ru uz
Мехнат гигиенаси

Меҳнат гигиенаси – гигиенанинг меҳнат процесслари ва атрофдаги ишлаб чиқариш муҳитининг ишчилар соғлиғига таъсирини ўрганадиган ва қулай ҳамда соғлом меҳнат шароитлари, юксак иш қобилияти, касбга доир касалликлар ва одамнинг меҳнат фаолияти билан боғлиқ бошқа зарарли омилларнинг олдини олишни таъминлайдиган гигиеник нормативлар ва санитария тадбирларини ишлаб чиқадиган бўлимидир. Икки ҳил тушунча – иш ва меҳнат фарқ қилинади. Иш деганда турли ҳил мушак фаолияти: югуриш, чўмилиш ва шунга ўхшашлар тушунилади, меҳнат эса К.Маркснинг  таъбири билан айтганда, ишчи кучининг  истеъмол қиймат яратадиган конкрет фойдали меҳнатни бажаришга сарфланишидан иборат. Меҳнат жараёнига бахо беришда аввало меҳнатнинг мақсадга мувофиқлигини хисобга олиш зарур. Меҳнатни зарарли ҳодиса деб бўлмайди. У организмда биологик процессларнинг нормал кечиши, шунингдек, одамнинг социал функцияларни адо этиши учун зарур. Бироқ меҳнат фаолияти қулай социал ва физиологик-гигиеник шароитларида кечга тақдирдагина у ижобий таъсир кўрсатади.

Эксплуататорларча мажбуран меҳнат қилиш тугатилган социалистик давлатларда меҳнат кишининг фаҳрли бурчига айланган.   Социалистик  жамиятда илмий-техника тараққиёти коммунизм, қуриш учун моддий база ҳисобланади, меҳнат унумдорлигининг ўсиши, аҳолининг фаровонлигини ошириш ва соғлиғини мустаҳкамлашни таъминлайди. Гигиеник меҳнат шароитларини янада яхшилашга қаратилган қатор тадбирлар кўзда тутилмоқда; иш кунининг қисқартирилиши билан бирга зарарли    шароитларда    ишлайдиганлар    учун    отпускалар давомлилигини узайтирмоқда. Технологик жараёни йўл қўядиган корхоналарда тунги сменаларни тугатиш мўлжалланмоқда.

Халқ хўжалигининг хамма соҳаларида ишлаб чиқаришни техник жиҳатдан қайта қуроллантириш, меҳнат шароитларини  яхшилаша ва унинг унумдорлигини оширишга  имкон  берадиган машиналар ва ускуналар яратиш  ва ишлаб чиқаришни изчиллик билан амалга ошириш зарурлиги қайд қилиб ўтилади.

Бу имкониятларни рўёбга чиқариш ўз навбатида меҳнат гигиенаси олдига саноат ва қишлоқ хўжалигининг турли соҳаларда  қулай  ва  хавфсиз  шароитлар яратиш йўлида янги вазифалар қўяди. Бу ақлий ва мушак ишида психофизиологик мезонларини аниқлашган токсинли моддаларнинг  йўл  қўйса бўладиган концентрациясини турли физик омиллар таъсирини хавфсиз параметрларини асослаш

2. Толиқишнинг моҳияти ва профилактика қилиш чоралари.

Толиқиш – организмнинг алохида физиологик ҳолати бўлиб, узоқ вақт ёки зўр бериб ишлаш натижасида пайдо бўлади ва иш қобилиятининг пасайиши билан ифодаланади. Объектив жиҳатидан ёмонлашувида ва миқдорий камайишида юзага чиқади. Субъектив жиҳатидан толиқиш одамнинг чарчоқ хис қилиши билан ифодаланади. У қатор физиологик (диққат функциясининг ёмонлашуви, мушак чидамининг пасайиши, иш бажариш билан боғлиқ процесслар координациясининг бузилиши) ва биохимиявий (қонда қанд миқдорининг пасайиши, сут кислота даражасининг ошиши ва бошқалар) кўрсаткичлар бўйича аниқланади.

