ru uz
Тухум ютиш фойдалими?

Инсон организми учун ниҳоятда зарур бўлган оқсил манбаи ҳамда А, D, Е витаминларга мўл бўлган тухум танага кувват улашиб, суяк скелетини озиқлантиради, очлик ҳиссини кулфлаб, енгил ҳазм бўлади. Даво сифатида кўлланилганида тухумнинг бемор мизожига кўра таъсир этишини инобатга олиш зарур. Қайнатиб пиширилган тухум совуқлик, кўрга кўмиб пиширилса, иссиқлик, ёғда қовуриб тайёрлангани иккисининг ўртаси ҳисобланади.

Хомлигича истеъмол ҳилинган тухум ҳам беморнинг мизожига мос келиши лозим, фақат бунда тухумнинг микдорига аҳамият берилади. Яна маҳсулотнинг сифатини ҳам унутмаслик керак. Англаганингиздек, бугун хом тухумнинг хусусиятлари ҳақида гаплашамиз.

Тухум ютиш фойдалими?

Янги тухум сув солинган идишга ташланса, тагига чўкади, сув юзасига қалқиб чиққани эса бир неча кунлик эканидан даракдир. Гарчанд мазкур усул маҳсулот сифати- ни текширишда энг ишончлиларидан бири саналса-да, харид вақти фойдаланишнинг имкони йўқ. Хўш, унда нима қиламиз? Қўлда сотиладиган тухумлар борасида фақатгина сотувчининг сўзлари билан кифояланиш мумкин, холос. Аммо чинданам тухум янгими ёки 3—4 кун аввалги, билиш қийин. Йирик дўконларда эса қэдоқланган тухумнинг келтирилган санаси рақамлар билан кўрсатилади. Демак, яроқлилик муддатига кўра, харидда адашмасликнинг имкони бор.

Болаларга зарари йўқми?

Тухум истеъмоли боғча-мактаб ёшидаги болаларга кунига бир маҳал (имкон қадар эрталаб), қайнатиб пиширилган кўринишида тавсия этилади. Хом тухум ютишдан эса фойдаланмаган дуруст. Терига малҳам сифатида қўлланилишида ҳам аллергик таъсирини инобатга олиш зарур. Агар фарзандингизнинг тухумга юқори сезувчанлиги бўлса, тери юзасига суртилиши ҳам қизариш ва тошма тошишини келтириб чиқаради.      

Тухумдаги лютеин моддасини барра сабзавотлар, кўкатлар, айниқса, исмалокдан топиш мумкин. Тухумга аллергияси борлар айни дам исмалокдан тўйиб истеъмол қилишлари мумкин.

Бозордан тухум сотиб оласизми ёки дўкондан, уйга келтиргач, ҳар бирини эринмай ювиб, артиб, сўнг музлаткичга жойланг. Негаки, тухум қобиғи ўзида инфекция йиғиш хусусиятига эга.

Фойдаси ҳақида

Тухумда инсон организмини ёшартирувчи, жисмоний фаол- ликни оширувчи ҳамда ҳимоя тизимини рағбатлантирувчи антиоксидантлар бор. Хомли- гича истеъмол қилинган тухум ҳужайралар учун муҳим қурилиш хомашёси сифатида хизмат қилади, аминокислоталар эса мушакпар ҳажмини оширишда тенги йўқ дастёрдир.

Халқ табобатида хом тухумнинг кўлланилиши бир қанча ҳолатларга нисбатан тадбиқ этилади. Булар:

  • сурункали касалликлардан кейинги реабилитация даври таомномаси;
  • суяк хасталиклари; кўриш қобилиятининг заифлашуви;
  • ошқозон-ичаклар, буйрак ва жигар фаолиятининг бузилиши;
  • иммун тизимининг сустлашиши;
  • моддалар алмашинувини тиклаш;
  • стресс, депрессияга қарши тинчлантирувчи таъсирга эга егулик;
  • ички аъзо ва тўқималарда оксидланиш жараёнларини тартибга келтириш;
  • юрак ва қон томирлар ҳолатини яхшилаш;
  • организмни тиқин ва токсинлардан тозалаш; гемоглобин синтезига ижобий таъсир кўрсатиш;
  • бош мия фаоллигини ошириш;
  • тирноқ, соч ва тери кўринишининг яхшиланиши;
  • хавфли ўсма хасталикларини пайдо қилувчи тўқималарни уйғоқ ҳолатда ушлаш;
  • томоқ оғриқпари ва жинсий заифликни даволаш кабилар шулар жумласидан.

