ru uz
Юз терисини яхшилаш, камқонликда, бавосил ва сийдик -тош касалликларида ҚОВОҚ енг!

Витаминларнинг барини ўзида жам қилган қоврқ юзлаб касалликларга даво бўлади. Яна таркибида калий, темир, кальций, магний бўлгани учун асабларни тинчлантиришда, бўй ўсмасликда, рахит касаллигида, юрак-қон томир касалликларида ёрдам бера олади. Қовоқнинг эт қисми ишқорли моддаларга жуда бой. Шу сабабли уни юқорикислотали гастрит билан оғьриган беморларга тавсия этамиз. Қовоқни хўб есангиз, бу дарддан тез халос бўлишингиз аниқ.қовоқ қабзият, варикоз, атеросклероз, қандли диабет , подагра, ўт тоши касалини даволашда хам фойдали. Яна унинг кучли пешоб ҳайдовчи ва организмни тозаловчи хусусияти борлигини хам унутмаслик керак. Айнан шунинг учун шифокорлар уни ҳомиладор аёлларга юрак, буйрак ишини яхшилаш, шишларни қайтариш учун тавсия этилади.

Қовоқдан рецептлар:

Ораста бўлиш учун

Терингиз ёғли бўлса, қовоқни қиричдан ўтказиб, 1 ош қошиғига бир дона тухум сариғи ва 1 чой қошиқ асал қўшингда, юзингизга суртинг. Қовоқ юзни оқартириб, терини силлиқлаш хусусиятига эга. Қуруқ  тери учун эса  қовоқ пишгпн бўлиши шарт. Унга зайттун мойини қўшинг, терингиз озиқланади., юздаги хусунбузарларга ҳам даво бўлади.

Уруғичи?

Агар уни фақат гижжага қарши восита деб ўйласангиз, хато қиласиз. Қовоқ уруғи сочдаги қазғоқни , танадаги йирик хусунбузар ва чипқон, умуман, тери касалликлари, замбуруғли  инфекцияларни даволашда тенги йўқ даво хисобланади. Бунинг учун қовоқ уруғини майдалаб, кукун холига келтириб, озроқ минерал сув билан аралаштирасиз. Сўнг сочга ниқоб, зараланган терига компресс қилишингиз мумкин. Фойдаси 2 хафтада сезилади.

Гижжадан халос бўлиш учун қовоқ уруғини ётишдан олдин асал билан еб, эрталаб 1 ош қошиқ канакунжут мойидан ичиш керак. Қарабсизки хатто хуқна ҳам керак бўлмайди, ичакларингиз бу зараркунандалардан халос бўлади.

Шираси

Қовоқнинг эт қисмини қирғичдвн ўтказиб, сувини сиқиб олсангиз, шира тайёр. Уни озроқ илитиб, томоқ оғриғи ва стоматитда чайиш учун фойдалансангиз бўлади. Қовоқ шираси бавосилда ҳам тайёр. Бунда дока намланиб, орқа ичакка қўйилади. Яна қовоқ шираси камқонликда, юрак бетоблигида ҳам ёрдам беради. Бунинг учун қовоқ ширасини наҳорга ёки овқатлар орасида ярим пиёладан бир ой давомида ичилади.

Қовоқ гулининг дамламасини теридаги узоқ битмаётган ва йирингли яралар, чуқур куйгна жойларга қўйиш керак.

Сариқ касаллигидан кейин

Ўртача катталикдаги қовоқни  ичини тозалаб,  тоза тоғ асали билан ярмигача тўлдиринг. Кейин қовоқ устига хамирдан қопқоқ ясаб, устидан ўзининг аввал кесиб олинган бандини ёпинг. 10 кундан кейин шифобахш малхам тайёр. Уни 1 ош қошиқдан кунига уч маҳал, овқатдан олдин 20 кун давомида қабул қилиш керак. Ушбу аралашма сийдик тош касали, силда хам ёрдам беради.

Зарари нимада?

Қовоқни қонда қанд миқдори кескин ошганда, ошқозон ярасида, паст кислотали гастритда камроқ ейиш маслаҳат қилинади.

Простатанинг оддий давоси

Бор йўғи хафтада 2 марта қовоқ манти ейиш керак. Чунки буғда пишган қовоқ ушбу касални қувуш хусусиятига эга. Яна бундай муаммога дуч келган эркаклар қовоқнинг хом ширасини наҳорга ичишсин.

Озмоқчимисиз?

Қовоқнинг эт қисмини кубик шаклида тўғраб, зайтун ёғида енгилгина қовуринг, кейин ликобчага теринг, устига озроқ асал, майдаланган ёнғоқ ва бодом аралашмасидан сепиб мазза қилиб енг.  Бу аралашма юракни қувватлаш, ичакларни, умуман, бутун организмни тазалаш учун ғам хизмат қилади. Яна унинг ёрдамида камқонликни даволаш мумкин.

Мойининг фойдаси бор

Қовоқ мойи соч тўкилиши, тери қичишиши, теринг дағаллашишига фойда. Яна у рахит касали, 40 ёшдан кейин аёлларда кальций йўқотиш билан боғлиқ муаммолар (остеопароз, коксартроз, синишлар) олдини олишга асқотади.уни овқатлар орасида ёки наҳаорга 1 ош қошиқдан қабубл қилинг, 2 ойда фойдасини сезасиз. Қовоқ мойи аёлларда учрайдиган бачадон эррозияси, жинсий аъзоларда қичишиш, яллиғланишни даволашда ҳам ёрадм беради.

 

Манба: "Суғдиёна" аёллар газетаси

 

Орқага Чоп этиш