Толиқишнинг табиатини тушунтириб берадиган қатор назариялар мавжуд. Бироқ тадқиқотлар бу назариянинг асоссиз эканини кўрсатди, чунки толиқиш энергетик ресурслар (гликоген) тугамасдан олдин хам юз бериши мумкин.      Бошқа     назария    тарафдорлари    (Вейхард    ва бошқалар) толиқишни организмда “толиқиш захарлари” ҳосил бўлиши билан тушунтирганлар. Бу назария ҳам нотўғри бўлиб чиқди, чунки интоксикация ҳодисалари толиқмаган мушак экстракти юборилган ҳайвонларда ҳам пайдо  бўлган.  И.М.Сеченов биринчи марта толиқишнинг хис қилиш манбаи марказий нерв системасидагина бўлади, деган ғояни баён қилди. И.П.Павлов толиқишнинг асосий сабаби  МНХ1 функционал ҳолатининг ўзгаришида – бош  мия  пўстлоғида  деб  ҳисоблади. Ишлаш натижасида бош мия  пўстлоғида  тарқалган  тормозланиш процесесси вужудга келади, бу пўстлоқ ҳужайраларини ҳолсизланишидан сақлаб туради. Бу назария шунингдек шу қобилиятига одамнинг эмоционал холати таъсирини хам тушунтиради (рухлантирадиган сўз, музиқадан кейин, ишга қизиқиш бўлганда ва шу кабиларда толиқишнинг бартараф бўлишиш). Томкиш, афтидан, бутун организм функционал ҳолатининг ўзгариши билан изохланиб, бунда МНСдаги ўзгаришларнинг  роли етакчи ҳисобланади. Ўта толиқиш учун бош оғриғи, уйқусизимлик, гунакада бўлмаслиги, арзимас нарсаларда аччиқланиш, хотиранинг сусайииши, организм одамнинг пасайиб кетиши хос. Шу муносабат билан бизнинг мамлакатимизда иш куни ва иш ҳафтасини қисқартириб  бориш бўйича олиб борилаётган  тадбиркорнинг аҳамияти  нихоятда  катта. Иш даврлари билан   улар    ўртасидаги   танаффусларни   навбатлашнинг  оқилона системаси ҳам катта аҳамият касб этади. Харакатланиш барвақт толиқиб қолишга сабаб бўлишини унутмаслик керак. Шунинг учун бизнинг корхоналаримизда қўлланиладиган  поток методининг ҳусусияти иштириб турши хисобланади.

Ишлаб  чиқаришини  автоматлаштириши  ва  механизациялаш ишлаб чиқариш хоналарини ободанлаштириш толиқишга қарши кураш соҳасидаги муҳим тадбирлардан ҳисобланади.

3. Касбга доир зарарлар ва касбга доир касалликлар.

Касб – одамнинг фаолият тури бўлиб асосан унинг яшашини таъминлайди. Ҳар бир касбда яна батафсил касб номини олган касблар бўлади: врач – лаборант, врач – рентгенолог ва бошқалар. Уларнинг меҳнат шароитлари турлича ва бинобарин,  улар организмга таъсир қиладиган атроф – муҳит омиллари ҳам турлича бўлади. Шунинг учун касбий зарарлари омилларни ўрганишда «батафсил касбни» асос қилиб олинади.

Касбга доир зарарлар – меҳнат жараёни ва ишлаб чиқариш  муҳитининг омиллари бўлиб, улар ишловчиларнинг соғлигига зарарли таъсир кўрсатиши мумкин.

1. Меҳнатни нотўғри ташкил қилиш билан боғлиқ бўлган зарарлар: а) нерв системасини ортиқча зўриқиши; б) тананинг узоқ вақтгача бир вазиятда бўлиши; в) ҳаракат аппарати ва айрим сезги органлари (кўриш, эшитиш)нинг ортиқча зўриқиши; г) нотўғри меҳнат режими.

2. Ишлаб чиқариши жараёни билан боғлиқ бўлган зарарлар: а) Физик омиллар (ноқулай микроиқлим, атмосфера босимининг ўзгаришлари ва бошқалар); б) химиявий ва физик -  химиявий омиллар (газлар, чанг, буғлар); в) биологик омиллар (микроорганизмлар, гельминтларнинг тухумлари ва бошқалар).

3. Меҳнат шароитининг ўзи билан боғлиқ бўлган зарарлар. Улар спекцификмас ва исталган корхонида учраши мумкин. Бунга вентиляция, ёритилиш, майдан, кубатура ва бошқаларнинг етарли эмаслиги киради.

Ишловчилар организмига касбий зарарлар таъсири натижасида касбга доир касалликлар ривожланиши мумкин. Сабаби фақат ёки асосан касб олишли бўлган касалликларга шундай ном берилган. Бу касалликлар организмда ўзига хос ва оғир бузилишлар келтириб чиқариб, улар меҳнатга лаёқатни ёқотиш ва ўлимга олиб келиши мумкин. Бензол билан хроник интоксикацияда қон яратиш органларининг   зарарланиши; виброинструментларбилан ишлашда пайдо бўлган вибрацион касаллик; шахтёрларда ўпкада кварц чанги йиғими натижасида учрайдиган силикоз шундай касалликларга мисол бўлади. Бироқ техника тараққиёти, корхоналарда меҳнат шароитларининг соғломлаштирилиши муносабати билан СССРда ишлаб чиқариш зарарларининг талайгина қисми бартараф этилган ва кўпинча касалликлар тугатилган, айримлари камдан – кам учрайдиган бўлиб қолган.

4. Айрим органлар зўриқиб ишлаганда тана вазияти билан боғлиқ бўлган касб касалликлари.

Касалликларнинг бу группасига мажбурий, ноқулай ёки бир зайлдан иш позаси келтириб чиқарган касб касалликлари киради.  Тик  туриб  ишлашда касаллик пайдо бўлиш эҳтимол.  У  куринча юкчиларда, тўқимачиларда, новвойларда  ривожланади. Иш стажи очган сайин ясси шакли ва вазиятининг ўзгариш, оғриқ пайдо бўлиш, қон айланиши бузилиши ва тез чарчаб қолиш билан ифодаланади. Ҳозирги вақтда кўп меҳнат талаб қиладиган ишлаб чиқариш джараёнларини механизациялаш туфайли бу касаллик камроқ учрайди.

