ru uz
Овқатланишнинг илмий асослари

Инсон организмининг бекаму кўст ривожланиб, яшашини таъминлайдиган асосий омиллардан бири овқат ҳисобланади. У энергия манбаи. Бир грамм овқатнинг организмда ёнганда ажраладнган иссиқлигига қараб овқатнинг қувватий қиймати аниқланади.

Моддалар алмашинуви жараёнида организм хаётини таъминловчи энергия ҳосил бўлади, йўқотилган суюқлик миқдори ўрни тўлади (суюқлик алмашинуви), минерал моддаларга бўлган эҳтиёж қондирилади (минерал алмашинуви), синтетик жараён учун сарфланган органик моддалар ўрни ҳам тўлади (пластик алмашинув).

Модда алмашинуви айни бир вақтда содир бўладиган бир-бирига қарама-қарши жараёндан иборат. Биринчиси — катаболик ёки диссимиляция бўлиб, бунда моддалар парчаланади, оксидланади ва парчаланган маҳсулотлар организмдан чиқариб юборилади. Иккинчиси анабиоз ёкн ассимиляция деб аталади, бунда организм учун керакли бўлган ҳамма озиқ маҳсулотларни ўзлаштириш, синтез қилиш ва ўсишни, ривожланишни ҳамда ҳаётни тутиб турувчи барча реакциялар содир бўлади.

Моддалар алмашинуви туфайли ассимиляция ва диссимиляция жараёнларига қараб организмнинг ташқи муҳитга бўлгаи муносабати аниқланади. Бу ҳаётий муҳим шартлардан ҳисобланади. Ассимиляция ва диссимиляция жараёнларининг кечиши туфайли организм тўқималари доимий равишда янгиланиб туради ва шу билан бир қаторда ривожланишда давом этади, бу эса организм фаолиятини ҳамда функционал қобилиятини мувозанатда сақлаб туриш имконини беради.

Ҳаёт жараёнида моддалар алмашинуви ҳар хил ўзгаришларга учрайди. Моддалар алмашинувини мувозанатда тутиб туришда кўпчилик гормонлар қатнашади. Оқсил алмашинувида бевосита қалқонсимон без гормони — тироксин иштирок этади; углеводлар алмашинувида буйрак усти бези гормони — адреналин ҳамда меъда ости бези гормони — инсулин, ёғ алмашинувида — меъда ости бези, қалқонсимон без, буйрак усти бези гормонлари иштирок этади ва ҳоказо.

Моддалар алмашинуви асосан марказий нерв системаси иштирокида, бевосита ички безлар таъсирида ндора қилиб турилади. Нерв системаси тўқималарда ва аъзоларда кечадиган моддалар алмашинуви жараёнларига таъсир кўрсатади ва гормонларнинг кўп ёки оз миқдорда ажралиши ҳисобига моддалар алмашинувн жараёнини ўзгартириши мумкин.

Моддалар алмашинуви жараёнида кечадиган кимёвий реакцияларнинг тезлиги, муайян ва секин-аста бориши ферментлар ҳамда бошқа системалар фаолиятига ҳам боғлиқ. Баъзи бир моддалар (креатин, глюкоза ва бошқалар) бижғиш жараёнини тезлаштириш қобилиятига эга.

Шуни айтиб ўтиш керакки, ҳар бир гормон бирор системага ва унинг фаолиятига таъсир қилади. Бу ўз навбатида моддалар алмашинуви жараёнига таъсир қилмай қолмайди.

Катта ёшли одамларда ассимиляция ва диссимиляция жараёнлари бир хилда кечади. 25 ёшгача, яъни ўсиш даври тўхтагунича ички безлар ажратадиган гормонларга қараб мувозанат ўзгариши мумкин. 25 ёшдан 60 ёшгача ассимиляция жараёни диссимиляция жараёни билан мувозанатда, 60 ёшдан ўтгач диссимиляция жараёни ассимиляцня жараёнидан устун бўлиб қолади, чунки бу даврда қариш оқибатида ассимиляция жараёни сусаяди.

Орқага Чоп этиш