ru uz
Ички ва ташқи омиллар моддалар алмашинувига таъсир кўрсатиши мумкин.

Моддалар алмашинуви бузилиши деярли ҳамма потологик жараёнларда қайд қилинади. Кўпроқ эндокрин безлар фаолиятини идора этувчи нерв системасининг патологиясида содир бўлади. Сурункасига кўп ёки кам овқат истеъмол қилиш ҳам моддалар алмашинуви бузилишига олиб келади. Бунда дистрофия, маразм ёки семириш юзага келади. Моддалар алмашинуви натижасида организмда кечадиган деярли ҳамма биокимёвий ва энергетик жараёнлар эҳтиёжи қопланади ва ҳоказо.

Юқори молекулали бирикмалар — оқсиллар, липидлар, полисахаридлар ва бошқа озиқ маҳсулотлар овқат ҳазм қилиш аъзоларида паст молекулали бирикмаларгача парчаланади. Булар қонга сўрилиб тўқималарда аэроб шароитда оксидланиб фосфорланади ва истеъмол қилинган овқат С02 ва Н20 билан бирга оқсиллар; ҳамда бошқа ҳаётий муҳим метаболитларгача синтезланади. Бундан ташқари, оқсиллар, ёғларни углеводлар ва бошқа озиқ маҳсулотлар бир-бирнга боғлаб турадиган восита ҳисобланади.

Овқат ҳазм қилиш аъзоларида озиқ маҳсулотларнинг парчаланиши (оқсилларнинг аминокислоталаргача, ёғларнинг ёғ кислоталаргача, углеводларнинг моносахаридларгача ва ҳоказо) ва тўқималарда, аъзоларда ҳосил бўладиган шунга ўхшаш озиқ маҳсулотлари «Метаболитик жамғарма»ни ташкил қилади, бу организмда янги тўқима ҳосил бўлиши ҳамда энергетик сарфлар ўрнини қоплаш учун сарфланади.

Аэроб шароитда оралиқ модда алмашинуви ва фосфорилланган оксидланиш оқибатида кимёвий энергия ажралади. Ҳосил бўлган энергиянинг деярли ярми (40%) АТФ, ГТФ, УТФ, макроэргик боғларда тўпланади, бундай «энергетик жамғарма» органнзм учун керакли бўлган моддалар синтези учун сарфланади.

Гидролик парчаланиш натижасида аденозин дифосфат кислотагача (АДФ) ҳамда ноорганик фосфор (Н3Р04) гача парчаланиши натижасида энергия ҳосил бўлади.

Моддалар алмашинуви жараенида ҳосил бўлган кимёвий энергиянинг деярли ярми иссиқлик энергиясига айланади.

Шундай қилиб, моддалар алмашинуви «натижасида- иккита жараён: организмнинг энергетик сарфи ўрнини тўлдирувчи ҳамда ўсишини, ривожланишини ва регенерацияга учраган ҳужайра, тўқималарнинг асли ҳолига келишини таъминловчн ўзгаришлар пайдо бўлади. Биологик кимё, физиология, овқатланиш гигиенаси, витами- нологиянинг илмий ютуқлари одамнинг ёши, касби-кори, жинси, иқлим хусусиятлари, уй-жой шароитининг яхши бўлиши ва бошқа омилларга қараб озиқ моддаларга бўлган талабини белгилаш мумкин.

Одам организмининг энергия сарфи қуйидагилардан таркиб топади:

Асосий алмашинув — ички аъзолар, системалар аа тўқималар фаолиятини таъминлаб берувчи биокимёвий жараёнлар учун сарфланадиган энергия.

Овқатнинг ўзига хос динамик таъсири — овқаг ҳазм қилиш ва озиқ моддаларни ўзлаштиришга сарфланадиган энергия, бу асосин модда алмашинувннииг 10—15% ини ташкил этади.

Касб-корга алоқадор ишларни, уй-рўзгор ишларини бажаришга, тўғри дам олиш ўз-ўзига хизмат қилиш, спортга ва бошқаларга сарфланадиган энергия.

Орқага Чоп этиш