Оғир  юкларни  кўтариш  ва  ташишда,  гавдани мажбуран эгишда (станокчилар, харф терувчилар сартарошлар) умуртқа поғонасига тушадиган катта нагрузкалар умуртқа поғонасининг турли хил қийшайишини – кифоз, скоилозни, ёшида тик турилган позода жисмоний меҳнат билан доимо шуғулланиш аёлларда чаноқ деформациясига  сабаб  бўлиши  мумкин. Бундай иш учун оёқ  веноларининг варекоз кенгашиш куранишлар характерли, бу тромбофлебит, бузилишлар билан ўтиши мумкин.

Талайгина жисмоний харакатлар билан бажариладиган тик туриб ишлаш қорин ичидаги босимни ва курра ривожланишига (чов, қори чурралари) сабаб бўлиши эҳтимол. Аёлларда қийнинг пастга силжиши ва чиқиб қолиши, бачадон вазиятининг ўзгариши кузайнилиши мумкин.

Ўтириб  бажариладиган  иш  бирмунча қулай, бироқ у ҳам айрим бузилишларни келтириб чиқариши мумкин. Аввало орқадаги турли ҳил мушак группаларига нагрузканинг бир меъёрда тушмаслиги оқибатида, чеварларда машиначиларда, кузатиладиган умутрқа поғонасининг қийшайишини (сколиоз, кифоз) кўрсатиб ўтиш уринмедир. Кўкрак қафасининг ичига босими каби скилетининг бундай ўзгариши аксарият  ўтириб ишлаш скилетининг суякланиш даври тугмасдан бошланадиган ҳолларда учрайди. Узоқ вақтгача ўтириб ишлаш колинтлар, хроник қабзиятлар кўринишидаги ҳазмнинг бузилишига, бавосил кўринишидаги хазмнинг бузилишига, бавосин ривожланишига сабаб бўлиши мумкин. Кичик чаноқ органларидаги қон айланишини ходисалари оқибатида аёлларда авариал хайз кўриш цикли бузилиши эҳтимол.

Узоқ вақт тик туриб ишлаш билан боғлиқ бўлган бузилишларнинг олдини олиш учун; ишлаб чиқаришни мехонизациялаш, тик туриб ишлашни ўтириб ишлаш билан алиштириш (чунки бунинг зарари камроқ) зарур. Мушак зўриқишини камайтирадиган ва умумртқанинг қийшайишига йўл  қўймайдиган  қулай иш мебелидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.  Махсус  танланган жисмоний машқлардан фойдаланиб, микропаузалар жорий қилиш таъсиридан тадбир хисобланади.

Дастлабки медицина кўрикларида веналарининг кенгайиши бошланаётган кишилар аниқланганида уларни узоқ вақт тик туриб бажарадиган мия қўймаслик профилактик тадбирлар қаторига киради.

Узоқ вақт туриб ишлашда профилактик тадбирлар иш мебелининг қулай бўлишига қаратилиши лозим. Қон айланишини  яхшилайдиган ва ишга ҳаракат қилаётган мушак группаларни тортадиган тўғри танланган жисмоний машқлар яхши фойда беради. Иш кунининг кисқартириш оғир юкларни  ташиш ва машинада олиб боришда йўл қўйиладиган массани чегаралаш муҳим профилактик тадбир ҳисобланади.

Баъзи  бир  меҳнат  жараёнида  айрим  мушак  группалари ва органлар зўриқиб ишлайди, бу эса баъзан касбга доир координатор нервозлар ривожланишига олиб келади.   Улар машинасткорлар,  скрипкониларда кузатилиши мумкин. Касаллик одам тусига  кирган касбий харакатларнинг бузилишидан иборат.

Оёқларнинг   координатор   нервозлари велосипедчиларда лаб ва тилнинг  йиришиб домиши эса духовой асбобларни чаладиган мусиқачиларда, ишшапуфловчилар нафас органлари ва товуш бойламларининг таранглашуви касбга алоқадор ўпка эмфиземисини келтириб чиқариши мумкин. Педагоглар ва қўшиқчиларда хроник ларингитлар пайдо бўлиши эҳтимол.

Жуда майда деталларни фарқ қилиши билан  боғлиқ бўлган шуларда, айниқса, еритимиш етарлича бўлмаганда сузюзур келади, бу касбга доир юкни яхши кўра олмасликка (соатсозлар, заргарлар, матбаачилар) олиб келиши мумкин. Касалликни профилактика қилиш учун иш юзасининг юрийшимишига ётган деталь ўртасидаги масофага (35 смда кам эмас) риоя қилиш, узоқни яхши кўра олмайдиган шахсларни кўзга зўр келадиган ишлари қўйишини чегаралаш зарур.