Санаб ўтилган ҳолатларнинг ҳар бири учун хом тухум ютишнинг белгиланган қоидаси бор. Қай биридадир тухум бошқа маҳсулотлар билан арлаштирилган ҳолда истеъмол қилинса, бошқаларида фақат
ўзидан фойдаланилади.

Тухум ютишдан олдин уни чайиб, сўнг фойдаланадиган идишингизга яқинлаштирмаган ҳолда чақинг. Мабодо тухум пўстлоғида инфекция бўлса, идишга тушмайди.

Семиришга мойилмисиз?

«Нафас олсам ҳам семиравераман», дейдиган аёллар нонуштага буғда пиширилган тухумли куймоқ ейишлари тавсия этилади. Қуймоқни тайёрлашда мантиқасқондан фойдаланиш мумкин, бунинг учун тухумни чақиб, сариғини ажратиб оласиз, оқини эса пиёлага солиб, қасқонга қўясиз. Егулик 15 дақиқада тайёр бўлади. Ўт қопи касалланиши билан оғриган беморлар ҳам айнан шу усулда тайёрланган қуймоқ ейишлари мумкин.

Йирингли яраларни «пишириш»

2 дона тухум сариғига 1 ош қошиқ асал ва ярим чой қошиқ ош тузини аралаштиринг. Сўнг юмшоқ хамир кўринишига келгунича ун қўшинг. Хамирдан кичик «кулча» ясанг-да, йирингли яра устига ёпинг. Малҳам терида енгил иссиқлик пайдо бўлгунича туради, «кулча»ни олганингизда эса яра усти ёрилиб, йиринг ташқарига ажралиб чиқади.

Тери куйишларида

Эҳтиётсизлик сабаб терида куйиш келиб чиқса, бир дона тухумни яхшилаб аталанг-да, жароҳат устига аста суртинг. Бир қавати қотгач, иккинчисини суртасиз. Шу тариқа 5-6 қават қилиб суртиб борилаверади. Жароҳат жойида ҳосил бўлган тухумли юпқа плёнка оғриқни камайтириб, тери тўқималарининг янгиланишини рағбатлантиради.

Кимёвий воситалар асоратида келиб чиққан тери куйишлари, қизариш ва шишларда эса тухум яхшилаб кўпиртирилиб, 1 чой қошиқ миқдорида зайтун мойи билан аралаштирилади. Ҳосил бўлган аралашма терига суртилиб борилса, шифо бўлади.

 Томоқ оғриғи узоқ чўзилса...

2 дона тухум сариғини яхшилаб кўпиртиринг-да, оз-оздан 1-2 ош қошиқ шакар қўшинг. Кўпиртириш жараёнида масаллиқ икки ҳисса ортиши керак. Сўнг аралашмани эрталаб, оч қоринга қабул қилинг. Қуруқ йўтал, узоқ давом этувчи нафас йўли касалликлари тезда барҳам топади. Томоқ пайчалари ҳам юмшайди.

Ошқозон яраси хуруж қилса...

Баҳор ва куз ойларидаги сурункали касалликлар, хусусан, меъда ва ўн икки бармоқли ичак яраси хуружларида хом тухумни епи кун мобайнида қабул қилиш тавсия этилади. Муолажа эрталаб наҳорда, қолган вақтлари эса овқатланишдан ярим соат олдин ўтказилиши лозим. Хом тухум яра устини қоплаб, оғриқни камайтиради.

Артериал қон босимингиз баландми?

2 дона тухум сариғи 5 грамм кўк чой суюқлиги билан аралаштирилади. «Японча чой» деб номланган дамлама қон томирларини тозалашда фойдали бўлиб, артериал қон босимининг кўтарилиши ва «сакраши»да кўл келади.
Иммунитетингиз заифлашса...
Тез-тез шамоллайдиган кишилар учун эрталаб оч қоринга бир донадан тухум ютиш фойдали бўлиб, етти кун давом эттирилган муолажа иммунитетни мустаҳкамланишига кўмак беради. Муолажадан сўнг натижаси дарров сезилмаслиги мумкин, шу боис етти кундан сўнг даво чорасини такрорлашга шошилманг.

