Қулупнайни танлаш, сақлаш ва тозалаш ҳақида билмаганларимиз
Қулупнайни 3 кунгина сақлаб бўлади. Бу вақтда унинг таркибидаги С витамини, полифеноллар ва антиоксидантлар йўқолмайди.
- Қулупнайни 3 кунгина сақлаб бўлади. Бу вақтда унинг таркибидаги С витамини, полифеноллар ва антиоксидантлар йўқолмайди. Қулупнайни 4-5 кун музлаткичда сақлаб ейиш мумкин, аммо фойдали моддалари йўқолган мевадан наф йўқ.
- Қулупнайни музлатгичга қўйишдан аввал орасидаги барча чириганларини олиб ташланг. Сўнг уни оғзи ёпиладиган идишга солиб қўйинг, шунда намлиги йўқолмайди. Қулупнайни хона ҳароратида ёки тўғридан-тўғри қуёш нурлари тушадиган жойда сақламанн, акс холда у саноқли соатлалрда истеъмолга яроқсиз бўлиб қолади.
- Қишда ҳам қулупнай ейишни истасангиз, уни аввал яхшилаб ювинг, сўнг қуришини кутинг. Ясси идишга устма-уст эмас, бир қатор қилиб териб чиқингда, ранги ўзгармаслиги учун устигалимон шарбатидан томизиб, идишни ёпиб, музхонага қўйинг.