5. Корхона микроиқлимининг гигиеник таърифи.

Ишлаб чиқариш хоналарининг микроиқлимий технологик жараёнининг ҳусусиятлари, машиналар ва агрегатларнинг ишлаши, иш бажариладиган муҳитнинг табиий ҳоссалари, шунингдек, мавсумий об-ҳаво шароитлари билан белгиланади.

Ишлаб чиқариш хоналари (цехлар) микроиқлимий шароитларига кўра шартли равишда температураси совуқ, мўтадил ва иссиқ  хоналарга бўлинади.

Совуқ хоналарда (цехларда) ҳаво температураси сунъий равиўда совутилади. Холодильниклар, эливаторлар, омборхоналарда ишлар паст олиб борилади.

Технологик жараёнларида соатига 0,08 кЖ/м3 ва бундан кўп миқдорда иссиқлик ажраладиган ишлаб чиқариш хоналари иссиқ  хоналар дейилади. Уларга мартен, прокат, қуюв цехлари, новвойлар цехлари ва бошқалар киради.

Технологик жараён кўп миқдорда иссиқлик ажралиш билан боғлиқ бўлмаган ишлаб чиқариш хоналарида микроиқлим жойнинг иқлимига боғлиқ.

Технологик жараён ишлаб чиқариш хоналаридаги ҳавонинг намлигига ҳам таъсир кўрсатиши мумкин. Бўяйдиган  ва ювадиган аппаратлар, гальваник: ванналар ҳаво намлигин оширадиган  манбалар ҳисобланади. Бундай ҳолларда ҳаво намлиги 80-90% гача етиши мумкин.

Ишлаб чиқариш корхоналарида намликнинг пастлигига (20-25%) камроқ дуч келинади. Бундай ҳаво юқори нафас йўлларидаги шиллиқ пардаларнинг қуришига сабаб бўлади. Кўпинча иссиқ цехлардаги ҳавонинг юқори температураси жадал инфрақизил радиакция (иссиқлик радиакцияси) билан бирга учрайди.

Температурани талайгина тебранишлари, цехлардаги ҳавонинг намлиги ва харакатига қарамай организм ўз терморегуляцион аппаратининг мосланувчанлиги туфайли уларни енга олади. Бироқ унга ноқулай микроиқлим узоқ муддат таъсир қилганда организмнинг терморегуляцион қобилияти  кифоя қилмай қолади, иссиқлик баланси бузилади, бу организм ҳолатида чуқур силжишларга олиб келади ва иссиқ уриши мумкин, бунда тана температураси 40-42оС гача кўтарилади ва талваса тутади. Юқори ҳаво температураси иссиқлик нурланиши, жисмоний нагрузка билан бирга юрак-томирлар ва нафас системаларига, сув-туз ва витамин алмашинувига таъсир кўрсатади. Ишлаб чиқаришда  об-ҳаво шароитларининг ноқулай таъсирга қарши курашнинг асосий тадбирларига ишлаб чиқариш жараёнларини мехнизациялаш ва автоматлаштириш қизиб кетадиган юзаларни теплоизоляцион материаллар билан қоплаш йўли билан ишлаб чиқариш жихозларидан иссиқлик чиқаришни камайтирадиган сув пардалари, турли экранлар қўлланиш   киради.   Сув-туз  алмашинуви  бузилишларининг профилактикасига мақсадга мувофиқ ичимлик режимини ташкил қилиш йўли билан эришилади: газли ичимлик сувига 0,3-0,5% натрий хлорид қўшилади. Шахсий профилактика чораларига мақсадга мувофиқ мехнат ва дам олиш режимини рационал махсус кийим – бошлар ва пойафзал киради. Иссиқлаб кетиш симптомлари бўлганда осойишта шароит таъминлаш баданни хўл сочиқ билан ишқалаб артиш, сув муолажалари, юрак дорилари ва бошқаларни қўллаш лозим.

Организмнинг совуқ қотишнинг олдини олиш учун доимий иш жойларида нур билан маҳаллий иситиш, исиниб олиш хоналаридан фойдаланилади, кам иссиқлик ўтказадиган материаллардан махсус кийим-бош, пойафзал, қўл-қоплар берилади.

Ишлаб чиқариш мухитидаги совутувчи микроиқлим паст харорат, хаво харакатининг юқорилиги ва кўпинча юқори намлик билан таърифланади. Бизнинг иқлим шароитимизда совутувчи микроиқлимга нисбатан шундай фикрлар борки, биздаги саноат корхоналари учун совутувчи микроиқлим жуда ҳам характерли эмас деган фикрлар мавжуд. Аммо, жуда кўп текширишларнинг натижалари шуни кўрсатмоқда-ки, катта-катта цехларга эга бўлган корхоналарда (масалан, қурилиш индустрияси корхоналари)ги цехларнинг дарвозаларнинг хажми жуда катта бўлиб, улар орқали транспорт воситаларининг кириб чиқиши кўзда тутилган. Шунинг учун бундай цехларда қоида бўйича қиш кунлари хаво харорати 7-13 о С атрофида, хавонинг намлиги эса 85% гача етади, хавонинг харакати тезлиги кўпинча 1м/секдан юқори бўлади. Бундай микроиқлим шароитлари ҳар қандай тоифадаги ишчилар учун номувофиқ хисобланади. Бу шароит оғир жисмоний ишларни бажарувчи ишчилар организмига совутувчи таъсир кўрсатади.

