ru uz
Радиойодтерапия қалқонсимон без саратонини даволайди?!

Радиойодтерапия қалқонсимон без саратонини даволайди?!

Қалқонсимон без саратонини даволашда самарали қўлланилаётган радиоактив (радиофаол) йодли муолажа тури ҳақида эшитганмисиз?! Бугун сизга мана шу даво чораси ҳақида маълумот берамиз.

Радиойодтерапия беморлар муолажалар давомида дори сифатида йоднинг радиоактив изотопларини қабул қилишига қаратилган даво чораси ҳисобланади.

Бу даволаш тури катталар ва болалар учун ҳам бирдек хавфсиз.

Радиоактив йод нима ўзи?

Радиоактив йод (И-131) қалқонсимон без касалликларини даволашда кўлланиладиган йод тури саналади. Радиойодтерапия қандай таъсир қилади?

Бу усул бевосита қалқонсимон безда йод захирасини тўпланиши жараёни билан боғлиқ, фақат оддий йод ўрнига, махсус парҳездан сўнг бемор радиоактив йодни қабул қилиш муолажасини бошлайди. Даволовчи хусусиятига кўра радиоактив йод қалқонсимон без ҳужайраларини ички томонидан нурлантириб, касалланган ҳужайраларни ҳалок бўлишига олиб келади. Қалқонсимон бездаги шиш ёки бошқа хил касалликлар ҳам айнан мана шу усул ёрдамида бартараф этилади. Даволаш муолажалари бутунлай оғриқсиз кечади ва бошқа касалликнинг юзага келишига сабабчи бўлмайди. Бу турдаги радиация муолажаси тўлалигича хавфсиз эканлиги исботланган. Нурланиш атиги 2 миллиметр атрофидаги ҳужайра тўқималарига таъсир кўрсатади. Қалқонсимон безда шиш бўлган ҳолатда даставвал жарроҳлик амалиёти ўтказилиши лозим. Яъни қалқонсимон без саратони хасталигининг папиляр ва фолликуляр шаклларида радиойодтерапияси тавсия этилади.
Медулляр ва анапластик шаклларида эса бундай муолажа
тури қўлланилмайди.

Муолажага тайёргарлик Қалқонсимон безда радиоактив йод моддасини яхши сўрилиши учун беморлар қуйидаги тавсияларга амал қилишлари лозим:

Таркибида йод мавжуд бўлган дори-дармон воситаларини, йод таркибли биологик озуқавий қўшимчалар ва витаминлар жамланмаси, айрим юрак дориларини истеъмол қилмаслик;

Терига йоднинг спиртли эритмасини суртмаслик;

Таркибида йод бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини таомномадан чиқариб ташлаш керак. Жумладан, йодланган ош тузи, денгиз маҳсулотлари, денгиз карами ва бошқалар;

 Шифохонага муолажа учун ётгунга қадар 1 ойгача бошқа турдаги дори воситаларини қабул қилиш ёки

қилмаслик масаласини даволовчи шифокор билан маслаҳатлашиш лозим бўлади.

Махсус парҳез — таомномадан чиқарилиши керак бўлган маҳсулотлар қуйидагича:

таркибида йод мавжуд бўлган денгиз маҳсулотлари; сут маҳсулотлари; тухум сариғи; таркибида йод консерванти бўлган нон маҳсулотлари; дуккакли дон маҳсулотлари;

тузли, шўр ва дудланган маҳсулотлар;

олма пюреси, банан, олча;

кукатлар, карам, заитун, хурмо ва яшил булғори.

Ҳомиладорликда...

Ҳомиладорликда бундай муолажа тури тавсия этилмайди! Шунингдек бу турдан даво муолажасидан энг камида 1 йил муддат ўтгандан сўнггина ҳомиладорликни режалаштириш мумкин. Фарзанд кўришни режалаштираётган оилалардаги эркакларда ҳа айнан шундай даво чораси кўлланилган бўлса, у ҳолда муолажадан камида 2 ой муддат вақт ўтгач, шифокорлар| бунга рухсат беришини инобатга олиш шарт!

 

Манба: "Суғдиёна" газетаси

Орқага Чоп этиш