ru uz
Озиқаланиш шаклининг бузилиши
Озиқаланиш шаклининг бузилиши

Инсон организмига таъсир этувчи минглаб омиллар ичида овқатланиш айниқса, ўз вақтида ва меъёрида, зарур бўлганда эса пархезбоп таомлар истеъмол қилиш муҳим аҳамиятга эга. Т

иббий нуқтаи назардан истеъмол қилинадиган таомлар организмни ўз – ўзини тиклаш ва йўқотилган энергияга бўлган талабни қондириши, таркибида зарур даражада оқсиллар, ёғлар, углеводлар, витаминлар, микро – макроэлементлар, ўсимлик толалари сақлаши лозим. Шунинг учун ҳар бир киши Республикамизда етиштириладиган ёки савдода мавжуд бўлган ва озиқ – овқат тайёрлашда фойдаланиладиган маҳсулотларнинг таркибий қисмлари тўғрисида ахборотга эга бўлиши муҳим аҳамият касб этади. Чунки улардан таом тайёрлашда меъёрида ва уйғунликда фойдаланилганда рационал овқатланишга эришиш мумкин.

Энг кўп қувват инсон организмига углеводлар ва ёғларнинг парчаланишидан тушади. Уларнинг сезиларли танқислигида озиқ – овқатлар таркибидаги оқсил қисқа муддат қувват манбаи бўлиб хизмат қилади.

Организмнинг турли қисмларида ёғлар ва оқсиллар (сўнггиси биринчи навбатда мушакларда) қувват захираси ҳолида тўпланади. Углеводлар захираси эса организмда жуда кам. У ёки бу маҳсулот таркибида қувват бермайдиган моддалар (сувлар, овқат толалари) қанчалик кўп бўлса у шунчалик кам калорияга эга бўлади.

Юқоридагилардан кўриниб турибдики, кундалик истеъмол қилинадиган озиқ – овқатлар ва таомларнинг қуввати тўғрисида ахборотга эга бўлиш ҳар бир инсон саломатлиги учун муҳим аҳамиятга эга. Чунки ундан келиб чиқиб рационал овқатланиш тартибини танлаш мумкин.

Орқага Чоп этиш