Организмни совутишнинг энг охирги даражаси – музлаш холатлари фақат юқори хаво харакати билан кузатиладиган манфий хароратлардагина кузатилиши мумкин (масалан, очиқ хавода ишлаш). Аммо, манфий хароратга эга бўлмаган совутувчи микроиқлимнинг муҳим омили ҳисобланиб, шамоллаш касалликлари (ўткир респиратор касалликлар, ангиналар, радикулитла) ва гинекологик касалликларнинг келиб чиқишига шароит яратади. Шунга боғлиқ холда келтирилган касаллик шакллари йилнинг совуқ фаслларида кўпгина корхоналар учун характерли хисобланади. Бу касалликларнинг келиб чиқмаслини олдини олиш учун корхоналардаги микроиқлимни яхшилаш катта аҳамиятга эга. Агар цехлар ёпиқ бўлса, талаб этиладиган микроиқлим шароитини марказлаштирилган иситиш тизими орқали амалга ошириш мумкин. “Очиқ” цехларга эса (эшиклари катта бўлга цехлар) микроиқлимни мувофиқлаштиришга иссиқ хаво берувчи шамоллаш мосламаларини ўрнатиш, эшиклар атрофига иссиқ хаво берувчи шамоллатиш моламаларини ўрнатиш орқали эришиш мумкин. Ишчилар эса иссиқ кийимлар билан таъминланиши керак. Иш жойлари яқинида исиниб олиш учун махсус ташкил қилиш ва иссиқ чойларни ташкил қилиш мақсадга мувофиқ. Бу  тебранишда унинг таъсирига кўпинча қўллар учрайди (масалан, отбойли болғаларда ишлаш), умумий тебранишда эса бутун иана (транспорт хайдовчилари). Ишчиларга кўпинча ҳам умумий ҳам маҳаллий тебраниш таъсир қилади (станокда ишловчилар).

Организмда келиб чиқадиган ўзгаришларнинг характери ва чуқурлиги, тебраниш даражасига, унинг частотали таркибига ва унинг организмга таъсир қилиш муддатига боғлиқдир. Тебранишнинг узоқ муддатли таъсир кўрсатиши, айниқса бошқа турдаги номувофиқ омиллар билан қўшиб таъсир этганда (совутувчи микроиқлим, шовқин) вибрацион касалликнинг шаклланишига сабабчи бўлади. Бу касаллик ҳам маҳаллий, ҳам умумий тебраниш таъсир этганда ривожланади, аммо энг кўп аҳамиятга лоқал тебраниш таъсири эгадир, чунки у ишчининг қўлларига таъсир этади. Касалликнинг ривожланиши асоси мураккаб механизмга эга бўлиб, нейрорефлектр ва нейрогуморал бузилишлар ҳисобланади, шу билан бирга энг кўп даражада қон томирлари тонусининг бошқарилиши издан чиқади.

Капилярларнинг узоқ муддатли спастик холати натижасида (энг кўп даражада ишчиларнинг қўллари) аста-секинлик билан нерв-мушак ва суяк-бўғин аппарати жароҳатланиб, полиневропатия, сезгиларнинг бузилиши, мушакларнинг ўзгариши, суяк тўқимасининг дегенератив – дистрофик ўзгаришлари намоён бўла бошлайди.

Умумий тебраниш таъсир этганда кўпинча вестибулопатия белгилари намоён бўлиб, бош айланаши, бош оғриши, гипергидроз холатлари кузатилади.

Айтиш лозим-ки, ҳар қандай ҳолда ҳам вибрацион касаллик умумий касаллик ҳисобланиб, юқорида келтирилган касаллик белгиларидан ташқари МНС, хазм қилиш органлари, жинсий органлар фаолиятидаги ўзгаришлар қайд қилинади. Вибрацион касалликнинг олдини олиш тадбирлари қуйидагиларни ўз ичига олади (жадвал):

- тебранишни гигиеник меёрлаш ва тебраниш даражасини назорат қилиш; тебранишнинг рухсат этилган даражаси СанК ва М -0063-96 белгиланган таркибини ҳисобга олганда рухсат этиладиган даражаси 0065-96 СанК ва М белгиланган. Ишчилар организмида шовқиннинг таъсири ҳам специфик ва ҳам носпецифик ўзгаришларни келиб чиқишига сабабчи бўлади. (жадвал). Айтиш жоиз-ки, одам мутлоқ тинчлик шароитида ўзини ёмон хис қилади, аммо шовқиннинг салбий таъсири унинг жадаллиги етарлича юқори кўрсаткичларда бўлгандагина кўзатилади. Юқори частотали шовқинлар юқори хавфли ҳисобланиб, кам жадалликда ҳам организмда негатив ўзгаришларни келтириб чиқаради. Паст ёки ўрта частотали шовқинлар эса катта жадалликда кучлироқ таъсир самараларини номоён қилади.

