ru uz
Дезодорантдан қолган доғларни кетказамиз!

Туз

Кийимингиз оқ рангда бўладими ёки рангли, ундаги доғларни йўқотиш учун оддий ош тузидан фойдалансангиз бўлади. Кийимнинг доғ теккан жойини иссиқ сувга солиб олинг-да, туз сепинг. 8—12 соатдан сўнг аввал чайиб, кейин туз билан ишқалаб ювинг.

Лимон шарбати

Саломатлигимизнинг гаровларидан бирига айланган лимон хўжалик ишларида ҳам сизга асқатади. Фақат унутманг, лимон шарбати дезодорантдан қолган доғ янгилигида фойда беради. Бунинг учун 1 ош қошиқча лимон шарбатини сепиб, 20 дақиқа кутинг.

Идиш ювиш воситаси

Ошхона гелини кўйлакнинг доғ бўлган қисмига томизиб, ярим соатдан сўнг ювиш мумкин.

Ажойиб аралашма

Кийимлардаги доғлардан халос бўлиш учун 4 ош қошиқ водород пероксидини 1 чой қошиқ идиш ювиш воситаси ва 2 ош қошиқ истеъмол содаси билан аралаштиринг. Сўнгра доғ устига 1 соатга суртиб қўйинг.

Эслатма

Юқоридаги усулларнинг қай бирини синаб кўрманг, улардан кейин кир ювиш машинасида ёки қўлда доимгидек кийимларингизни ювишни унутманг.

Бонус тавсия

Баъзида кийимимизни кийишимиз билан ундаги оқ доғ ёки дезодорантнинг изига кўзимиз тушади. Бундай пайтда уларни капрон пайпоқ билан артиб кўришингиз мумкин.

 

   Манба:  "Суғдиёна " газетаси

Орқага Чоп этиш