Безовталиклар кузатилганида

  • Метеоризм, жиғилдон қайнаши ва ангинада наҳорга хом тухум ютиш лозим;
  • маҳсулотлардан заҳарланиш ва ҳалқумни иссиқ егулик таъсирида куйиши содир бўлса, бир дона тухумни аталанг-да, озроқ сув билан аралаштиринг ва оз- оздан қабул қилинг;
  • бачадондан қон кетганида 2 дона тухум оқини 1 ош қошиқ лимон шарбати билан аталаб, наҳорга ичинг;
  • бронх йўллари шамоллашида 3 дона тухум сариғини 15 гр. асал, 1 чой қошиқ ун ва 1—2 ош қоши шолғом шарбати билан аралаштириб, 1 чой қошикдан кун давомида қабул қилинг;
  • эркаклардаги жинсий заифликка қарши ва насл қолдириш хусусиятини ошириш учун овқатланиш пайтидан 20 дақиқа аввал қуйидаги аралашмани қабул қилиш айтилади. 2 дона тухум сариғи+1 дона лимон шарбати;
  • ич кетиши кучайиб бораверса, қўрга кўмиб пиширилган тухум истеъмол қилиш наф беради;
  • оёқ бармоқлари суяги да оғриқ сезилса, аввал ярим қути ош тузи ва 1 литр иссиқ сув аралашмасидан тайёрланган ванна қабул қилинг. Сўнг оёқни артиб қуритинг-да, безовтапик мавжуд соҳа устидан аталанган тухум сариғи ва сирка аралашмасини суртинг. Малҳам таъсирини кучайтириш мақсадида оёққа пайпоқ кийиб, эрталабгача шу ҳолича қолдириш тавсия этилади.

Косметологияда

Юз терингиз қуруқ бўлса, 1 дона тухум сариғини 1 чой қошикдан асал ва глицерин суюқлиги билан аралаштиринг. Юзга суртиб, 15 дақиқадан кейин илиқ сувда чайиб олинг;

ёғли юз соҳибалари эса тухум оқини 1 чой қошиқ лимон шарбати билан аралаштириб, фойдалансалар, тери ялтираб қолмайди.

Сальмонеллёз ҳақида эшитганмисиз ?

Касалликни келтириб чиқарувчи омил – Salmonella бактериялари. Ҳар йили олимлар томонидан ушбу бактериянинг янгидан-янги турлари кашф қилинади.

Бактерия сут, тухум, гўшт, балиқ, ифлосланган сув, тупроқ ва чанг зарраларида яшайди. Сальмонелла ҳар қандай ҳароратга чидамли бўлгани боис юқорида санаб ўтилган маҳсулотларга етарлича ишлов бериш лозим.

Бактерия соғлом инсон организмига тушиб қолгудек бўлса, дарров хасталантирмайди. Аммо иммун тизими суст кексалар, болалар ва турли парҳезларга риоя этувчиларни осонгина зарарлантириши мумкин. Сальмонелланинг айрим турлари антибиотик воситаларига нисбатан чидамли бўлиб, ич кетиши, қорин сиқиши (спазм)ни келтириб чиқаради ва асосий белгилар кўпинча заҳарланиш аломатини эслатади.

Сальмонелла ҳақида бежизга сўз очмаганимизни пайқаган бўлсангиз, унинг хом тухумдаги таъсирини қай тариқа билиш мумкинлигига ҳам қизиқаётгандирсиз. Афсуски, бу ишни фақат лаборатория шароитида аниқлаш мумкин. Тухум оқи ва сариғидан синалма олиниб, махсус қурилмаларда текширилсагина сальмонеллёз бактерияларнинг миқдори фош этилади. Шу боис ҳам хом тухум ютиш ёрдамида бажариладиган муолажалар зарур ҳоллардагина ва албатта, шифокор билан маслаҳатлашилиб бажарилиши керак.

 

Манба:  "Суғдиёна " газетаси

 

Орқага Чоп этиш