ru uz
Тамаки чекиш ва унинг зарари ҳақида

Чекиш чекувчи учун хам, атрофидагилар учун хам катта зарар келтиради. Чекиш билан жуда куп касалликлар узвий боғланган бўлиб, у инсонни барвақт ва тасодифан ўлимга олиб келадиган, уларнинг умрини ўртача 8-15 йилга қисқартирадиган омилдир. Ўпка саратони касаллиги қарийб 90% холларда чекиш туфайли юзага келади. Чекувчилар ўртасида ўлим курсаткичи, чекмайдиганларга караганда 70%, кунига 20 дона сигарет чекувчиларда эса 2 баробар ортиқ эканлиги, чекувчилар чекмайдиганларга нисбатан 6-1 0 йил кам яшаётганлиги хисоблаб чиқилган.

Чекувчи хар битта чеккан сигаретаси билан умрини 6 минутга қисқартиради. Чекиш ўпка, трахея ва бронхлар, қизилўнгач; оғиз бўшлиғи, халқум ва хиқилдок ўсмалари, шунингдек, ўпка эмфиземаси ва обструктив касалликлар; юрак ишемияси каби оғир хасталикларни келиб чикишида асосий рол ўйнайди.

Чекувчилар ўртасида чекмайдиганларга нисбатан: стенокардия 13 марта, миокард инфаркти 12 марта, меьд а яраси 10 марта купдир. Облитерацияланган эндоартрит билан эса хар еттинчи чекувчи касалланади. Меьда саратони 1,5 марта, кизилунгач саратони 3-6 марта, огиз бушлиги саратони 3-4 марта, халкум саратони 6-1 0 марта, бачадон буйни саратони 2 марта, буйраклар саратони 2 марта кўп учрайди. Чекувчи аёллардан чала ва турли туғма нуқсонли болалар туғилиши 2- 3 марта куп учраши кузатилган.

Нафас йуллари ва ўпкага тамаки орқали кирган канцероген моддалар бронх ва ўпка хужайралари структурасини бузиб, уларни ёмон сифатли ўсма - саратон хужайраларига айлантириши аникланган.

Чекиш айникса юрак ва қон томирлар фаолиятига кучли салбий таьсир этади. Тамаки чекмайдиган соглом одамнинг юраги минутига 72-80 марта қисқарса, 3- 4 дона сигарет чекилгач пулс тезлашиб, минутига 100-120 гача етади, ёки бошқача айтганда тамаки юракни тез ишлашга, хар минутда 15-18 марта кўп қисқаришга мажбур килади.

Агар тамаки чекмайдиган киши юраги суткада 100 минг марта қисқариб, 6 тонна қон хайдаса, чекувчи одам юраги суткасига 10-15 минг марта куп қисқариб, никотиннинг қон томирларга торайтирувчи таьсири оқибатида 2-3 тонна кам қон хайдайди. Бу юрак мускуллари холатига салбий таьси р курсатади ва тасодифий ўлим холатларини келтириб чикаради. Никотиннинг қон томирларни торайтирувчи таьсири чекиш тухталгандан кейин хам 20-30 минут давом этади. Бир кунда 30-40 дона сигарет чеккан одамнинг томирлари доимий равишда қисқарган (спазм) холатида булади. Шу сабабли чекувчиларда юрак ишемик касаллиги билан бирга, оёклар қон томирлари спазми билан боғланган облитерацияловчи эндоартерит ёки "дам-бадам оқсоқланиб " юриш касаллиги хам кенг таркалган. Бундай беморлар охир-оқибат оёкларини ампутация (кесиб ташлаш) қилдириш даражасигача бориб етади.

Муттасил равишда чекиш инсоннинг аклий фаолиятини пасайтиради. Чекувчилар чекиш уйкуни хайдайди, одамни тетиклаштиради, ақлни пешлайди деган сабабларни айтишади. Чекиш билан боғланган ақлнинг вақтинча тиниқлашуви, кейинчалик мия қон томирлари спазми билан тугайди, аста-секин хотира сусайиб боради. Тамаки тутунидаги углерод оксид гази қонда кислотали реакция келтириб чикаради ва биокимёвий жараёнлар кечишига салбий таьсир курсатади.

Чекишни ташловчиларга тавсиялар. Агар сиз чекишни ташлашни мақсад килиб қўйган бўлсангиз, дастлаб эрталаб уйқудан турганда чекманг, сўнгра кун давомида хар бир сигарет чекиш вактини 15 минутга кейинга суринг, тушликдан сунг сигаретсиз сайр қилишни одат килинг. Чекувчилар зерикиш, хафачилик, асабийлашишдан кутулиш учун дам олиш мавсумида чекишни ташлаганлари маьқул.

Орқага Чоп этиш