ru uz
Юрак, буйрак, кўз ва жигарга фойдали шарбатлар

Шифокорларнинг фикрича, сабзавот шарбатларини доимий қабул қилиш умрни узайтириб, сурункали касалликлардан халос бўлишга, юрак, жигар, бўғимлар саломатлигини сақлашга хизмат қилади. Лекин бу жараённи аста-секин амалга ошириш керак. Мисол учун, шарбатли кунларни ҳафтасига бир-икки марта ташкиллаштиринг. Бир ойдан кейин эса шарбат ичиш кундалик одатга айланади. Сабзавот шарбатларининг қайси касалликда асқатиши, уларнинг меъёри ва қай қолларда зарар қилиши ҳақида  маълумот берамиз.

Картошка шарбати аёллар учун айни муддао!

Кўпчилик картошка шарбатини крахмал моддаси ташкил қилади, холос, деб ўйлайди. Лекин бундан ташқари, сабзавот таркибида деярли барча витамин ва углеводларни топишимиз мумкин.

Қандай тайёрланади: янги картошкани яхшилаб ювиб, пўсти билан майда тишли қирғичдан ўтказинг-да, тоза докага  ўраб, сувини сиқиб олинг. Картошка шарбати дарров қорайиб кетмаслиги учун пластик қирғичдан фойдаланишни тавсия қиламиз.

 Таъсири: ошқозон-ичак касалликлари, аёллар жинсий йўлларидаги яллиғланиш, ўсмаларни даволайди, микроб ва бактерияга қарши таъсир кўрсатади. Лекин бу шарбатдан фойдаланмоқчи бўлсангиз, маълум қоидаларга риоя қилишингиз керак:

  • даволаниш пайтида гўшт, тухум, балиқ, сут маҳсулотлари ва зираворларни еманг;
  • муолажадан икки кун олдин ичакларни клизма ёрдамида тозалаган яхши;
  • шарбат кўнгилни айнитмасин десангиз, тахирлигини йўқотиш учун сабзи шарбати билан аралаштириб ичинг;
  • қандли диабетни даволашда картошка шарбатига озроқ қайнатилган сув қўшинг.
  • Шунингдек: қабзиятдан қийналсангиз, картошка ва равоч шарбатини аралаштириб ичган маъқул;
  • уйқусизликда картошка шарбатини сельдерей ёки шивит шираси билан бирга ичинг;
  • ошқозон ярасида картошканинг пуштиранг туридан шарбат сиқиб, 3 ош қошиқдан эрталаб ва кечқурун қабул қилиш мумкин;
  • оққон касаллигида картошка шарбатини қоралавлаги шираси билан аралаштириб ичиш тавсия этилади;
  • бачадон эрозиясида 10 кун эрталаб ярим пиёладан картошка шарбати истеъмол қилинса яхши фойда бўлади. Бир ҳафта танаффус қилиб даволанишни яна такрорлаш мумкин;
  • бачадон миомасида картошка шарбати уч ой давомида наҳорда ярим пиёладан ичилади.
  • тузалиши қийин бўлган яраларга картошкани қириб, докага ўраб қўйилади.

Қандли диабет оғир кечаётган бўлса, ошқозон ширасининг паст кислоталигида картошка шарбати билан даволаниш мумкин эмас.

morkovnij_sok.jpg 

1001 дардга даво - сабзи!

Сабзи таркибидаги бета-каротин моддаси мўъжизаларга қодир. У кўриш қобилиятини кучайтириб, иммунитетни мустаҳкамлайди, қалқонсимон без касалликлари билан курашиб, сурункали дардларни тезроқ енгишимизни таъминлайди. Таркибидаги магний одамни тинчлантириб, қонни тозалайди. Айниқса, юрак ва буйрак касалликларини даволашда сабзи шарбатига тенг келадигани йўқ.

Кимларга тавсия қиламиз? Таркибида кўп миқдорда А витаминини сақлагани боис бу шарбат ҳомиладор аёллардан тортиб чақалоқларгача, ўрта ёшлилар ва спортчилар, ўсмир ва кексалар учун бирдек фойдали. Тери касалликлари, айниқса, аллергик дерматит ва замбуруғли инфекциядан қийналаётган бўлсангиз, дарров сабзи шарбати ичишга киришинг. Бир ойдан кейин бу каби муаммолар буткул унутилади.

Қандай тайёрлаймиз? Сабзини 2 соат совуқ сувда ивитиб қўйинг, сўнг пўстини арчмасдан чўтка билан яхшилаб ишқалаб ювинг. Қайнатилган сувда чайиб, қирғичдан ўтказиб, сувини алоҳида идишга сиқиб олинг.

Сабзи шарбатини кунига 1 пиёладан кўп ичиб бўлмайди. У бошни оғритиши, одамни ланж қилиши ва терини сарғайтириб юбориши мумкин.

Таъсири: хотира пасайиши, бош ички босимининг кўтарилиши, неврозларда сабзи шарбатини исмалоққа қўшиб наҳорда ярим пиёладан ичилади. Даволаниш муддати 2 ҳафта.