Шовқиннинг специфик таъсири кортиев органидаги сочсимон толаларда дагенератив ўзгаришларни келтириб чиқариши билан боғлиқ. Натижада ишчилар организмида кохлеар неврит шакллантириб, эшитиш сезгисини аста – секинлик билан пасайтиради ва ўта карлик холатига олиб келади (касбий карлик). Шовқиннинг носпецифик таъсири кўпгина органлар ва системаларнинг функционал холатига ва энг аввал МНС ва юрак-томир системасида номоён бўлади. Натижада ишчилар астено-вегетатив синром, бош оғриши, уйқунинг бузилиши, хотиранинг пасайиши, тез толиқиш кузатилади. Организмдаги специфик таъсир ва ҳамма ўзгаришларнинг комплексини “шовқин касаллиги” деб номланади.

Шовқиннинг ишчилар организмига номувофиқ таъсирини олдини олиш учун соғломлаштирувчи тадбирлар комплексини ўтказиш керак:

- шовқинни гигиеник регламентлаш ва иш жойларида шовқин даражасини назорат қилиш;

- манбадаги шовқин даражасини пасайтириш (техник такомиллаштириш, таъмирлаш, жихозларни бир-бирига мослаш ва х.к.);

- жихозлар шовқинини изоляциялаш ва шовқин ютувчи материаллардан фодаланиш;

- ташкилий – режалаштирувчи тадбирлар – шовқин тарқатувчи манбани изоляция қилиш ёки уларни алоҳида хонага жойлаштириш (агар технологиянинг имконияти бўлса);

-агар шовқин даражсаи РЭД га тушуришнинг иложи бўлмаса – ишчиларни ШВХ билан таъминлаш: антифонлар, қулоқни беркитувчи мосламалар;

- аудиометрия текширишини ўтказиш билан ишчиларни тиббий кўрикдан ўтказиб туриш;

- шовқиндан химоя қилинган тинчлантириш хоналарида регменталанган дам олиш соатларини ташкил қилиш.

Кўпгина шовқинли корхоналар учун яна бир муҳим физикавий омил жуда характерлидир – яъни тебраниш, тебранишнинг манбаи қаттиқ жисмларнинг механик тебраниши бўлиб, ишчилар организмига шовқиндан фарқли ўлароқ қандайдир муҳитлар орқали узатилмай (хаво, сув), балки ишчи танасининг тебранувчи жисмга бевосита тегиши орқали узатилади.

Тебраниш ҳам частотаси ва амплитудаси билан таърифланади (жадвал). Тебраниш қийматини вибротезланиш ифодалайди ва у частота ва амплитуданинг хосиласи ҳисобланади:

V = 2. f. a m/cek (cm/cek, mm/cek) бу ерда

f – частота, гц

а – амплитуда, м, см, мм.

Шовқин каби тебраниш қиймати нисбий бирликда – дБ ифодалайди. Бунда О дБ қилиб 5.10 -5 м/сек вибротезланиш қабул қилинган (эшитиш бусағаси – 5.10 – 4м/сек, оғриқ бусағаси – 1/сек).

Тебранишнинг одам организмига узатилиш нуқтасига қараб умумий ва маҳаллий таъсир фарқланади (жадвал). Маҳаллий ультратовушнинг номувофиқ таъсири олдини олиш тадбирларига қуйидагиларни киритиш мумкин:

- ультратовушни гигиеник регламентлаш ва иш жойларида унинг даражасини назорат қилиш;

- ульратовушларни автоматик ҳолда бошқариш ва ўчириш;

- масофа орқали бошқариш, генераторларни изоляция қилиш;

- фойдаланилмайдиган нурланишларни (паразидга оид) йўқотиш;

- ШВХ фойдаланиш (резинали қўлқоплар, антифонлар);

-  оқилона иш тартиби (ҳар 1,5 соатда танаффусларни ташкил қилиш);

- физиотерапевтик муолажалар (массаж, илиқ ванналар);

- овқатларни витаминлаштириш (В гуруҳидаги витаминлар);

- ишчиларни даврий тиббий кўриклардан ўтказиш.

Замонавий корхоналарда яна бир муҳим омил учраб туради яъни қаттиқ жисмларнинг механик тебраниши – инфратовуш. Бу частотаси 20 гц дан кам бўлган акустик тебраниш ҳисобланади ва қоида бўйича эшитилувчи товушлар билан кузатилади.

Инфратовушнинг энг муҳим манбаи катта тебранишга эга бўлган юзалар ҳисобланади. Инфратовушлар одам қулоғи орқали қабул қилинмайди. Улар катта масофаларга тарқалиш хусусиятига эга бўлиб, ҳар қандай тўчиқлардан ҳам ўта олади ва йирик объектларнинг тебранишига сабабчи бўлади.

