ru uz
Қандли диабет касаллигида қон таркибида глюкоза миқдорини ортиши сабаблари.

    Қонга шакар озиқ-овқат билан киради. Инсон истеъмол қиладиган озиқ-овқат махсулотлари асосан 3 таркибдан иборат: оқсил, ёғ, углеводлар. Оқсил тана учун қурилиш материали ҳисобланади, ёғ ва углеводлар куч-қувват манбаидир. Глюкозанинг асосий манбаи - углеводлар. Углеводларнинг катта қисми ичакдан қонга глюкоза тарзида сўрилади. Углеводлар қувватга айланиши учун инсулин керак булади. Инсулин юқори даражадаги фаол гормон бўлиб, у ошқозон ости безининг алоҳида ҳужайраларида ишлаб чиқарилади (в-хужайраларда). Қувват хосил қилиш учун сарфланган глюкозанинг  бир қисми инсулин иштирокида гликогенга айланади ҳамда қувват ресурсларининг заҳираси сифатида жигар ва мускулларда йиғилади. Овқатланишлар оралиғида, ташқаридан глюкоза келмаган пайтда гликогендан глюкоза хосил бўлади ва у қувват хосил этишга сарфланади.

 Агар глюкоза жигар ва мушакларга тўпланганидан сўнг глюкозанинг муайян миқдори ортиб қолса, инсулин ана шу глюкозани ёғга айланишига ҳамда уларнинг тери остига - ёғ клеткачаларига йиғилишига кўмаклашади. Турли сабабларга  кўра танада инсулин етишмовчилиги юзага келганда қандли диабет касаллиги ривожланади. Инсулин етишмовчилиги оқибатида, глюкоза қувват ҳосил қилиш учун кам сарфланади еки  бутунлай сарф булмайди, гликоген ва ёғ ҳосил бўлиши учун хам сарфланмайди балки аксинча, оқсил ёғ ва гликогендан глюкоза ҳосил бўлиши кучаяди. Буларнинг барчаси қон таркибидаги шакар миқдорини ортишига олиб келади.

Қандли диабетнинг лаборатор диагностикаси.

1. Қонда қанд миқдорини аниқлаш (ортотолуидин усули)

а) нахорга нормада: - капилляр қонда 3,33-5,55 ммоль/л

- веноз қонда: 0,28-0,83 ммоль/л дан кам артериал ва капилляр қондагига нисбатан;

Аниқ қандли диабетда 6,7 ммоль/л дан юқори

б) овқатдан 2 соат кейин нормада – 7,8 ммоль/л дан паст

2. Суткалик пешобда қанд миқдорини аниқлаш – нормада аниқланмайди

3. Гликирланган гемоглобин – НвА1с (гликемия ҳақида 2-3 ойлик маълумотни курсатади), нормада 4-6%ни ташкил қилади.

4.    Фруктозаминларни текшириш (кетоамин) – сунгги 1-3 хафталик гликемия ҳақидаги маълумот, соғломларда 2-2,8 ммоль/л.

5. С-пептид ва ИРИ инсулиннинг эндоген секрециясини кўрсатади (1 типда пасайган, 2 типда – нормал ёки ошган).

6. Гликирланган соч кератини (яккол ва яширин қандли диабет ҳақида маълумот).

Гликирланган фибриноген (сунгги 4 кунда гликемия ҳақида маълумот).

Қандга нисбатан чидамлилиликни аниқлаш усули (75 г kанд) БДССТ (ВОЗ) белгилаган

                   Вақти

қонда глюкозанинг даражаси, ммоль/л

  Меъёр

        ГТБ

          КД

Нахорги гликемия

2 соатдан кейин

< 6,7

< 7,8

< 6,6

7,8-11,1

> 6,7

> 11,1

Орқага Чоп этиш