ru uz
Туя, эчки, қўй ва от сути: кайфиятни кўтаради, қувват беради, саратонга даво!

Сут кальцийнинг асосий манбаи эканлигини яхши биламиз. Сут деганда эса фақат сигир сути эмас, от, эчки, ҳатто, туя сутига мурожаат қилишимиз мумкин. Улар ёрдамида айрим касалликларга шифо топишингиз ҳам муболаға эмас. Сут маҳсулотларини куннинг биринчи ярмида истеъмол қилсангиз, терингиз тиниқлашиб, ички касалликлар барҳам топади, юрак, жигар кувватланиб, ўпка, ошқозон-ичаклар тозаланади. Мазкур сутларнинг фойдаси, қайси касалликларда шифо бериши, кимларга эса мутлақо тўғри келмаслиги ҳақида гаплашамиз.

Чанқоқбосди ичимлик!

Осиё мамлакатлари ва Бирлашган Араб Амирликларида туя сути боғча ва мактабда нонушта пайтида берилади, тушликда эса болалар, албатта, туя сутидан тайёрланган пишлоқ тановул қилишлари шарт. У ақлий қобилиятни ошириб, асосийси, тўқтутар қувватдори сифатида қўлланилади. Кўринишидан туя сути сигир сутига ўхшайди, аммо таъми нордон, иссиқ ҳавода узоқ вақтгача ачимаслиги билан фарқ қилади. Таркибида кальций, фосфор ва натрий мўл бўлгани учун сигир сутидан 5 баравар қувватли саналади. Туя сути чанқоқни тез босади. Шунинг учун қадимда саҳро сафарларига доим урғочи туяни олиш одат бўлган.

Энг қиммат Швейцария шоколади туя сути асосида тайёрланади. Арабистонда эса туя сутини какаога қўшиб ичишади. Туя сути камқонлик, дармонсизлик, аллергик хасталиклар, кексалар ва ёш болаларда юқумли касалликлардан кейин иммунитет тушишида асқатади. Лекин энг асосий давоси хавфли ўсмаларни даф қилишдир. Айниқса, ошқозон-ичак саратони, сил касаллиги, оққон, ошқозон яраси, меъда ости бези касалликларида туя сути бебаҳо саналади.

Озроқ зарари ҳам бор

Баъзи одамларда туя сутидаги казеин оқсили танага сингиши бироз қийин кечиши мумкин. Агар туя сутини ичганда кўнглингиз айниб, қайт қилсангиз, дарров тўхтатинг. Гап шундаки, туя сутини кўтаролмайдиган одамларда бу ичимлик қабули суяклардан кальцийни ювиб юборилишига хизмат қилиши мумкин. Туя сутини ғоят қувватли, дедик. Шу сабаб уни бир ой узлуксиз тановул қилсангиз, шифо топасиз, аммо шу билан бирга вазн қўшишингиз ҳам аниқ. Даволанишда буниям ҳисобга олиш керак.

Аёлу эркакка бирдек фойдали

Баъзи олимлар эчки сутини истеъмолда тенгсиз, деб ҳисоблайди. Баъзилар эса саломатликка зиёни ҳам бор, деган фикрни олға сурадилар. Асли, эчки сутида витаминларнинг барчаси мужассам. Бундан ташқари, бошқа турдаги сутларга нисбатан мис ва кальций микдорининг кўплиги билан ажралиб туради. Эчки сути суякларни мустаҳкамлайди, сунъий сут билан боқилаётган, камқонлик ва рахит билан хасталанган болажонлар, 50 ёшдан ошган ва климакс туфайли остеопороз хасталиги бошланган аёллар, 40 дан ошган, простата бези касалликлари билан оғриган эркаклар ҳамда ҳомиладор аёллар учун кони шифо. Таркибида бета-казеин моддаси бисёр бўлгани учун она сутига яқин ҳисобланади.

Чиройли қомат учун

Эчки сути руҳий ва жисмоний толиқиш, суяк синишларида организмни тиклаш ва суякларнинг тезроқ битиб мустаҳкамланиши учун хизмат қилади. Бунинг учун эчки сутини таомланиш орасида кунига 1-1,5 пиёладан ичсангиз кифоя. Яна эчки сути ёғли бўлса-да, озмоқчи бўлган хонимлар парҳез пайтида ҳолсизланмаслик ва вазнни самарали йўқотиш учун фойдалансалар бўлади.           

