ru uz
Ширчой

Ширчойнинг шифобахш хусусиятлари жуда кўп. Организмдаги иммунитетни кучайтиради.Асабларга ором беради. Ёш организмни ўстиради.

Ширчойнинг шифобахш хусусиятлари жуда кўп. Организмдаги иммунитетни кучайтиради.Асабларга ором беради. Ёш организмни ўстиради. Ширчой тез ҳазм бўлади ва қонга тез ёйилади. Қонни тозалайди. Қанд касаллигини келтириб чиқарадиган ширинлик углеводлар миқдорини пасайтиради. Ширчой осон тайёёрланадиган таом. Аммо уни ҳар ким ҳам маромига етказиб таёрлай олмайди. Сути ё ёғи кўпайиб ёки камайиб кетса, лаззатли бўлмайди.Ҳар куни оч наҳорга ширчой ичиб юрган инсон, доим соғлом юради.Ширчой ошқозон,ичак,қизилўчангач каби аъзоларни ёғлаб туриш билан бирга, улардаги яллиғланишни даволайди.Ўпка, ошқозон, ичак шамоллашларининг олдини олади. Айниқса қўй ёғи қўшилган ширчой кўп касалликларга даво. Ширчой йил бўйи ҳар куни ичилиб турилса кўпгина касалликларниннг олдини олади. Совуқликдан келадиган касалликларга шифо. Доимо ширчой ичиб юрган одам грипп касаллигидан эмин бўлади. Ёки грипп унда енгил ўтади. Қандли диабет касали бор одамлар ширчойга қўй ёғи ўрнига сариқ ёғ қўшиб ейшлари тавсия этилади.

Ширчойнинг таёрлаш усули:

1 литр сутга 1 литр сув ва икки ош қошиқ чой шамаси кўшилади. Тузи меъёридан ошмслиги керак. Қайнаб чиқган, кўпириб тошса ширчой тайёр бўлади. Косаларга нон туғралади. Агар нон ўрта осий буғдойидан бўлса ширчойни яна ҳам лаззатли қилади.Икки чойқошиқ миқдорида қўйёғи ёки сариқ ёғ солинади. Устидан тайёр ширчой қўйилади. Беш минутларданг сўнг истеъмол қилиниб бошланади. Ширчой ҳар бир ойла учун энг осон шифобахш таомдир.

Назад Чоп этиш