Инфратовуш одам организмига таъсир этганда МНС, юрак-томир системаси, нафас органлари ва эшитиш органларининг функционал ўзгаришлари келиб чиқади. Инфратовушнинг энг диққатга сазовор таъсири одамнинг эмоционал холатига таъсиридир (қўрқиш сезгисини  чақириши).

Инфратовушнинг зарарли таъсирини олдини олиш тадбирлари:

- виброасбоб ва жиҳозларни масофа орқали бошқариш;

-асбоблар ва жиҳозларни техник такомиллаштириш, созлигини таминлаш;

- тебранишни сўндирувчи (демпфирловчи) прокладкалардан фойдаланиш;

- оқилона иш тартиби: комплекс бригадалар тузиш – тебранучи асбоблар билан ишлаш вақти умумий ва кунининг 2/3 қисмини ташкил қилиш лозим, иш жараёнида меҳнат турларини ўзгартириб туриш, регламентланган дам олиш соатларини жорий қилиш;

- физиотерапевтик муолажалар, витаминлар, УБН;

- энг мувофиқ микроиқлим – хаво харорати 16 о С дан паст;

- ишчилардан даврий тиббий кўриклардан ўтказиб туриш.

Шовқин ва тебраниш каби таъсир табиатни ультратовуш номоён қилади.

Ультратовуш одамнинг қулоғи қабул қилмайдиган 20 000 гц ортиқ бўлган частотадаги эгилувчи муҳитларнинг механик тебранишидир. Ультратовушлар саноатда жуда кўп соҳаларда (дефектоскопия, деталларни тозалаш, ковшарлаш, майдалаш, физика-механик текширишларда) ва тиббиётда (даволаш, диагностика) қўлланади.

Ультратовуш биологик тўқималарга таъсир этганда механик, термик ва физико-кимёвий самараларни номоён қилади. Ультратовуш билан узоқ муддат давомида бевосита алоқада бўлганда ишчиларда астено-вегетатив реакциялар кузатилади (толиқиш, аччиқланиш, бош оғриши, уйқунингт бузилиши, эшитишнинг бузилиши), айрим холларда полиневрит белгилари кузатилиб, ҳаттоки бармоқ ва билакларнинг парезини келтириб чиқаради:

- касалхоналар, чорвачилик комплекслари, гўшт комбинатлари, сут ва терини қайта ишлаш заводалари, баклабораторияларни гигиеник талаб асосида қуриш, жихозлаш ва улардан уларни гигиеник талаб асосида қалаб асосида қўриш, атлари, сут ва терини қайта ишлаш заводалририб чиқаради.

арда) ва ари келиб тўғри фойдаланиш;

- юқорида кўрсатилган объектларда санитар-эпидемиологик тартибга риоя қилиш;

- кўрсатилган объектлардаги ходимларни гигиеник қоидаларга ўқитиш, ишчиларни махсус кийимлар билан таъминлаш;

ишчиларни тиббий кўриклардан ўтказиб туриш.

Назарда тутиш лозим-ки, қуйидаги биологик омиллар, чунончи антибиотиклар, мугорлар, оқсил-витамин комплекслар (концентратлари)и, ачитқилар билан мулоқатда бўлиш микробиологик, фармацевтик корхоналарда бўлиши мумкин, корхоналарда биотехнологияларни қўллашда кузатилиб, ишчиларда дисбактериозларни, кандидомикозларни, аллергик касалликларни келтириб чиқариши мумкин.

Бундай ҳолларда профилактик тадбирлар биринчи навбатда кўрсатилган омилларнинг миқдорини ишлаб чиқариш муҳитида камайтиришга қаратилган бўлши керак.

Шундай қилиб, мазкур ишлаб муҳитидаги физикавий ва биологик табиатга эга бўлган омилларга гигиеник нуқтаи-назардан қисқача таъриф берилади. Шунинг учун бу омилларнинг биринчи навбатда ишлаб чиқариш организмига таъсирини пасайтириш учун биринчи навбатда ишлаб чиқариш муҳитини соғломлаштиришга алоҳида эътибор қаратиш лозим, чунки кафедрада касбий потологияларни ўрганишда касбий потологияларнинг профилактикаларига доир саволларни билиш зарур. дай керакфилактик тадбирлар биринчи навбатда кўрсатилган омилларнинг миқдорини ишлаб чиқариш муҳитида камайтиришга қаратилган

Ақлий ва жисмоний мехнат гигиенаси.

Замонавий мехнатнинг ўзига хос хусусиятларидан бири ақлий мехнатнинг жисмоний мехнатдан устунлиги хисобланиб, кундалик турмуш ва ишлаб чиқариш шароитида хар қандай мехнатни автоматлаштириш, механизациялаштириш, роботлаштириш жараёнида одам организмида рухий-асаб зўриқишларнинг ортиб кетганлиги билан таърифланади. Бундан ташқари, ижодий жараёнларнинг диапозони хам кенгайиб, янги-янги ғояларнинг, ихтироларнинг, тахлилий хулосалар сонининг ортиб боришига шароит яратилмоқда. Буларнинг хаммаси инсон онгининг ақлий жихатдан ривожланишига янги талабларни келтириб чиқаради, юксак заковатли бўлишни талаб қилади.

