ru uz
Алкоголизм

Алкоголли ичимликларни ичишга карши кураш.

Алкоголизм фақат тиббий муаммо бўлиб қолмасдан катта ижтимоий муаммо ҳамдир. Алкоголизм - бу касаллик бўлиб, унда беморларда спиртли ичимликка нисбатан ўзини бошқара олмайдиган интилиш пайдо бўлади. Бемор организмида руҳий ва соматик бузилишлар кузатилади. Дастлаб бу ўзгаришларни қайтариш имконияти бўлса, кейинчалик қайтариб бўлмайдиган холат юз беради. Вояга етган эркакларда бундай холат ичишга ружу қўйгандан 3 йилдан то 10 йилгача ва ёшларда 3 йилгача булган муддатларда шаклланади. Алкоголизм - савияси паст одамларнинг йўлдоши бўлиб, уларнинг маьнавий қашшоқлигини кўрсатади ва улар томонидан бўш вақтларини "қондириш"нинг усулларидан ҳисобланади.

Алкоголизмнинг дастлабки боскичи. Ичишга ўрганиш аста-секинлик билан дам олиш куни ва байрамда, дўстлар билан ўтиришда ичишдан бошланади. Биринчи босқичда бемор ичимликни ичиш учун бахона излайди. Бу даврда кузатиладиган иккинчи белги истеьмол қилинган ичимлик миқдори устидан назорат йўқолади, чегара бўлмайди. Ичкиликка интилиш кучая боради, "чанқоқ"ни босгунча ичишни давом эттираверади, атрофдагиларнинг танбех беришига хафа булиб, ўзини касал деб хисобламайди. Бу даврда тезда жахл чикиши, чарчаш, қўполлик кабилар кузатилади. Айни шу босқичда даволашни бошлаш яхши натижа бериши мумкин.

Иккинчи боскич юкоридаги белгиларга яна қўшимча ички аьзолардаги ўзгаришлар қўшилади. Энг асосийси абстинент синдром - ичимликка жисмоний боғлиқлик пайдо бўлади. Бемор ичмаса тура олмайди. Қалтираш, терлаш, юракнинг тез уриши, оёк-қўл музлаши, 2-3 кунлаб тўйиб ичиш холатлари кузатилади. Беморнинг шахсиятига путур етади. У тубанликка тушиб колади. Турли хил суррогатларни, одеколон ва бошкаларни ича бошлайди. Рухий холатидаги бузилишлар чуқурлашиб, инжиқлик, "вос-вос", рашк, ўткир психозлар кузатилади.

Учинчи боскичда озгина ичимликдан маст бўлади, жахлдор, жанжал чиқаришга мойиллик кучаяди. Абстинент синдром кучли ривожланади, 30% беморларда тутқаноқ кузатилади, бемор хушини йукотади, дастлаб ранги оқарса, сўнгра кўкаради, совук тер босади, кз қорачиғи кенгайиб, нурга реакция сезилмайди, ихтиёрсиз тагини хўл қилади. Бу даврда хам психозлар юз беради.

Алкогол наслга кучли таьсир қилади. Бундай оилаларда туғилган болаларда ақлий заифлик, турли хил ирсий нуқсонлар бўлади. Беморни врач - нарколог даволасагина тузалиши мумкин. Ичкиликбозликка карши кураш жамиятда, оилада, мехнат жамоаларида, махаллаларда жамоатчиликни жалб қилган холда хар тарафлама олиб борилгандагина самара беради.

Орқага Чоп этиш