Бўлажак оналар диққатига

Эчки сутидаги кальций ҳомиладор аёл организмига тез сингиб, бу даврда кўп учрайдиган соч тўкилиши, тирноқлар мўртлиги, тиш емирилишидан асрайди, ҳомила суякларининг мустаҳкам бўлишини таъминлайди. Туғруқдан кейин ҳам иложи борича, эчки сутидан ичинг, бу депрессиядан асраб, сутингизнинг кўпайишига ёрдам беради. Шунингдек, лактоза кўтаролмаслик касаллигида ҳам бу сут даво бўлади.

Эчки сути бир ёшгача бўлган болаларга берилмайди. Уни кунига 2 пиёладан кўпроқ ичиш ичкетар ва сийдик йўлларидаги муаммоларга олиб келиши мумкин.

Кавказликларнинг жону дили...

Шимолий Кавказ, Қрим, Италия, Греция ва Яқин шарқ мамлакатларида қўй сути худди бизлар учун одатий сигир сути каби кенг тарқалган. У ерларда қўйларнинг серсут насллари ҳам бор. Эчки сутининг таъми жуда нозик, ширинтуруш. Ундан қатиқ, ёғ ва пишлоқ тайёрланади. Мазаси тотли бўлгани билан ҳиди ўткирлиги учун асосан сут маҳсулотларини
тайёрлашда қўшимча сифатида ишлатилади.

Қон томирларингизни ҳимояланг...

От сути кўрнишидан кўкиш-оқ тусда бўлиб, таъми сигир сугига қараганда бироз тахир бўлади. От сутини етиштириш бўйича Австрия мамлакати етакчилик қилади. От сутининг сигир сутига қараганда оқсили икки баравар кам, лактозаси эса 1,5 баравар кўп. От сутини мунтазам қабул қилсангиз, қон айланиши яхшиланади, бу эса томирларда тиқилма (тромб) ҳосил бўлиши, юрак касалликлари ва варикоздан асрайди. От сути эркакларда жинсий қувватнинг ошиши ҳамда сперма таркибининг яхшиланишига хизмат қилади. Таркибида С витамини мўллиги юқумли касалликлардан ҳимоялайди.

Ўпка касалликларида ёрдам беради

От сути организмдаги ўсмаларда, тери касалликлари, йирингли яра ва чипқонларда, замбуруғли тери хасталикларида ҳам шифо саналади. Лекин ичимликнинг асосий фойдаси ўпка ' касалликлари ротилжам, плеврит ҳамда сил)ни даволашдир. Ўпка касаллигида болага ҳар куни наҳорда 1 пиёладан от сути ичириб, сўнг уқалаш муолажасини қўллаш, кундузи ва ётишдан олдин эса от чоптириш фойдали.

Ўпка касалликлари, изтиробли йўтал, астма ва кўкйўтални даволаш учун май ойида, албатта, от сутини ичиш керак. Бу пайтда от сути қалин ёзги ўт-ўланлар таъсирида тахир таъмга эга бўлмай, шифобахшлиги юқори даражада бўлади.

• От сутини ошқозон-ичак касалликларининг ўткир даврида қабул қилиш тавсия этилмайди.

Ақлни чархлайди...

Таркибида антиоксидант моддалар бўлгани учун мияни тез ва самарали  озиқлантиради, хотирани кучайтириб, диққатни жамлашга ёрдам беради. Таркибидаги рух модцаси соч тўкилиши, қазғоқ ва себорея ҳамда бир қатор тери касалликлари, тери аллергиясида катта ёрдам беради. Тоғли Кавказ халқининг касалликларга чидамлилиги ва узоқ умр кўриши уларнинг қўй сутидан тайёрланган пишлоқ ейишидадир.

Бу қизиқ!

Қўй гўшти кучли аллерген саналиши мумкин. Аммо у бронхиал астма ва ато-ик дерматитда шифо бўлади. Дунёга машҳур «Прованс», «Рокфор» пишлоқлари фақат қўй сутидан тайёрланади.

Уйқудан олдин ичилган иссиқ қўй сути асаб касалликлари, кучли невроз, руҳий тушкунлик ва уйқусизлик, жазавадан асрайди.

Қўй сути кўз касалликлари билан оғриган кексалар, асабий, озғин ўсмирлар учун фойдали.|

Семиришга мойиллиги борлар, подагра касаллиги билан оғриганлар учун кўй сути ва ундан тайёрланган маҳсулотлар тўғри келмаслиги мумкин.


 

Манба:  "Суғдиёна " газетаси

Орқага Чоп этиш