Сабзи шарбатини қулупнай шираси билан аралаштириб ичсангиз, шамоллаш ва теридаги яралар, оғиз яраси, йирингли ҳуснбузарлар, узоқ давом этаётган яллиғланишларни даволашга ёрдам беради. Ҳатто бу шарбатни идишга солиб музлаткичда 2 ҳафта сақлашингиз ҳам мумкин. Бу ҳолатда унинг фойдали хусусиятлари йўқолмайди.

Без названия (30).jpg 

Лавлаги кўз нурини равшанлаштиради!

Бу сабзавот таркибидаги йод, витамин ва минераллар ҳажмига барча сабзавотлар ҳавас қилса арзийди. Лавлаги аллергияга қарши, сийдик ҳайдовчи, юракни қувватловчи, яраларни битказувчи, кўз нурини равшанлаштирувчи, жинсий мойиллик ва наслий қобилиятни оширувчи таъсирга эга ажойиб табиб ҳисобланади.

Лавлаги шарбатига унинг банди ҳам қўшилса, фойдаси 2 карра ошади.

Сабзавот шарбатини сиқиб бўлгач, 2 соат давомида, албатта, тиндириш керак. Йўқса, одамнинг бошини ва қорнини оғритиб қўяди. Таъми бироз ёқимсиз бўлгани учун 1 ош қошикдан қабул қила бошланг-да, сўнг миқдорини кўпайтиринг. Лавлаги шарбатига озроқ қулупнай, шотут, анор, олма ёки сабзи суви қўшиб ичилса, фойдаси янада ошади.

Тумовда: лавлаги шарбатини сиқиб тиндиринг-да, кунига икки маҳал ҳар бир бурунга икки томчидан томизинг. Қарабсизки, 2 кундан кейин тумов йўқолади. Нафас олиш яхшиланади.

Камқонликда: лавлаги ва олма шарбатини тенг миқдорда аралаштириб, кунига уч маҳал, овқатдан 30 дақиқа олдин ярим пиёладан бир ой давомида ичилади.

Мастопатияда: сабзавотни майда тишли қирғичдан ўтказиб, сувини ажратинг. Сўнг асал билан 3:1 миқдорда аралаштиринг ва кунига икки маҳал, овқатдан олдин қабул қилинг.

Жигар оғриғида: лавлаги шарбатини сиқиб, 2 соатдан кейин асал билан тенг микдорда аралаштиринг-да, ярим пиёладан кунига бир маҳал ичинг.

Лавлагини сурункали ичкетар, ичак касалликларида кўп еб бўлмайди. Бу ҳолатда одамда беҳузурлик юзага келиши мумкин.

tjpinambyr-3.jpg 

Топинамбурнинг қандай «ҳунари» бор?

Топинамбур (ер ноки) организмга тозаловчи, аритмияга қарши, бош мия фаолиятини кучайтирувчи, сафро ҳайдовчи, саратонга қарши таъсир кўрсатади. Таркибида инулин моддаси бисёр бўлгани учун қандли диабет касаллигини даволашда бебаҳо саналади. Топинамбур мунтазам еб юрилса, шарбати ичилса, эркак жинсий қувватини оширади, радиацияга қарши курашади.

Хотира йўқолишида: топинамбур ва олма шарбатини аралаштириб, ҳар куни наҳорда 1 пиёладан ичилади.

Аллергияда: ер ноки ва бодринг шарбатини аралаштириб, ҳар куни икки маҳал, овқатдан олдин ичиш керак. Муолажа 2 ой давомида узлуксиз давом эттирилади.

Қандли диабет ва бўғим касалликларида: ярим пиёла топинамбур шарбатига майда тўғралган ёнғоқ баргини қўшиб қайнатинг. Аралашмани кунига уч маҳал, ярим пиёладан ИЧИНГ.

Иситма кўтарилганда, қон томирларидаги тиқилма (тромб)да:  топинамбур ва ўрик шарбатлари ара- лаштирилиб, озроқ асал қўшилади- да, кунига уч маҳал ярим пиёладан қабул қилинади.

Топинамбур шираси кўп микдорда ичилса, қорин дам бўлиши, жиғилдон қайнаши каби ҳолатлар рўй бериши мумкин.

сок.jpg 

Шолғом бўй ўстиради!

Бу сабзавот шарбати мунтазам ичиб турилса, соч тўкилиши, шамоллаш, теридаги яра ва ёриқлар, уйқусизлик, бронхит, астма, гастрит, экзема каби дардлардан қугулиш мумкин.

Подаграда: шолғом шарбати озроқ шакар билан аралаштириб, оч қоринга ярим пиёладан ичилади. Шунингдек, шарбатида докани намлаб оғриётган жойларга кўйиш мумкин. Шолғом шарбати ревматизмда ҳам қўл келади. Бунинг учун шарбатни овқатлар орасида ярим пиёладан ичиш лозим.

Ёш болалардаги тиш қорайиши, рахит касаллиги, бўй ўсмаслигида шолғом ширасини наҳорда 2 ош қошикдан 1 ой давомида ичириш, ярим ойлик танаффусдан кейин даволанишни яна такрорлаш керак.

Томоқ оғриғида шолғом шарбатида оғизни чайиш асқатади.

Бу шарбатни меъёридан кўп ичсангиз, кўнгил айниши, қорин оғриғини орттириб олишингиз мумкин.

 

Манба:  "Суғдиёна " газетаси

 

Орқага Чоп этиш