Ақл-заковатнинг мухим сифатлари (аниқ ва мантиқий фикрлай олиш, маълумот ва таъсуротларни хар томонлама чуқур тахлил қила олиш, ўз фикрига танқидий ёндошиш) фақатгина касбий фаолиятлар учунгина мухим бўлмай, балки атрофдагилар билан ўзининг муносабатларини тўғри ўрната олиш, ўз имкониятларидан унумли фойдалана олиш хисобланади. Ақлий мехнат шароитини нотўғри ташкил килинганда Джериннинг (Франция, 1917) атамасига кўра “мия сезгисининг камчилиги (дефицит мозговоги чувства)” холати келиб чиқади. Бундай холатда одамда фаол диққат-эътибор тез сарфланади, кўп маълумотларни эсдан чиқариш, хотиранинг пасайиши, кайфиятнинг ўзгариб туриши, бош мияда турли табиатдага шанғиллаш ва бошнинг оғирлашиш холатлари кузатилади. Бундай кўринишлар рухий касалликлар тоифасига кирмайди, аммо у мехнат қобилиятини пасайтиради, ўз касбига ва ўзига бўлган ишонч туйғуларини пасаяётгандек сезгиси келиб чиқади, худди оғир касалликка чалиниб қолаётгандек хиссиётлар пайдо бўлади. Баъзиларда худди оғир ва даволаб бўлмайдиган касаллика чалинганлик туйгулари сабабли, улар қўрқиш ва касбларини ташлаш, ўзига енгилроқ иш қидириш фикри туғилади, ёки ногиронликка чиқиш истаклари пайдо бўлади.

Мураккаб асбоблар, жихозлар, компьютер техникаларига хизмат кўрсатувчи мехнат билан боғлиқ бўлган ишчиларда юқори даражадаги асаб-рухий зўриқиш холатлари кузатилади. Шундай касбдагилар учун мехнат шароитларини нотўғри ташкил этилиши, психогигиена элементларига риоя қилмаслик ёки уни инкор этиш туфайли шундай касбдагиларда кўпинча невроз холатлари кузатилиб, юқори даражадаги таъсирчанлик, адекват бўлмаган ва нотўғри реакциялар, уйқунинг бузилиши, тез толиқиш каби холатларнинг келиб чиқиши асосланган. Юксак ақл-заковатни талаб қилмайдиган ва мураккаб яратилган машина ёки механизмларни бошқармайдиган касбдаги ишчи ва хизматчиларда асаб-рухий зўриқишлар бўлмайди деб айтиш хато бўлади. Олиб борилган кузатишларнинг якунига кўра номувофимқ омиллар (шовқин, тебраниш, комёвий омиллар, яхши ёритилмаган иш жойлари, иш жойларини оқилона ташкил этилмаганлиги кабилар) нинг таъсир этиши шароитида, жадал жисмоний мехнатни бажариш жараёнида ишчилар организмида бир қатор невротик ўзгаришлар келиб чиқади, чунончи диққат-эътиборининг пасайиши, тез толиқиш, уйқунинг бузилиши, бош оғриши, организмнинг асталик билан астенизация холатига ўтиши кузатилади.

Ақлий ва жисмоний мехнатларни бажаришда юзага келадиган невротик силжишларни олдини олишга қаратилган психогигиеник тадбир - чоралар специфик хисобланмайди, балки кўрсатилган ўзгаришларни олдини олишда хал қилувчи ахамиятга эгадир. Бундай тадбирлар қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин:

-оқилона овқатланиш, фаол дам олиш, тоза хавода кўпроқ бўлиш ва ўртача жадалликдаги жисмоний ишларни бажариш

-иш жойларини оқилона ташкил қилиш, иш жойларининг яхши ёритилганлигига эътибор бериш, иш жойининг қулай бўлиши, қўшимча жихозларнинг қулай жойлаштирилганлиги

-ақлий мехнат учун - аниқ иш режаси ва мақсадига эга бўлиш, диққат-эътиборни асосий ишни бажаришга қаратиш, мақсадли ишни ташкил қилиш

-касб танлашда шахсларнинг психологик имкониятларини хисобга олиш (асосий ишни жон куйдириб бажариш)

-ишлаб чиқариш дизайни: хоналарнинг етарли миқдорда бўлиши, асбоблар ва жихозларнинг тўғри жойлаштирилганлиги, хона деворларининг энг оптимал рангда  бўялиши, иш жойларининг эстетик жихозланганлиги

-керакли жихозларга эга бўлган рухий хотиржамлаштириш хоналарининг ташкил этилиши, чарчоқ ва зўриқишни тарқатувчи шароит (юмшоқ мебеллар, гуллар, тинч ва ёқимли мусиқий куйлар, қушлар, фавворалар ва б.қ.)  таътил муддатларини оқилона ташкил қилиниши.

Орқага Чоп этиш