ru uz
Крахмалнинг янгича хусусиятлари

Биз крахмал ҳақида жуда оз маълумотга эгамиз. Уни фақатгина баъзи егуликларнинг таркибий қисми ёки кийимлар ёқасини қотириш учун керакли восита сифатида биламиз.

Биз крахмал ҳақида жуда оз маълумотга эгамиз. Уни фақатгина баъзи егуликларнинг таркибий қисми ёки кийимлар ёқасини қотириш учун керакли восита сифатида биламиз.

 Ёғ доғларини кетказади

Кимёвий тозалаш қанчалик самарали бўлмасин, саломатлик учун зарар. Гилам ва юмшоқ мебелларга теккан доғни крахмал ёрдамида осонгина кетказиш мумкин.

Жониворларнинг мўйнасини тозалайди

 Агарда уй ҳайвонингиз сувдан қўрқса, бу тавсия айнан сиз учун. Мушук ёки кучугингиз юнгига крахмал суртиб, махсус чўтка ёрдамида тозаланг.

Замш матоларни осон тозалайди

 Замш матоларга доғ текканда, шу жойга крахмал сепиб, бироз кутиш лозим. Кейин кийим чўткасида эҳтиёткорлик билан тозалаш зарур. Тайёр!

Қуёш нурларидан куйишда, ёрдам беради

 Терининг офтоб нурларидан куйган жойига крахмални сувда эритиб суриш лозим. Шунда бирпасда оғриқлардан холи бўласиз.

Сочларни жилолантиради

 Соч илдизларига крахмалдан сепинг. У толаларнинг ёғланиши билан курашади. Бу турли косметик воситалардан фойдалироқ.

Ёқимсиз ҳидлар билан курашади

Қайноқ кунларда ҳам кроссовка ёки бошқа спорт оёқ кийимини афзал кўрувчилар кўплаб топилади. Чунки улар қулай поябзалдир. Бироқ иссиқда улардан ёқимсиз ҳид таралиши нохуш ҳолат, албатта. Бу муаммони ҳал қилиш учун оёқ кийимига крахмал сепиб, туни билан қолдириш зарур. Нафақат бадбўй ҳид, балки доғлар ҳам кетади.

Эски ўйинчоқларни тозалайди

 Кир ўйинчоқлар бу жараёндан сўнг янгидан ҳаётга келади. Уларни крахмал бор пакетга солиб, бир неча маротаба силкитиш лозим ва шу ҳолда туни билан қолдириш керак. Эрталаб чангютгич ёрдамида крахмал қолдиқларини тозалаш кифоя. Ўйинчоқлар яна янгидай бўлади.

Ойналарни изсиз тозалайди

Ойна ва деразаларни ювишнинг айни вақти. Уларни артганда латтанинг изи қолиши бизга ёқмайди. Агарда ювувчи воситага озгина крахмал қўшиб артилса, деразалар жуда тоза бўлади ҳамда уларда ҳеч қандай из қолмайди.

Кумуш буюмларни ярқиратади

Кумуш тақинчоқ ёки идишларни ювганда сувга озгина крахмал қўшилса, улар худди янгидек ярақлайди.

Чарм буюмларнинг доғини кетказади

 Кунлар исиди, енди иссиқ кийимларни олиб қўйса ҳам бўлади. Фақат аввал уларни тозалашни унутманг. Бунда яна крахмал ёрдамга келади. Чарм буюмларнинг доғини кимёвий тозалашга бермасдан крахмал кўмагида осонгина кетказиш мумкин. Бунинг учун доғ бор жойга крахмал сепиб, уни нам губка билан артиш лозим. Доғ кетиши учун шу ҳолда бироз вақт туриши керак.

 

 

 

 

 

Манба: antiqa.uz

Назад Чоп этиш