да асалари қўл-оёқ терисига қўйилади. Ушбу усул ёрдамида беланги, остеохондрозни ҳам даволаш мумкин. Чунки асалари заҳри ичида суяк тизимини мустаҳкамловчи моддалар жуда кўп. Невроз, депрессия, юрак-қон томир бузилишларида ҳам ари чақтиришга мурожаат этиш мумкин. Иммунитет тушганда, ортиқча вазнда, подагра касаллигида, кексалардаги тарқоқ склероз, хотира пасайишида ҳам кўл келади.

Танаффус қилинадими?

Асалари заҳри билан даволашда бир кунда 4—6 тагача асаларини чақтириш мумкин. Бунда даволаш муддати ўнта муолажани ўз ичига олади. Илк олтита муолажадан кейин, чақтириш учтагача камайтирилади.

Агар беморда сурункали касалликлар кузатилаётган бўлса, чақтириш усули 45 кун давомида узлуксиз давом эттирилиб, орада 2 ой танаффус қилинади.

Эркаклардаги жинсий заифликни даволашда асалари чақтириш чов ораси ва тизза остига бажарилади.

Зарари ҳам бор!

Одамни ари чаққанида тери остига заҳри билан бирга ниши ҳам тушади. Айнан шу заҳар туфайли қизиш, ачишиш ва бошқа нохуш белгиларни сезамиз. Асалари заҳри таркибида гистамин моддаси бор. Уни эса аллергияга мойил одамлар кўтаролмайди. Чунки аллергикларнинг қонида ушбу модданинг микдори табиатан юқори бўлади. Натижада, одамнинг юзи шишиб кетади, вақтида тиббий ёрдам кўрсатилмаса, анафилактик шок ҳолати юз бериши мумкин. Айниқса, қандли диабет билан оғриган, ҳомиладор аёллар, иситма, ўсма касаллиги бор беморлар, ошқозон ости бези, юрак касалликлари қўзғаган пайтда, буйракдаги тошда даволашнинг бу тури тавсия қилинмайди.

Гормонал дори қабул қиладиган, климакс ёшидаги аёллар ушбу муолажани кўп қўлламасликлари шарт. Асалари чақтириш усули аёлларда остеопороз касаллигини кучайтириши мумкин.

Билиб қўйган яхши

  • Бемор жисмонан ҳаракатчан бўлиши, яъни ҳар куни бадантарбия билан шуғулланиши, очиқ ҳавода сайр қилиши, асосан, сутли, сабзавотли овқатлар истеъмол қилиши ва камроқ гўшт ейиши тавсия этилади.
  • Даволаниш пайтида спиртли ичимликпар ичиш, тамаки чекиш мумкин эмас.
  • Даволаниш даврида гимнастика, уқалаш муолажалари билан шуғулланган одамлар тез тузалади. Умуртқа касалликлари, остеохондроз, беланги ва невралгияларни даволашда асалари сути, мумини қабул қилиш ҳам яхши натижа беради.

 

Манба:  "Суғдиёна " газетаси

 

Орқага Чоп этиш