ru uz
Болани сув билан чиниқтириш қоидалари

Энг содда, лекин анча самарали чиниқтирувчи воситалардан бири. Болани сув билан чиниқтириш учун ҳар куни сув муолажаларини бажариш (ювинтириш, ишқалаб артиш, оёқларини ювиш ва ҳ.к.) керак.

Сув ҳарорати муҳим

Ювинтираётганда (юз, бўйин, шунингдек, тирсаккача) сувнинг дастлабки ҳарорати 30°C бўлиши, кейин уни ҳар 2 3 кунда 1°C га пасайтириб бориш ва 20°C гача (2 3 ёшли болалар учун) тушириш лозим.

Боланинг бадани, қўл ва оёқлари сувга ҳўлланган жун қўлқопча ёки дағал сочиқ билан ишқалаб артилади. Дастлаб битта қўлни териси қизаргунча юмшоқ сочиқ билан ишқаланади, сўнгра ана шу муолажани бошқа қўлга нисбатан қилинади, кўкракка, қоринга, орқага ва ҳ.к.га ўтилади. Илк ёшдаги болаларни ишқалаб артганда сувнинг дастлабки ҳарорати 34 35°C бўлиши зарур. Сув ҳароратини ҳар ҳафтада 1°C га пасайтириб борилади, лекин 25 26°C дан туширмаслик лозим. Ҳаммаси бўлиб 4 6 дақиқа ишқалаб артилади.

1,5 ёшдан бошлаб устидан сув қуя бошланади. Буни ёзда ҳам, қишда ҳам қилса бўлади. Ёзда, одатда, сояда ҳарорат камида 18° бўлганда лейкадан сув қуйилади. Сувнинг даст- лабки ҳарорати 34 36°C, кейин ҳар 3 4 кунда уни 1°C га пасайтириб бориб, секин-аста 25 26° гача (2 ёшгача бўлган болалар учун) ва 26 24°C гача (3 ёшгача бўлган болалар учун) туширилади.

Кетма-кетлик

Олдин бўйинга, кейин кўкракка, биқинга, орқага, қўл ва оёққа сув қуйилади. Бошига сув қуймаслик керак. Сув қуйилгандан кейин дағал сочиқ билан кўл терисини (қўл панжасидан елкага қараб), оёқ терисини (оёқ панжасидан сонга қараб) ва тана терисини қизаргунча ишқаб артилади. Қиш пайтида ванна хонасида ҳарорат камида 18°C бўлганда сув қуйилади. Сув қуйиш учун душдан фойдаланса бўлади. Сув қуйиш ва душ кўпи билан 2 дақиқа давом этади, муолажани эрталаб қилган маъқул.

Одатда 2 ёшдан бошлаб маҳаллий сув муолажаси қилиш (масалан, оёқни ювиш) мумкин. Сувнинг дастлабки ҳарорати 35°C бўлиши керак. Сув ҳароратини ҳар 3 4 кунда 1°C  пасайтириб, 24 22°C га туширилади. Бу муолажаcни ухлашдан олдин қилган яхши.

Қўлда чўмилтириш

Қўлда чўмилтиришни 2 ёшдан бошлаш ва, албатта, катталарнинг назорати остида ўтказиш тавсия этилади. Бундан олдин жуда бўлмаса бир неча марта устдан сув қуйган маъқул. Овқатлантириб бўлгандан сўнг 1 соат ўтгач чўмилтира бошланади. Шамол бўлмаган пайтда ҳаво ҳарорати 24 25°C дан, сув ҳарорати 22 23°C дан паст бўлмаслиги керак. Сув етарлича исиган пайтда — куннинг иккинчи ярмида чўмилтирган яхши. Чўмилтириш вақтида бола доимо ҳаракатда бўлиши зарур. Дастлаб 2 3 дақиқадан ортиқ чўмилтирмаслик керак, кейин эса аста-секин 5 6 дақиқагача узайтириб борилади.

Орқага Чоп этиш