ru uz
Гипертония касаллигида жисмоний машқлар

Гипертония касаллиги периферик қон томирларнинг торайиши натижасида артериал қон босимининг кўтарилиши билан боради. ДЖТ тавсия этилганда томирларнинг реактивлигига нормаллаштирувчи таъсир этиб, томирлар тонусининг пасайишига олиб келади.

Қарши кўрсатмалар :

артериал босимнинг 210/120 мм.сим.уст. ва ундан юқори бўлиши;

гипертоник криз;

тез-тез бўладиган экстарсистола;

параксизмал тахикардия.

          ДЖТнинг вазифалари:

          -томирлар торайишини камайтириш;

          -бош мия пўстлоғида қўзғалиш ва тормозланиш жараёнларини нормаллаштириш;

          -МНС, эндокрин, юрак-қон томир ва бошқа системаларнинг коррелятив фаолиятини яхшилаш;

          -бузилган қон томир регуляциясини нормаллаштириш;

          -вестибуляр аппаратининг бузилган функциясини нормаллаштириш;

          -беморларнинг руҳий-эмоционал ҳолатини яхшилаш;

          -моддалар алмашинувини яхшилаш;

          -организмни берилаётган жисмоний юкламаларга мослаштириш.

          Даволовчи гимнастик муолажада жисмоний машқлар ритмик ҳҳолатда секин суръатда, бўғимларда катта амплитудали ҳаракат билан бажарилади. Машғулотнинг биринчи кунларида индивидуал, беморнинг ҳолати яхшиланиши билан кичик гуруҳ ва гуруҳ ҳолатларида ўтказилади. Муолажа курсининг 1-ярмида (3-5 кун) ДЖТ ўтирган ва ётган (кроватнинг бош қисми кўтарилган) дастлабки ҳолатларида ўтказилади. Муолажа давомида кичик мушак гуруҳларига, идеомотор (инсультга хос ўзгаришлар кузатилганда), нафас машқлари ва бўшаштирувчи машқлар тавсия этилади. Беморларга статик машқлар тавсия этилмайди. Даволашнинг 2-ярмида (6-8 кун) асосан ўтирган ва турган дастлабки ҳолатларидан фойдаланилади, муолажа давомида координацияга, мувозанатга, бўшаштирувчи, нафас – диафрагмал, физиологик машқлар тавсия этилади. Координацияга қуйидаги машқлар тавсия этилади – гимнастик снарядларни ўйнатиш, қийинлаштирилган юриш, қўлларнинг мос ҳаракатига асосланган машқлар (қўллар билан бир вақтнинг ўзида бош ва қорнини силаш) берилиши мумкин. Мувозанатга машқлар бажарилаётганда аввал таянган, кейин таянмаган ҳолатда бажарилади. Тавсия этиладиган динамик машқлар гимнастик тайёқча, медицинбол, соғломлаштирувчи нарвонлар билан бажарилади. Муолажа вақтида бош ва тана учун катта амплитудали кескин ва тез бажариладиган ҳаракатлар тавсия этилмайди (эгилиш, айланиш), шунингдек узоқ вақт давом этувчи статик кучланишли машқлар берилмайди. Муолажанинг тугалланиш қисмида бўшаштирувчи машқлар тавсия этилади. Даволовчи гимнастик муолажадан ташқари эрталабки бадан тарбия, меъёрли юриш, сайр этиш, терренкур, яқин туризм, соғломлаштирувчи югуриш шакллари, сузиш, эшкак эшиш, ўйинлар – бадминтон, теннис, волейбол, тренажерларда машқлар, бош ва ёқа соҳаларининг массажи каби воситалар тавсия этилади.

Орқага Чоп этиш